Хайрият

Хайрият
24 views
28 January 2018 - 6:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ХАЙРИЯТ

Машина «шовқин соляпман» деб ўйламайди,
«Оқяпман» деб хаёлига келтирмайди дарё.
Қулоқ эшитиб, кўз кўрмади ҳали
Куртак чиқарган бирор дарaхтнинг
Туғаётган аёлдай дод солганини.
Телефон ҳам ўзининг қўнғироғидан
Сапчиб кетмайди ўзи.
Яхшиям сапчиб кетмайди.
Бўлмаса, у ҳам бир куни ўларди
Мозори устида йиғлаб ўтирардик унинг ҳам.

1980

(142)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (90-саҳифа.)

(давоми бор)