Сенга бир хаёлий дўст керак

Сенга бир хаёлий дўст керак
22 views
18 February 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

СЕНГА БИР ХАЁЛИЙ ДЎСТ КЕРАК

Сенга бир хаёлий дўст керак. Гап шу.
Бир чеҳра керак – сен ўполмайдиган,
Гулсиз бориш мумкин бўлган учрашув,
Дафъатанлик – чўчитиб юбормайдиган.

Лабларинг қақраган, томоғинг қуруқ,
Қуруқ дайдиганинг дайдиган –
Бугун бир мастона суҳбатдошинг йўқ,
Ҳеч ким йўқ санамай саккиз дейдиган.

1980

(149)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (93-саҳифа.)

(давоми бор)