Исмларни ўзбекчалаштириш ва тўғри ёзиш масаласини ҳал қилиш керак

Исмларни ўзбекчалаштириш ва тўғри ёзиш масаласини ҳал қилиш керак
62 views
26 January 2018 - 10:07

Паспортларни янгилаш масаласи яна кўтариляпти шекилли. Менимча, олдин ундан ҳам муҳим – исмларни ўзбекча (маҳаллий)лаштириш ва тўғри ёзиш – масаласини ҳал қилиш керак.

Бу жуда жиддий гап. Ўрисча фамилия тизимидан чиқиб, ўзлигимизга қайтишга қадам қўймасак бўлмайди.

Бунинг учун билағонлар тўпланиб, Туркия ва Тожикистон тажрибасини ўрганиб, энг оқилона йўлни танлайлик, ҳукуматимиз махсус қарор чиқарсин, ана ундан кейин янги паспортга ўтса бўлади.

Қачонгача “…ов(а)”, “…ев(а)” бўлиб юрамиз?

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com