Севги

Севги
65 views
16 February 2018 - 5:00

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

Таҳририят

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

СЕВГИ

Ёмон масхарабоз бўлиб чикди севги,
У аввал куттирди сизни интизор.
Ғазаллар тўқитди, шеърлар ёздирди.
Қўшиқлар куйлатди жон нисор.

Шундай соғинтирди… нима десам экан,
Гўёки —мен вужуд, гўёки —Сиз жон.
Гўёки —мен зулмат, гўё Сиз —зиё,
Гўёки —мен шароб, гўёки — Сиз жом.

Ва етаклаб борди мени қошингизга,
Шивирланди қутлуғ «меникисан» сўзи…
…Бекинмачоқ шундан кейин бошланди,
Қайга гумдон бўлди, билмайман, ўзи…

(давоми бор)