Гулнор

Гулнор
56 views
16 February 2018 - 8:00

Эртадан бошлаб Ўзбекистоннинг яқин тарихига оид қизиқарли воқеалар тасвирланган ҳужжатли романни чоп этабошлаймиз, бизни таъқиб этинг

Таҳририят

* * *

ГУЛНОР
(Ҳужжатли роман)

Сўзбоши

Роман муаллифи — таниқли турк тилшуноси Профессор Аҳмад Бейжон Эржилосун (Ahmet Bican Ercilâsun) турк дунёсида номи чиққан олимдир. У Совет Иттифоқида бошланган қайта қуришнинг илк йилларида Ўрта Осиё турклари билан маданий алоқалар ўрнатиш учун жонбозлик кўрсатган илк турк мунавварларидан бири.

Мазкур роман ўша 80-йиллар ўрталарида Осиёга келган мунавварнинг кўзи билан кўрилган манзаралар, унинг кулоғи билан эшитилган сўзлар ва унинг юраги билан Ҳис қилинган туйғуларга йўғрилгандир.

Бу асар, сўнгги юз йилда Туркия турклари томонидан Ўрта Осиё ҳақида ёзилган ягона асар десак, муболаға бўлмайди. Турикия турклари ва Ўрта Осиё турклари бир-биридан шу қадар узоқлашгандилар.

Романнинг марказий қаҳрамони ёш олим Ўғуз турк қавмларининг бирлиги идеалининг тимсолидир. Тўҳғрироғи, ўз тарихини янгидан таниб, том маънода уйғона бошлаган турк йигитининг КГБ ходимаси бўлган Ўрта Осиёли қизга уйланиб Туркистонни ва Ғарбий турклар (Туркияни)ни бирлаштириш учун биринчи амалий ишни бошлайди гўё. Унинг Олтойга қилган сафари ҳикояси нафақат Туркия турклари учун, балки Ўрта Осиё турклари — ўзбеклар, қозоқлар, қиргизлар, туркманлар учун ҳам ибратли ҳикоядир. Чунки, ўз тарихини англашда кечикиш Туркия турклари каби Ўрта Осиё қавмларига ҳам тааллуқли камчиликдир.

Романдаги воқеалар 1986-йилдан 2000 йилгача бўлган вақт орасида юз беради. Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.

Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Турғут Дениз — ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир.

Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир.

“Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир.

Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.

“Гулнор” романидаги бу ҳужжатли замин уни кўпроқ ўқимишли қилади. Китоб роман деб аталган бўлса-да, романлик иддаосидан йироқ, камтар бир услуб билан ёзилган.

Муаллифни ёзувчилик шуҳратидан кўпроқ турк қавмларининг долзарб муаммолари қизиқтираётгани асарнинг ҳар саҳифасида сезилиб туради. Аммо бу хусусият унинг қадрини туширмайди, аксинча, турк қавмларини бир-бирига яқинлаштиришда қизғин нутқлардан кўра кичик бўлса ҳам, бир амалий фаолиятнинг нақадар муҳимлигини бизга эслатиб, умум идеалимизга баҳоли қудрат хизмат қилади.

Муаллиф ҳақида: Профессор, доктор Аҳмад Бейжон Эржиласун, Туркиянинг Ғозий Университети Фан Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти бўлими ўқитувчиси.

Tel:0-312-212 60 30
E-mail : bican@gazi.edu.tr

1943 йилда Измир шаҳрида дунёга келган. Бошланғич ва ўрта мактабни Измирда ўқиди. 1963 йилда Истанбул Университети Фан Адабиёт факултетининг Турк тили ва адабиёти бўлимига ўқишга кирди. 1967 йилда Отатурк Университети Фан Адабиёт факултетида асистентликни бошлаган. Туркиянинг Қарс музофотидан тўплаган матнлари асосида «Қарс вилояти шевалари — товуш билими» номли диссертацияси билан 1971 йилда докторлик унвонини олди.

1976 йил июн ойидан 1977 йилнинг августигача Американинг Сиэтл шаҳрида University of Washingtonda меҳмон тадқиқотчи ўлароқ ишлади. 1979 йилда “Қутадғу билик”да феъл” номли диссертация билан доцент бўлди.

1983 йилда қўшимча вазифа билан ишлаётган Ғозий Университетида Маориф факултетида Турк тили ва адабиёти бўлимида мудир бўлди. 1986 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт факултетида Профессор бўлди ва Факултетнинг Турк тили ва адабиёти бўлимини ташкил этди.

1992 йилда Ғозий Университети Фан Адабиёт Факултети Замонавий Турк шевалари ва Адабиёти бўлимини ташкил этгач шу бўлимга мудир қилиб тайинланди. Ҳўжатепа Университетида Янги Турк Адабиёти Профессори сифатида иш бошлаган Билге Эржилосун хоним билан турмуш қурган, икки фарзанд отасидир.

Профессор Доктор Аҳмад Бейжон Эржилосуннинг Турк тили ва адабиёти, замонавий Турк лаҳча ва шеваларига доир кўплаб асар ва мақолалари бор.