Фикрсизликдан қутулмас эканмиз, ҳеч нарса ўзгармайди

Фикрсизликдан қутулмас эканмиз, ҳеч нарса ўзгармайди
65 views
09 February 2018 - 17:01

Умумий холатимиз

Кечаги куни узоқроқ масофага беш киши йўлга чиқдик.

Улардан бири ўртоғим, қолган уч киши билан биринчи марта кўришиб турибмиз. Уччала ҳамроҳимиз ҳам ўта ўқимишли! Улардан бирлари фан доктори, бирлари фан номзоди ва яна бирлари магистр унвонлари бор. Ичларидаги ёши энг каттаси, қолганлари ичида энг ақлли ва профессор унвонлиги қўлида бир минг икки юзта одам ишлайди.

Ўзим гап бошладим:

“Ҳадеб иш ҳақида гаплашавермай, бугунги холатимиз ҳақида гаплашиб кетсак, нима дейсизлар?” Шериклар гапимни мақуллашди.

Гапни бир кишини мақташдан бошладим, қилаётган ишлари, гапираётган гаплари, кеча бир вилоятга борганда оддий фермерга эътибор қаратиб, иккита трактор бергани, халқни майда-чуйда муаммосини ҳам ҳудди ўзиникидек қабул қилаётгани, хуллас, осмонга олиб чиқиб қўйдим… Ҳамма бир овоздан тўхтовсиз “тўппа-тўғри”, деб келишди.

Кейин, бир оз “пауза” қилиб, мақтаган одамимни ёмонлашни бошладим. Ҳеч нарса ўзгармагани, шундай катта одам шунча муаммолар қалашиб ётганида, арзимаган тракторга эътибор қаратиши тўғри эмаслиги, фақат қуруқ гап, бир сўз билан айтганда, амалда ўзгариш бўлмаётганини гапирдим.

Шериклар яна ўша кўриниш-да, “тўппа-тўғри айтяпсиз, амалда ўзгариш бўлмаяпти, қуруқ гап”, деб тасдиқлаб туришди.

Инсонни нотўғри бўлса ҳам ўз фикри бўлиши керак. Нотўғри фикрни ўзгартирса бўлади, шахсий фикр бўлмаса ўзгариш бўлмайди.

Фикрсизликдан қутулмас эканмиз, ҳеч нарса ўзгармайди.

Саййид Ислом

facebook.com