Ўша вақти МХХ туман бўлими қаерда жойлашганини ҳам билмасдим…

Ўша вақти МХХ туман бўлими қаерда жойлашганини ҳам билмасдим…
25 views
28 January 2018 - 11:26

“1998 йили бўлган бир воқеани эслайман.

Туман марказига бозорга тушдим ва қайтишда тушлик учун сомсахонага кирдим. Бироз вақт ўтиб бир йигит қўлида иккита сомса кўтариб кириб келди ва қаршимдаги бўш жойга ўтирди.

Бир пиёла чой узатдим ва бироз суҳбатлашдик.

Бу йигит туман МХХ бўлим раҳбари экан, қўлида иккита одами бор экан холос.

Ўша вақти МХХ туман бўлими қаерда жойлашганини ҳам билмасдим.

Тумандаги эски хрущевский домлардан бирида биринчи қаватда икки хоналик идораси жойлашган экан. Бу ташкилот тахминан 2001 йилгача мана шу манзилда эди.

Орадан 20 йил ўтиб бугун кузатаман: МХХ тумандаги энг ҳашаматли ва кўринишидан ўта махфий ҳарбий базани эслатувчи ваҳимали бинога жойлашиб олган.

Баланд бетон деворлар усти ҳам тиконли симлар билан ўралган. Ҳудди душман армияси остонада тургандек ҳарбий жиҳатдан тайёр ҳолатда.

Бинонинг ваҳимаси хисобга олинса штатлар сони ҳам 15-20 та атрофида эканини тахмин қилиш мумкин.

Бугун у ерда ишловчи оддий қоровул ёки боғбон ҳам бозордаги сомсахонада эмас бирон ресторанда тушлик қилади”.

Бир деҳқон тилидан

Султон Бурхонов

facebook.com