Тошкент портлашлари қандай бўлган эди?

Тошкент портлашлари қандай бўлган эди?
27 views
17 February 2018 - 12:37

1999 йил, 16 февраль.

Тошкентнинг беш жойида портлашлар юз берди.

10.45 дақиқа ўтганда Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида бомба ўрнатилган машина портлаган.

Шу куни 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди.

Расмийларга кўра, портлаш президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда содир бўлган.

Шундан сўнг ИИВ, Миллий банк, собиқ “Искра” кинотеатри ва Яккасарой туманидаги ҳовлида портлашлар юз берди.

Расмийларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Портлашлар теракт ва Президент Каримовга суиқасд деб эълон қилинган.

МХХ ва ИИВ раҳбарлари портлашлар диний радикалларнинг иши эканини айтишган.

Портлашлар ортидан ҳибсга олишларнинг янги тўлқини бошланиб кетган.

Ҳукумат портлашда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини айблаган.

Танқидчилар расмий фаразни савол остига олишади.

2000 йил январида портлашда айбланган бир неча шахсга нисбатан отув ҳукми ижро этилгани билдирилган.кунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди.

Расмийларга кўра, портлаш президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда содир бўлган.

Шундан сўнг ИИВ, Миллий банк, “Искра” кинотеатри ва Яккасарой туманидаги ҳовлида портлашлар юз берди.

Расмийларга кўра, 16 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Порташлар теракт ва Президент Каримовга суиқасд деб эълон қилинган.

МХХ ва ИИВ раҳбарлари портлашлар диний радикалларнинг иши эканини айтишган.

Портлашлар ортидан ҳибсга олишларнинг янги тўлқини бошланиб кетган.

Ҳукумат портлашда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини айблаган.

Танқидчилар расмий фаразни савол остига олишади.

2000 йил январида портлашда айбланган бир неча шахснинг қатл этилгани билдирилган.

2003 йил ноябрида портлаш гувоҳларидан Зайниддин Асқаров “Эрк” раҳбарининг портлашларга алоқаси йўқлиги, ўзининг маҳкамада ёлғон гувоҳлик беришга мажбурланганини айтган.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек