“Кўпхотинликни ёмон кўраман, аммо бу удумга тош отмаяпман”

“Кўпхотинликни ёмон кўраман, аммо бу удумга тош отмаяпман”
52 views
16 February 2018 - 11:36

Ассалому Алайкум. Ушбу постни ёзмасликнинг ҳеч иложи бўлмади. ФБда “Жаноб Камина” исми билан мавжуд шаҳс ҳақида.

1. Бир муддат аввал менга касбдош дугонам ёрдам сўраб мурожаат қилди. Дугонам Ўзбек, Саудияда деярли чорак асрдан бери яшашига қарамай, ҳамон Ўзбекистон фуқароси. Бу дугонам нафақат касбдошим, балки ҳамшаҳарим, тақдирдошим ҳам, умуман, “дош-дош”ликлар кўп ўртамизда, Субҳан Аллаҳ.

Яъни, у ҳам, мен каби Саудия фуқаросига турмушга чиқиб, Саудияда муқим яшовчи Ўзбеклардан. Ўртамиздаги энг катта фарқ – у ҳамон Ўзбекистон фуқароси, ҳеч қачон фуқаролигини ўзгартирмайдиган патриот, (ўл аҳмоқ дейдиган одам йўқ) мен эса Саудия фуқаросиман. Саудия фуқаролигини мен зарурат юзасидан олганман – бир неча йил аввал паспортимнинг амал қилиш муддати тугаётган эди, паспортни Саудиядаги Элчихона ё Консулликда янгилаб беришлари мумкин эди, чунки ҳамма ҳужжатларим жойида, Ўзб. дан паспортимда “чет элда доимий яшаш учун рухсат берилди” деган печат билан чиқганман.

Биргина минус томони, янги паспорт учун боши очиқ ҳолда расмга тушишим керак экан. Рози бўлмадим. Паспортнинг амал қилиш муддати эса 3 ойда тугар эди. Ҳўжайиним бошиданоқ Саудия фуқаролигини олишимни истардилар, мен патриот ўлмагур рози бўлмай келардим. Лекин энди бошқа иложи қолмаётган эди. Саудиа фуқаролигини олиш учун, аввал Ўзб. фуқаролигидан чиқишим кераклигини айтишди Элчихонадан. Ариза ёзиб кутдим, жавоб йўқ, паспортимнинг амал қилиш муддати эса ўтиб кетяпти. Танишлардан суриштирсам, йиллаб кутишим ҳам мумкинлигини айтишди. Эҳтимол, ҳозир бу ишлар тезроқ битадиган бўлгандир.

Хуллас, паспортимнинг муддати ўтиб кетмасидан Саудия фуқаролигини олиб қўя қолдми. Акс ҳолда, умуман паспортсиз қолардим. Лекин, Ўзб. фуқаролигидан чиқмай туриб Саудия фуқаролигини олганим, Ўзб. Қонунига зид иш қилганим экан. Элчихонадан дакки едим, ва шу бўйи Элчихона ва Консуллик дега жойлардан қадамим узилди.

Дугонам эса ҳамон Ўзб. фуқароси, “шароит тақазоси” деб, боши очиқ ҳолда расмга тушиб, паспортини алмаштираверади ҳар гал. Бу маълумотларни айтишдан мақсад – мендан биров Элчихона бўйича ёрдам ё маълумот сўрашса, шу дугонамни “рўбарў” қиламан , чунки Элчихонада мен билан гаплашишлари қийин, ғиди-биди кўпаяди …

Хуллас, шу дугонам бу сафар менинг ўзимдан ёрдам сўраб қолди. Маълум бўлишича, Ўзб.лик бир катта оила Жиддадаги Депортация бўлимида қамоқхонасида экан. Дугонам, ҳўжайинимнинг танишлари орқали шу оилага ёрдам беришимни илтимос қилди. Яна бошқа хил ёрдам ҳам. Асли, дугонам, бу оилага ёрдам бериш учун барча таниш –билишларини ишга солаётган экан, шу жумладан, ўз турмуш ўртоғини ва унинг оиласини ҳам…

2. Демак, дугонам мен билишим учун кифоя деб айтган маълумотлар: Бу оила 10 йилдан ортиқ вақт давомида Саудияда яшаб келаётган экан. 10 йил дедими, ё 12 йил- аниқ эсимда йўқ, лекин шу 10- йил атрофида. Оила эр, унинг 4 аёли, 21 фарзандидан иборат экан. Улар Саудияга Ҳаж ибодати учун келиб, шу ерда қолиб кетишган экан. Ҳужжатсиз яшашган экан. 14 фарзанд шу Саудияда, адашмасам, Мадинанинг ўзида туғилган экан. “Улар нега ҳужжатсиз яшашган”  деб сўрасам, дугонам, “камҳарж оила шекилли, ҳужжат, яъни иқома олиш учун имкониятлари йўқ бўлган бўлса керак”, деб мужмал жавоб берди . “У ҳолда, нега бу ерда қолишди, Ҳажни тугатиб, қайтиб кетаверишгани яхши эмасмиди, бегона юртда шунча одам ҳужжатсиз, беркиниб яшагандан кўра”, десам, дугонам “Бунинг сабабини айтмасликка сўз берганман”, деб туриб олди.

Менга, фақат у сўраган ёрдамни бера олишим мумкин ё мумкин эмаслигини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларнигина берди – ўша 14 боланинг ёши, жинсини ёзиб берди фақат, қолган зарур маълумотларни ёрдам бера олишим аниқ бўлганидан кейингина ёзиб беришини айтди.

Хуллас, эр ва 4 аёл, 7 бола Ҳажга келиб, шу ерда қолиб кетишган ва 10 йил атрофидаги вақт мобайнида бу ерда яна 14 бола дунёга келган – тушунишим бўйича. Саудияда, ажнабийлар, ҳар қандай бошқа давлатда бўлгани каби ҳужжат олиб яшаши зарур, ҳужжат масаласига жуда жиддий қаралади бу ерда, ҳужжатсиз одам қўлга тушиб қолса, жиддий жазога тортилади, аксар ҳолларда депорт қилинади, яъни Саудиядан чиқариб юборилади, деярли ҳамма вақт ўз юртига чиқариб юборилади, оиласи бўлса, улар ҳам.

Энг ёмон тарафи, ҳужжатсиз яшаётганлар уйда фарзанд кўрадилар, ё шунга ўхшаш бир йўлларни қўллайдилар, чунки расман касалхонага борилса, ҳатто хусусий касалхона, буларнинг ҳужжатсиз эканликларини билибоқ, қабул қилишдан бош тортишади, ва бу энг камида, ё Депортация ҳизматига ҳабар беришади бирйўла.

Кейин бу болага метрка, яъни туғилганлиги ҳақида гувоҳнома ҳам олиб бўлмайди, қандай қилиб ҳам олиб бўларди? Метрка олиш учун ота-онанинг ҳужжатлари, жумладан яшаб турган ерида яшашга расман руҳсат берувчи ҳужжати, Саудияда яъни иқомаси бўлиши керак. Буларсиз аёлни Роддомга қабул қилмаслигини айтдим, буларсиз болага Саудия метрка ҳам бермайди, иқомаси йўқ ота-она метрка сўраб бирор идорага бора олишмайди ҳам, чунки нафақат метрка олиша олмайди, балки иқомасиз бўлганлари учун қўлга тушиб, ҳаммалари депорт бўлади. Элчихона ё Консуллик ҳам бермаса керак бундай ҳолда болага метркани. Метркасиз бола мактабга қабул қилинмайди. Демак, расмий таълимдан маҳрум. Мени энг даҳшатга солгани ҳам шу бўлди – шу аҳволда 14 бола дунёга келгани. Қолган 7 бола ҳам , яни ота-онаси билан Ҳажга келиб, шу ерда қолиб кетган 7 бола ҳам, Саудияда мактабга бормаган, боролмай қолган, чунки бола мактабга бориши учун нафақат метрка, балки ота-онасининг иқомаси ҳам бўлиши керак.

3. Энди қаранглар – 4 аёл , 21 бола. Саудияда 10 йилча яшашган. 10 йил мобайнида қўрқиб-пусиб, яшириниб. 21 бола мактабдан маҳрум ! Тасаввур қилинг !

4. Бир куни отани полислар ушлаб олибди – қандай ушлаган, менга номаълум, ҳужжатсиз бўлганлиги туфайли экани аниқ. Буни Депортация қамоғига жўнатишган. Ортидан бунинг уйини ҳам босиб, аёллари ва болаларини ҳам Депортация бўлимига  қамоққа олиб кетишган. Кейин ҳаммаларини Жиддага, Жиддадаги Депортация қамоғига олиб келишган. Ҳужжатсиз ажнабийлар қўлга тушса, ҳаммаларининг оқибати шу Саудияда. Юртига депорт қилингунга қадар Депорт қамоғида сақлаб турилади.

Хуллас, булар Жиддадаги Депорт қамоқхонасига келиб тушгач, бу ҳақда Ўзбекистоннинг Жиддадаги Консуллигига хабар берилади, Депорт маркази томонидан. Консул келиб, аёллар ва болалар билан учрашади, 14 болада метрка йўқлиги маълум бўлади. Бу жуда катта муаммо. Жуда-жуда-жуда катта муаммо. Шу болалар шу ота-онага тегишли эканини исботловчи ҳужжат бўлмаса, масалан метрка, ё касалхонанинг, яъни Роддомнинг справкаси, болаларни Саудиядан Ўзб. га чиқариб юбориш ўта мушкул. Бундай муаммони ҳал қилиш учун ойлаб вақт кетади баъзан. Хуллас, ўша вақт маълум бир шахс, дугонам билан боғланади – ким, дугонамни қандай топган, бунинг ишга алоқаси йўқ. Дугонам билан боғланади ва айни шу масала ва яна шу аёллар ва болаларга боғлиқ бошқа масалаларда ёрдам сўрайди. Дугонам ҳам ўз навбатида ўз таниш-билишларига, шу жумладан менга мурожат қилади.

5. Мен, бир ойми, икки ойми аввал, аниқ эсимда йўқ, шу “Камина”нинг Саудия Жавазати, яъни Депорт хизмати томонидан қамоққа олингани ҳақида Мирраҳмат Мўминовнинг постидан ҳабар топгандим. Бундан ташқари, Камина бир неча йилдан бери ФБдаги “дўст”ларим орасида, ФБда фаол, унинг Мадинада яшаши, Ўзбекистонданлиги, мунтазам равишда кўпхотинликни тарғиб қилиб келишидан жуда яхши хабардорман, унинг постлари остига ёзилган комментларда эса бир эмас, бир неча бор кимлардир унга “чиндан ҳам ёшингиз 40 дан ошган, 4 аёлли , 20 дан ошиқ фарзандли одаммисиз” қабилидаги саволлар билан мурожат қилишларига кўзим тушган эди.

Бир гал Камина билан уришиб ҳам қолгандим, Абу Зайнаб масаласида. Ўшанда ҳам кўп нарса ойдинлашганди. Бунинг устига, мен ҳам Саудияда эканлигимни билган баъзилар менга “Камина” масаласида “личка”га ёзиб, маслаҳат сўрашган, ва бунинг асносида у ҳақда анчагина маълумот йиғилиб қолганди. Қолаверса, “Камина” қамоққа тушганидан сўнг у ҳақдаги гап-сўзлар, шу жумладан “личка”мга келаётган гап-сўзлар ҳам кўпайиб, маълумотлар янада тўлиб-тошди. Дугонам мендан ёрдам сўраб мурожат қилганида, “4 аёл, 21 бола”, “ўзбек”, “Мадинадан”, “Депорт қамоғи” каби маълумотларни эшитганимнинг ўзидаёқ гап ким ҳақида кетаётганини тушундим.

6. Мана энди қаранглар, мусулмонлар. Инсоф билан айтинглар. Ёши қирқдан ошган эркак, 4 аёл, 21 фарзандли. Билмадим, нега Саудияда қолиб кетган, нега ҳужжат қилмаган, лекин нима бўлишидан қатъий назар, бу инсон аёлларига ва фарзандларига катта зулм қилган. Ҳужжат қилишнинг иложи бор эди. Астойдил истаганида, албатта эплаган бўларди бу ишни, бунга ишончим комил.

Эркак аёллари ва болалари учун масъул. Шунча одамни ўз масъулиятсизлиги ботқоғига ботирди. Болалар мактабдан маҳрум бўлди. Шунча инсон шунча йил беркиниб, қўрқиб-пусиб, ғайриинсоний шароитда, зулм остида эзилиб яшади. Бундай ҳаёт зулм. Оилани, шунча одамни эмас, фақат бир дона инсонни бундай шароитда сақлаш зулм. Бу одам билмаганми, бир кун қўлга тушса нима бўлишини? Депорт бўлишини? Аёллари, болалари, болаларнинг кўпи ҳужжатсизлиги боис Депорт қамоғида ойлаб қолиб кетишини? Қамоқ ўз номи билан қамоқ. Бошқа баъзи ерлардаги қамоқларга солиштирганда курорт бўлиб қолади-ю, лекин барибир қамоқ. Тўғри, Ислом диёри, намоз, ибодатлар учун шароит бор, лекин Скандинавия қамоғи ҳам эмас. Шароит оғир. Бунинг устига ўғил болалардан 3 тасини, улар ёши 12 дан ошгани учун, оналаридан ажратиб, алоҳида, хатто оталари билан ҳам эмас, алоҳида, фақат ўсмир ўғил болалар сақланадиган бўлмага қўйишибди. Болалар шу вақтгача оналаридан ажрамаган экан, кейин бу болалар жамиятга қўшилмаган, одамларга қўшилмаган, чунки уйда беркиниб яшашга мажбур бўлган, жуда кичик пайтидан, эҳтимол туғилганидан бери, ва бирдан бундай шароитга тушиб, руҳий ҳолати жуда абгор бўлибди, жисмонан ҳам беътоб бўлиб қолишибди.

Оналари билан ҳафтада бир-икки соатга учрашишга рухсат берилар экан фақат.

Аёллар ва бошқа болаларга ҳам қийин бўлаяпти экан, кўплари қамоқ шароитига чидай олмай касал бўлиб қолишибди, болаларни докторга кўрсатиш ҳам катта қийинчилик билан бўлар экан у ерларда, роса ҳужжатбозлик, минг чиғириқдан ўтар экан. Болалардан бирини докторга олиб бориб, дори ёздириб олиб келгунича боланинг ҳам, онасининг ҳам бўлари бўлибди. Иссиқ сув йўқ, овқати еб бўлмайдиган бир аҳволда абгор, ҳатто чой дамлашнинг иложиси йўқ, қайнаган сув ҳам берилмас экан. Бечора аёл-болалар иссиқ чойсиз шунча вақтдан бери. Хатто кийимлари ҳам йўқ, шундоқ эгниларидаги кийим, ўзлари билан олиб келган кийимларини қамоқхона маъмурияти киргазмаган экан, киргазиши учун Консул аралашиши керак эканми-йей, консул бунинг учун махсус ҳужжат тайёрлаши керак эканми-йей, бунга қанчадир вақт кетар эканми-йей….

Қамоқдаги шароит ҳақида менга дугонам айтди. Айтганининг сабабини ҳам биламан – мени билсин, тезроқ ҳаракат қилсин деган ниятда айтди. “Иссиқ чой ичдим дегунча, иссиқ чойсиз ўтирган ўша аёллар-болаларни ўйлаб виждоним қийналяпти” деди, ва йиғлаб юборди. Унга қўшилишиб мен ҳам йиғладим. Мана ҳозир эслаб, яна йиғлаяпман.

У аёллар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Шундай оғир шароитда, шунча болани уйда ўқитиб, уларга ўқиш-ёзишни ўргатиб, ҳам диний, ҳам дунёвий таълим бериб, энг муҳими тарбия бериб, қори-қория қилиш осон иш эмас. Бу уларнинг жиҳоди. Оллоҳ ажрларини зиёда қилсин.

Бу ерда гап отада. Шу ота ўйламадими шу фарзандларининг келажаги ҳақида? Хўп, бир умр қўлга тушмай, Саудияда беркиниб яшашни эплади ҳам, дейлик, лекин шунча бола мактабдан маҳрум, келажакда буларнинг тирикчилиги нима бўлади, деб ўйламадими? Ўғилларни қандай қилиб уйлантираман, ким иқомасиз, ҳужжатсиз йигитга қиз беради, ким ҳужжатсиз, иқомасиз қизни келин қилади деб? Ахир ҳамма ҳам бундай вақт бўлажак набираларининг тақдирини ўйлайди-ку? Шуни ўйлаб ҳеч ким иқомасизни келин ё куёв қилмайди. Ё ўзига ўхшаган ҳужжатсизлар билан қуда-анда бўламан деб ўйлаганми? Шунча бола келажакда шундай даҳшатли қиммат давлатда қандай қилиб тирикчилик қилади ҳужжжатсиз, деб ўйлаганмикин ҳеч?

