Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эрк дарахти

Эрк дарахти
10 Şubat 2018 - 18:19 'да юкланди ва 1034 марта ўқилди.

Она тили ва адабиёт фанидан сабоқ берган устозим бу гапларни менга айтиб берганида 14 га кирган эдим. Яъни саккизинчи синфда ўқирдим.

“Мен “Эрк” партиясининг аъзоси бўлганман!”

У бу гапни худди қаҳрамонлик қилган инсондек озгина керилиб сўзларди.

“Ўз ихтиёрим билан “Эрк”чи бўлганман! – давом этарди у. – Каримов Солиҳдан қўрқарди. Каримов кўзимга жуда ёвуз одам бўлиб кўринади. Бениҳоя ёвуз… Каримовнинг дастури зўр дейишади. Зўр дастурнинг аҳволини кўриб ўтирибмиз-ку… Каримов Солиҳнинг ғояларини ўзлаштирди, лекин амалга оширмади. У бу ғоялардан халқнинг бошини айлантириш, кўзбўямачилик учун фойдаланди, холос”.

Каримов режими хурсанд бўлмасинки, “Эрк” партиясини ўзбек халқи онгидан ўчирдим деб.

Чунки “Эрк” одамлар қалбида, онгида яшаяпти. Яшаганда ҳам бир ажиб улуғворлик билан яшаяпти.

“Эрк” партиясининг хорижга чиқиб кетган аъзолари ғамгин бўлмасинларки, бу ёддан чиқдик деб. Зотан, улар оддийгина халқ, “қора” халқ деб камситиладиган одамларнинг қалбида эъзозда яшаяпти. Худди ерга қадалга бир уруғ каби кўздан пинҳон яшаяпти. Бир куни қуёшдан нур етса, бу ердан бу уруғ ўсиб чиқиб катта дарахтга айланажак.

Муҳсин Солиҳ
(Абдуллоҳ Нусрат архивидан)
25 апрел 2016 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort