Иноятов Каримов ўлимидан кейин Мудофаа Вазирлиги қурол-яроқ инвентарининг 5 фоизини ўз гуруҳига тарқатган

Иноятов Каримов ўлимидан кейин Мудофаа Вазирлиги қурол-яроқ инвентарининг 5 фоизини ўз гуруҳига тарқатган
46 views
31 January 2018 - 22:34

“Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин бўлгани»ни айтди.

“Иноятов Каримов ўлимидан кейин Мудофаа Вазирлиги қурол-яроқ инвентарининг 5 фоизини ўз гуруҳига тарқатган, деган маълумот бор бизда. Яъни Мудофаа Вазирлиги қурол захирасининг 5 фоизи Иноятов тарафдорлари қўлида бўлган. Уларда Иноятов тарафини олиб қуролли қаршилик қилиш режаси бўлган. Шу боис, Мирзиëевга Иноятовни кетказиш учун бир йил керак бўлди”, дейди суҳбатдош.

Муҳаммад Солиҳ: Иноятов кетиши олдидан МХХ қурол захирасининг 5 фоизи йўқолган

МУҲАММАД СОЛИҲ: ИНОЯТОВ КЕТИШИ ОЛДИДАН МХХ ҚУРОЛ ЗАХИРАСИНИНГ 5 ФОИЗИ ЙЎҚОЛГАН“Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин бўлгани»ни айтди.“Иноятов ишдан кетиш олдидан МХХ инвентаридаги 5 фоиз қуролни шахсий таркибга ноқонуний тарқатган, деган маълумот бор бизда. Яъни МХХ қурол захирасининг 5 фоизи Иноятов тарафдорлари қўлида бўлган. Уларда Иноятов тарафини олиб қуролли қаршилик қилиш режаси бўлган. Шу боис, Мирзиëевга Иноятовни кетказиш учун бир йил керак бўлди”, дейди суҳбатдош.Баъзи мулозимларга кўра, Рустам Иноятов 1995 йилда Тошкент клани хоч отаси бўлган Темур Алимов (ҳозирда марҳум) кўмагида МХХ раислигига келтирилган. Яъни у Тошкент кланига боғлиқ бўлган. “Элтуз” билан суҳбатда Муҳаммад Солиҳ 31 январь куни ишдан олинган Рустам Иноятов “Москвага боғланган одам эди”, дея таъкидлади.“Бу унинг КГБнинг Москвада бўлиб ўтган юз йиллик тантаналарида безбетларча қатнашганида яққол аëн бўлган эди”, дейди Муҳаммад Солиҳ.31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.Сўнгги маълумотларга кўра, МХХнинг собиқ раҳбари Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган.Манба: Eltuz.com

Muhammad Salih paylaştı: 1 Şubat 2018 Perşembe

Баъзи мулозимларга кўра, Рустам Иноятов 1995 йилда Тошкент клани хоч отаси бўлган Темур Алимов (ҳозирда марҳум) кўмагида МХХ раислигига келтирилган. Яъни у Тошкент кланига боғлиқ бўлган. “Элтуз” билан суҳбатда Муҳаммад Солиҳ 31 январь куни ишдан олинган Рустам Иноятов “Москвага боғланган одам эди”, дея таъкидлади.

“Бу унинг КГБнинг Москвада бўлиб ўтган юз йиллик тантаналарида безбетларча қатнашганида яққол аëн бўлган эди”, дейди Муҳаммад Солиҳ.

31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ўтказган селектор йиғилишида маълум қилинди.

МХХ раиси лавозимига шу вақтгача Ўзбекистон Бош прокурори бўлган Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

23 йилдан бери МХХ раиси лавозимида ишлаб келаётган Рустам Иноятовнинг бўшатилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг МХХни очиқ танқид қилгани ортидан юз берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, МХХнинг собиқ раҳбари Иноятов президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Манба: Eltuz.com