Жимжилоқ

Жимжилоқ
64 views
30 January 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ЖИМЖИЛОҚ

Баҳорнинг қўли йўқ,
Жимжилоғи бор.
Ўша жимжилоғи билан у
Ширин тегиб қуйди қуёшга –
Қуёш билмай қолди
Кулиб юборганин «хо-хо»лаб.
Сал-пал ушлаб кўрди, сал туртиб қўйди
Бўртган жойларига новданинг.
Ундан ҳам оҳиста,
Янада ширин,
Туртки эмас, енгилроқ ҳаракат ила,
Нима десам экан, тегди-тегмади
Бўртган жойларига маъсум қизларнинг
Йўқ, у одоб билан йўл берди холос
Чиқиб келаётган… ҳаммага.

1980

 

(143)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (90-саҳифа.)

(давоми бор)