“Ишни қамашдан эмас, зиндонларда ҳақсиз ётган ватандошларимизни озод қилишдан бошласангиз”

“Ишни қамашдан эмас, зиндонларда ҳақсиз ётган ватандошларимизни озод қилишдан бошласангиз”
52 views
02 February 2018 - 18:39

ҚУТЛОВ

Муҳтарам Ихтиёр Абдуллаев, Сизни ўта масъулиятли вазифа билан қутлайман ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини халқни қўрқитадиган олабўжи ташкилотдан ўз номига ярашадиган адолатли ва шарафли ташкилотга айлантирасиз деб умид қиламан.

Жафокаш халқим номидан кичкинагина бир тилак: ишни қамашдан эмас, зиндонларда ҳақсиз ётган ватандошларимизни озод қилишдан бошласангиз.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
ёзувчи.

facebook.com