Бу хат бир маҳактошидир…

Бу хат бир маҳактошидир…
31 views
17 February 2018 - 8:15

Ассалому алайкум,азиз юртдошларим!

Каминанинг юртга қайтишини талаб этиб, Ўзбекистон Жумҳурияти раҳбарига ёзилган мактубга имзо қўйган бутун биродарларимга қалбдан ташаккур этаман, Аллох ҳаммангиздан рози бўлсин.

Аслида нормал жамиятда бир инсоннинг ватанида яшаш, ватанидан кетиш ва ёки ватанига қайтиш учун бировдан изн сўраши ақлга сиғмайдиган ҳолат.

Факат биз каби йилларча тоталитар тузумда яшаб, унинг зулмига кўниккан сабрли жамият учун бу нормал ҳодисага айланди афсус.

Аммо бу жамиятда зулмга бўйсуниш рефлекси пардаларини йиртиб, ҳур майдонга чиқишга интилаётган инсонлар ҳали ҳам борлиги инсонда ғурур туйғуларини қабартиради.

Сизлар Ўзбекистон раҳбарига ёзган кичик мурожаат шахсан мен учун шундай ғурур манбаи бўлди.

Бу бир парча хат инсонларимизнинг ҳур иродасининг маҳактошидир.

Бу хат айни пайтда жорий сиёсий тузумнинг ҳақиқий табиатини аниқлашда ҳам бир маҳактош вазифасини ўтаяжагиндан аминмиз.

Ҳаммамизга хайирли бўлсин!

Муҳаммад Солиҳ

17.02.2018

Истанбул