“Ўзбек зиёлиларини бизникилардан олдинга чиқарган сеҳр”

“Ўзбек зиёлиларини бизникилардан олдинга чиқарган сеҳр”
53 views
15 February 2018 - 10:03

“ЎЗБЕК ЗИЁЛИЛАРИНИ БИЗНИКИЛАРДАН ОЛДИНГА ЧИҚАРГАН СЕҲР”

Ўзбек ойдинлари президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат этгани ҳақда, хабар бергандик. Мурожаатга қўшилганлар орасида шоирлар, режиссёрлар, рассомлар ва композиторлар бор. Не ажабки, собиқ президент Ислом Каримовнинг матбуот котиби ҳам бу имзо чекканлар орасидадир.

Ўзбек зиёлиларининг, инжа санъат ва адабиётчиларнинг дарди на эди?

Улар президентдан на уй истадилар, на уғилларига имтиёзли мухлат, на да шахсий имтиёз!

Улар 26 йил муҳожиротда яшашга маҳкум этилган ўзбек халқининг қийматли фарзанди, мухолифат лидери шоир Муҳамамд Солиҳнинг ватанига қайтишини истадилар холос.

Ўзбек зиёлилари шундай нажиб ташаббус кўрасатаркан, бизнинг “зиёлилар” ҳам бу арафада халққа мурожаат этиб, Алиевнинг навбатдаги президентлигини узайтириб, унинг халққа зулм этишини давом эттиришга овоз беришга чақирди! Гуё булар халқ овозига ҳурмат туйган инсонлар!

Улар ўзбеклар, биз эса биз, демокчи эмасман, йўқ!

Масаланинг ҳаммамизни ўйлатадиган жиҳатидан баҳс этмоқчиман.

Ўзбек зиёлиларининг бу ташаббуси олқишга лойиқдир, бунга шубҳа йўқ. Фақат, ўйлаб кўрсак, бу зиёлилар нега 5-10 йил аввал бундай мурожаатни қилмадилар?

Ахир, Муҳаммад Солиҳнинг адабий ва сиёсий кимлиги 10-15 йил қандай бўлган бўлса, бугун ҳам шундайку?

Ўзгарган Солиҳ бег эмас, Ўзбекистондаги шарт ва шароитдир. У пайтлари ғаддор ва шафқатсиз бир режимн бор эди, энди демократиянинг ҳафиф шабадалари эсгани учун ўзбек зиёлилари ўзларида журъат топиб, юрак сўзларини тилга келтира бошладилар.

Бизда эса бу ҳафиф шабада, демократия инкишофи билан боғлик умид ҳали йўқдир.

Бу бизни табиий ўлароқ қадарлантиради. Лекин айни онда бу бизга буюк инъом ҳам беради. Шу маънодаки, озодликнинг сеҳрли жалб этгучи жиҳатига инонч орттиради.

Фақат эрк ва демократия мавжуд бўлган ердагина инсон хушбахтдир, ўзлигидадир, масхарабоз ва актёр эмасдир!

Фақат ҳур иқлимдагина инсон ўзининг комил шаклига етишади, азобсиз фаолият кўрсатиб, бундан маънавий хаз олабилади.

Шубҳасиз, ғайридемокартик шароитда ҳам ўзининг ҳур руҳин сақлаб қолган инсонлар бўлади, улар бизда ҳам бор.

Аммо биз истиснолар ҳакида гапирмаяпмиз.

Кўпчликнинг, жамиятнинг рафохи, бахтиёрлиги ва ўзлигини яшатмоқ учун ҳуррият биринчи шартдир!

Нотиқ Гулаҳмадўғли (Natiq Güləhmədoğlu)

Манба: www.azadliq.info

(Озарий туркчасидан ўзбекчалаштирилди)