“Арманистон PKK жангариларига ҳарбий таълим бермоқда”

“Арманистон PKK жангариларига ҳарбий таълим бермоқда”
102 views
02 February 2018 - 16:29

Озарбайжонда жойлашган “Буюк Яқин Шарқ” ахборот тармоғининг бош муҳаррири Али Ҳожизода Арманистоннинг PKK (Курдистон ишчи партияси) террорчиларига ўз ҳарбий лагерларини очганини ва бу ерда PKKликларга таълим бераётганини таъкидлади.

Али Ҳожизода, Озарбайжон халқи ва давлатининг “Зайтун доли” ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлашини айтди.

Арманистон ишғоли остидаги Озарбайжон тупроқлари бўлган Қорабоғда террор ташкилоти PKKнинг борлигига диққат қаратган Ҳожизода, Арманистон армиясининг ишғол остидаги ҳудудлардаги ҳарбий лагерларда террор ташкилоти бўлган PKK жангариларига ҳарбий таълим берганини айтди.

Ҳожизода шунингдек, Арманистон ва PKK алоқалари турли соҳаларда давом этаётганини билдириб, Арманистоннинг террорчиларга бошпана, даволаш ва разведка хизматларини йўлга қўйганлигини таъкидлади.

“Арманистон ишғол қилган Қорабоғни PKK билан ҳамкорлик йўлида қўлланмоқда. Сурия ва Ироқдан келтирилган PKK тарафдорларини бу ҳудудларга жойлаштирмоқда.

Очиқ-ойдин PKK лагерлари бўлмасада, Арманистоннинг PKK террористларига ўз ҳарбий лагерларини очганини биламиз. Шунингдек Арманистон PKK жангариларига бошпана, даволаш ва разведка тармоқлари билан таъминлаяпти, бу лагерлар Туркия ва Озарбайжонга қарши қўлланилмоқда”, деди Али Ҳожизода.

Манбаinternethaber.com