Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ишини 39 кун ўтиб, энди прокурорга тасдиқлаш учун жўнатишга қарор қилдилар

Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг ишини 39 кун ўтиб, энди прокурорга тасдиқлаш учун жўнатишга қарор қилдилар
21 views
03 February 2018 - 17:59

2018 йилнинг 1 феврал куни Бобомурод Абдуллаевнинг хотини Катя Балхибаева Бобомуродга озиқ-овқат маҳсулотларини бериш учун МХХнинг тергов изоляторига борган, у ерда МХХ тергов гуруҳининг терговчиси Александр Веселов билан билан кўришган. Веселов Балхибаевага Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят иши ва айблов хулосасини тасдиқлаш учун 6 феврал куни прокуратурага берилиши ҳақда хабар берган.

Бу орада, мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳига Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳаржон Мадаминова мурожаат қилиб, шу йилнинг 10 январ куни ўғли билан учрашиш вақтида, Бобомуроднинг жуда озиб кетганлиги ва ранги ўчганини, шунингдек Бобомуроднинг ўзи изоляторда МХХ ходимлари томонидан, тергов учун айбни тан олиб гувоҳлик бериши талаби билан қийноққа тутилгани ҳақда айтиб бергани ва учрашувда Бобомурод онасидан унга нисбатан қийноқлар қўлланганлигини ошкор қилмаслигини ва интервю бермаслигини сўраб, бу унинг МХХ тергов изоляторидаги ҳаётининг янада ёмонлашишига олиб келиши мумкинлигини айтган.

Гавҳаржон Мадаминова, ўғли билан учрашувдан сўнг стресс ҳолатига тушиб қолганини, кечалари билан ухламасдан ўғли ҳақида ўйлаб чиқишини кўзида ёш билан айтиб берди. Ва охир оқибат мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи ва Ўзбекистон президенти порталига ариза билан мурожаат қилишга қарор қилганини таъкидлади. Гавҳаржон Мадаминова Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизматининг янги раиси Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович ва янги Бош Прокурор Муродов Отабек Бахритдиновичлар унинг аризасини кўриб чиқишига умид қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 159-модданинг 4-қисми билан, «Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш»да айбланаётган Бобомурод Абдуллаевнинг жиноят ишининг тергов жараёни 2017 йилнинг декабр ойи охирида тугатилган эди, аммо МХХ тергов изолятори терговчилари «юқоридан» буйруқ йўқлиги сабабли ишни тасдиқлаш учун прокуратурага бераолмаётган эдилар. Фақатгина МХХ раиси Рустам Иноятов ўз лавозимидан кетганидан сўнг терговчилар ўз ҳаракатларини давом эттиришга қарор қилишди…

03.02.2018 йил
Сурат Икромов
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи раиси

 E-mail: surat.i@rambler.ru,   suratikramov@gmail.com