Бир кун қўлга тушса, Депорт қамоғида аёллари, болалари қон қақшашларини-чи, ўйлаганми? Ўйлаган бўлса, нима қилган бу муаммоларни ҳал қилиш учун? Ботқоққа ботиб, ва шунча одамни ўзи билан ботқоққа ботқизиб, ва келажакда ботқоққа ботадиган болалар сонини кўпайтириб ўтираверганми? Оллоҳга таваккал дейсизларми? “Отингни боғлаб қўйиб, кейин таваккал қил” деган гап бор. Эси бор одам таваккал деб ботқоққа сакрамайди-ку, таваккал деб ўзи ботаётган ботқоққа бошқаларни ҳам ботирмайди-ку. Шунча одам бунинг касрига шу аҳволда қақшаса-ю, бу “Жаноб” ФБда атрофига хотин-ҳалаж тўплаб “илм тарқатиб”, кўпхотинликни тарғиб қилиб, ҳотин-ҳалаж билан ҳазил-ҳузил қилиб, ҳиринглашиб ўтирса? Ва йиллар давомида? Энди қамоқда ўтириб ҳам, бола-чақаси бу аҳволда бўлиб ҳам шу ишини канда қилмаса? Ҳали Ўзб.га борганда буларнинг аҳволи нима кечади? Абу Зайнаб Раҳимжон Турдиевнинг саҳифасида, фақат камчиликка кўринадиган пост остида шарманда бўлганида шу “Камина” биродарим деб Абу Зайнабни ёқлаб, мен ва Умму Абдулазиз билан сан-манга борганди.

Абу Зайнабнинг аёли Ўзб.га қайтганида қамоқда ўтириб чиқан. Ин Шаа Оллоҳ, ҳозир замон ўзгарди, бу даражага бормас, Оллоҳ осон қилсин. Лекин 2 йилгина аввал қўлга тушиб, депорт бўлганларида 4 аёлнинг қамалиши турган гап эди, валлоҳу Аълам.

Шуларни ўйлаганми бу “Камина”? Аёлларини чет давлатда ҳужжатсиз яшатиб, Депорт бўлган тақдирида қамоқ , ва қамоқдаги даҳшатлар хатарига қўяётганини? Мана қамоқда ўтириб ҳам “Ўзб.га борганда нима иш қиламан” деб ҳазил қилиб ўтирибди. Э, олдин Саудиядан чиқиб ол, Ўзб.га бориб ол, у ерда жавоб бериб ол, кейин ўйлайсан бошқа нарсаларни.

Бугун ўғилчасининг расмини қўйибди. Ўша, алоҳида камерада сақланаётган уч ўғилдан бири. Ҳамма сўраяпти “нега 13 ёш бола қамоқда”, деб. Бу жавоб бермаяпти. Ҳамма буни алқаяпти, раҳми келяпти, дуо қиляпти. Эй, ноинсоф, мард бўлсанг айт, “ўғлим менинг масъулиятсизлигим касрига қолиб ўтирибди қамоқда” деб. Нега буни алқайсизлар? Боланинг бу даражада имли бўлиши онасининг хизмати, онасига ҳамма мақтов, отаси ФБда хотин-ҳалаж билан ҳиринглашиб ўтирган вақтида , она бечора оғир шароитда, ғайриинсоний зулм остида, рўзғор тегирмонидан ортиб, уйқудан кечиб, шу болага илм ўргатган, қори қилган. Онага ҳамма раҳмат, отага эмас  Ота бир псих!

Бу Камина баҳонасида кўп нарсани кашф қилдим. Жумладан Консуллик ходимлари ҳақида ҳам. Дугонам Жидда Консуллик хизматини мақтарди доим, ишонмасдим. Билдим-ки, улар чиндан ҳам ўз вазифасига ихлосли, мусулмончилик, одамгарчилик, инсонийликни биладиган одамлар экан. Дугонам ҳаммасини айтиб берди. Улар куюнишиб, югуриб-елиб бу муаммони ҳал этишга уринишаётган экан. Дугонам ҳар куни бир неча бор улар билан ҳам Риёддаги Элчихона билан ҳам боғланар экан, хулас гап кўп… Консуллик ходимлари нонини оқлаб ер экан, хулас.

Дугонам уларнинг жуда хушмуомала эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтади доим. Уларнинг ҳам ҳаловати йўқолиб, уйқуси қочибди. Қамоққа бориб, аёллар ва болаларнинг аҳволини кўрган консул, болаларнинг аҳволини ўйлаб жуда сиқилаётгани, шулар тезроқ қамоқдан чиқиб, Ўзб.га жўнаб кетишса, бутун Консулликнинг елкасидан тоғ ағдарилишинин айтибди. Энди қаранглар, шунча одам бунинг касрига шунча йил қақшаган, айниқса бегуноҳ гўдаклар, энди қамоқда қақшаяптилар, яна шунча одам, шунча расмийлар бунинг шалтоғини тозалаш билан овора, бу эса ҳамон ФБда одам йиғиб, энди ҳамманинг раҳмини келтирииб, ўзини бир мазлум қилиб кўрсатишга уриниб ўтирибди!

Бу Каминани ФБда таниганимдан буён гувоҳ бўлган фаолиятини, прямой эфирлари, хотин-ҳалаж билан ҳингир-ҳингири, кўпхотинликка тарғиботи – ҳаммасини эслаб нафратим қўзиб кетяпти – ҳей инсон, 40 дан ошган, 4 аёл, 21 боласи билан бегона юртда, ҳужжатсиз, мунтазам Депорт ҳавфи остида, аёллари ва болалари уйга қамалиб, қўрқиб, оддий ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум бўлиб, болалари энг муҳими мактабдан маҳрум бўлиб, тирикчиликка қийналиб, зориқиб, хулас бир-бало аҳволда 10 йилдан ошиқ яшаб турган инсон! Сенга ФБ да пишириб қўйибдими? Хотин-ҳалажни атрофингга йиғиб кўпхотинликни тарғиб қилгандан кўра кетингни тозалаб ол! Гуноҳларингга тавба қил, истиғфор айт, каллангни бир жойга қўйиб ўйла, бу муаммоларни қандай ҳал этиш ҳақида, шулар ҳақида бош қотир, маслаҳат сўра, шу йўлга сарфла вақтингни , елиб-югур!

Бундан ташқари, ФБда менга “Камина” ҳақида маълумот берганлар орасида, мен шахсан танимасам-да, ФБ да кўп йиллардан бери биладиган ва ҳалол инсонлар деб ишонган одамлар бор. Каминанинг мен билмаган саргузаштлари ҳақида хабар беришди. Аёл киши бўлсам ҳам, хотин-ҳалаж гапни ёмон кўраман, ким нима деса ишониб кетаверадиган ҳилидан ҳам эмасман. Лекин ишончли деб билган одамларимнинг гапини чиғириқдан ўтказиб, ҳаммасини анализ қилиб, тартибга солиб, қуйидагиларни аниқладим. Бу “Камина”, “личка”да аёллар билан давомли равишда ёзишган. 4 аёлидан бирини талоқ қилиб, ўрнига янгисини олмоқчи бўлган. Янгиси билан эса Интернетда танишган, “муридка”ларидан бири. Янглишмасам, илгари ҳам 4 аёлидан бирини талоқ қилиб, ўрнига янгисини олган. Демак хотин янгилаб турадиган одати бор. Хатто эри қамоқда ўтирган бир аёл, ФБ да фаол бўлган, фақат Исломий, фойдали постлар қўядиган, расмини қўймаган, ҳамма ҳурмат қиладиган, ўзига маҳкам, болалик аёлни ғойибона севиб қолиб, оғиз солган. У аёл буни боплаб послатъ қилган. Бу кейин оҳ-воҳ уриб постлар қўйган. Эсимда ўша постлари. Мажнун отдихаеть.

Мен “ғуннасиз идғом” ҳақидаги постини ўқиб нафратдан титраб кетдим. Бунинг аёллари, Оллоҳ ажрларини зиёда қилсин, бошқа давлатлар, шу жумладан Ўзб.даги аёлларга Қуръондан дарс беришар экан, онлайн. Ҳамма бу Каминанинг аёллари бир-бири билан аҳил, илмли , болалари қори-қория, бошқаларга ҳам дарс беришади деб ҳавасда, бу “Камина” эса бундан атайин реклама сифатида фойдаланиб, гўё, қаранглар, менга хотин бўлсаларинг, сенлар ҳам шундай илмли, болаларинг қори-қория бўлади демоқчи бўлган-да. Одамлар билишмайди-да буларнинг ҳаёти асли қай аҳволдалигини. Шу аёлларнинг бирига шогирд тушган қизлардан бирига уйланмоқчи бўлибди! У қиз, унга уйланиш учун аёлларидан бирини талоқ қилиши кераклигини билмаганми? Ё Камина унга хотиним 3 та, биттаси итоатсизлик қилгани учун талоқ қилдим деганми? Йўқ, шалтоғини тозалаш ўрнига бу кишимнинг қилиб ўтирган ишларини қаранглар – хотин қўйиб, ҳоти олиш, у хотинни яна қаердан- четдан олиб келиш. Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига.

Баъзилар аёлларни айблашади. Тўғри, қарс икки қўлдан чиқади. Лекин кимда кўпроқ айб? Кимнинг ёши катта, илми кўпроқ ва ким эркак бўлса, ўша кўпроқ айбдор! Эркак кўпроқ айбдор, чунки аёллар ожиза, омонат! “Ғунажин кўзини сузмаса” эмиш. Ўша эри қамоқда ўтирган, болали аёлни яхши биламан, у ҳеч кимга кўз сузмайдиган, жуда асл муслима, постлари ҳам жиддий, жуда ўзига маҳкам, ўшанга ҳам оғиз солди-ку, безрайиб?

Яна кимлардир бунинг қамоқдалигини нўтоғри тушуняпти. Гўё бу мужоҳид, динини сақлаш йўлида ҳижрат қилган мазлум ва ҳамма айб Саудия ҳукуматида! Бекорларнни айтибсизлар. Ҳа, Саудия ҳукумати фаришта эмас, лекин астойдил истаган одам ҳужжат қилиб олса бўлади, агар вақтида ҳаракат қилса, астойдил истаса.

Мурид ва муридкалар мени еб қўяй дейишяпти, гўё “Камина” мазлум муҳожир, мен эса Ислом душмани. Оиласи мазлум, у эса золим. Оллоҳ оиласининг мушкулини осон қилсин, Каминанинг ўзига инсоф берсин, инсофга келмаса, ўзи кифоя қилсин.

Шу Абу Зайнаб, “Камина”. Аброр Ҳузайфалар туфайли қанча мусулмонлар қон қақшади, қанча бўлинишлар, жанжаллар, тушунмовчиликлар, билмай бир-бирини ҳақорат қилиш, тош отишлар бўлди. Албатта Аброр Ҳузайфанинг олдида “Камина” фаришта. Лекин шу уччови, агар буларда озгина ор, озгина эркаклик ғурури бўлганида ФБдан даф бўлган бўларди, ҳуржунини кўтариб. Йўқ, безрайиб ўтиришибди. Буларни нима қилсак бўларкин-а, мусулмонлар?Қанчагача давом этади буларнинг касри?

Яна баъзи аёллар буларни фош этмасликка чақиришади, уларнинг аёл-бола чақалари оталари ҳақидаги гапларни эшитсалар кўнгиллари оғришини, уларнинг беъайб эканликларини айтишади. Энди буларнинг оиласининг кўнгли оғримасин деб буларнинг “фаолияти”га жим қараб тураверайми? Бу кабилар зулм! Зулмга қарши эса нима қилишга буюрилганмиз, мусулмонлар? Буларнинг оиласи, болалари шусиз ҳам билади, буларнинг ҳақиқатини, ҳозир билмаса, кейин билиб олади барибир, менинг ёрдамимсиз ҳам. Тавба қилган, ўзгарган бўлса ҳам майли эди. Эслатган номард эди. Лекин булар тавба қилган одамнинг ишини қилмаяптилар.

Яна “муридлар” ва “муридка”лар ҳақида. Кўр–кўрона тарафкашлик қилади баъзилар, шунақа энсани қотирадиган “ақлли” гаплар қилишади-йей. Нималар ўйлаб топишмайди. “Бошқа қиладиган ишингиз йўқми” бўлибди биттасининг гапи. Ишим кўплигидан, энди ортиб ёзяпман шу постни, икки ҳафта илгари ёзишни бошламоқчи эдим асли. ” Ундан кўра Қуръон ёдланг, болаларингизга Қуръон, илм ўргатинг” эмиш. Ҳей, сопляк, соплячка “ақлли”, мен Қуръон ёдлаб бўлганимда сен туғилмаганмидинг ҳали балки? Менинг болаларим, МашаОллоҳ, бир эмас, икки тилда Қуръон, Ҳадис, Фиқҳ, Ақийда илмини “ўқитиб” қўйишарди ҳали ўрта мактабда, Алҳамдулиллаҳ.

“Ярим тунда ухламай нима қилиб ўтирибсиз” дейди биттаси. Фаросат, аввало сен томонда ярим тун бўлса, мен томонда тонг отгандир балки? Нега “Камина”га ўхшаганларга айтмайсан шу гапларингни? “Билиб-билмай гапираверманг” эмиш, ўзинг билиб гапираяпсанми? “Исломга тош отманг” эмиш. “Камина” Ислом дегани эмас, Абу Зайнаб, Аброр Ислом дегани эмас! Исломни ёмон кўрсатаётганлар шулар асли, булар Зулм, зулмга қарши қандай муносабатда бўлишга чақирилганмиз? “Ўзингиз фариштамисиз, гуноҳингиз йўқми, сиз бир мусулмоннинг айбини очсангиз, Оллоҳ сизни ҳам фош қилади”, деди битта муридка. Фаришта эмасман, гуноҳим ҳам кўп, мусулмоннинг айбини ёпишга мен ҳам ҳаракат қиламан, агар бунинг иши ўтмишдаги бир айб иш бўлса, ҳалигача давом этмаётган бўлса, ўтмишдаги гуноҳидан ҳеч ким зарар кўрмаётган бўлса, тавба қилган деган гумон билан бўлардим, ўлақолсам ҳам очмасдим, қайтага ёпиш учун ўлимга ҳам тайёр эдим. Лекин буларнинг ҳозирнинг ўзида қилиб турган иши тавба қилган одамнинг иши эмас ҳеч, валлоҳу Аълам.

Қолаверса, очиладигани очилиб бўлган аллақачон, менинг аралашувимсиз ҳам, фақат ўта сода ё фанат мурид ва муридкалар бехабар қолишибди, ё ноҳолисликлари кўзларини кўр қиляпти. Муридкалар, агар бу “Камина” менга уйланади деган умидда бўлсангиз, ва шу ниятда уни ўлиб-тирилиб ҳимоя қилаётган бўлсангиз – ҳомтама бўлманг! Мана, кўриб қўйинг, қандай ҳаёт кутаётган эди сизларни. Ва кутаверади ҳам.

Оллоҳ гувоҳ, бу “Камина”га менинг ҳеч қандай шахсий ғаразим йўқ. Унга ачинаман ҳатто. Оллоҳ гувоҳ, бу постни ҳолис ниятда, огоҳлантириш учун ёздим. Мен кўпхотинликка ҳам тош отаётганим йўқ ҳатто, гарчи кўпхотинликни ёмон кўрсамда. Бунга Оллоҳ рухсат берган, васссалом. Лекин, кўпхотинликни Оллоҳдан қўрққан, эплаган қилсин. Шу туришида “Камина” зулм, ўзига ҳам , бошқаларга ҳам зулм. Зулмга эса қандай муносабатда бўлишга чақирилганмиз?

Ҳолис, фаросатли, мулоҳазали одамларга шу ёзганларим етиб-ортади. Бунинг акси бўлганларга эса гап айтишдан фойда йўқ. Оллоҳ гувоҳ, кўп гапларни ёзмадим, ёпдим, шуларнинг ўзи кифоя деб, ёпганларимга тавба қилган деб, хотин-ҳалаж гапни кўпайтирмай деб.

Мусулмонлар, муслималар, хушёр бўлинглар!

Dania Abdullah

facebook.com