Манқуртлар учун сохта янгиликлар конвейери

Манқуртлар учун сохта янгиликлар конвейери
90 views
18 February 2018 - 9:46

МАНҚУРТЛАР УЧУН СОХТА ЯНГИЛИКЛАР КОНВЕЙЕРИ
(“Вести.уз”нинг навбатдаги мақоласини ўқиб)

Икки ой ҳам ўтмадики, “Вести.уз”да чоп этилган навбатдаги сохта мақолани яна бир бор муҳокама қилишга тўғри келаяпти. Ўтган сафардаги, 2017 йилнинг 30 декабр кунги “Йиғим-терим” иштирокчиси ўз айбинитан олди” номли материалда, гап асосан зиндондаги маҳкум Бобомурод Абдулла ҳақида кетган эди.

Шоир Муҳаммад Солиҳ эса қўрқитувчи, “русофоб” ва “фанатик” ёрлиғи остидаги махлуқ ролида кўрсатилганди. Яқинда эълон қилинган “Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонга керакми?” сарлавҳали мақолада эса, энди бош ролда талқин қилинган.

Сохта аноним-муаллиф мақолани, “Деярли 200 нафар Ўзбекистон зиёлилари Шавкат Мирзиёевдан мухолифатчи Муҳаммад Солихни ватанига қайтаришни сўрашди”, деган сокин оҳангда бошлаб, кутилмаганда қаттиқ прокурорлик оҳангида, “ВА УЛАР ҚАТТИҚ АДАШДИЛАР!”, дея ўз ҳукмини ўқийди.

Тан оламан, афтидан манқуртлар учун сохта янгиликлар конвейерини йўлга қўйган “Вести.уз”нинг навбатдаги мақоласини ўқиш давомида, менда аноним муаллиф билан бахслашиш истаги уйғонмади.

Номаълум маҳлуқот билан тортишиш яхши иш эмас. Гўёки, яхшилик билан очиқ дарчадан чиқиб кетишга кўндирган ҳолда, уйдаги ўтмиш арвоҳи изидан қувиш каби.

Бундан ташқари, сохта ёзувлигига мос равишда у ёлғонга, далиллар бузиб кўрсатилиш ҳолатларига тўла. Солиҳнинг  Ёзувчилар уюшмасидаги меҳнат биографиясидан бошлаб, то унинг “Бирлик” жамиятидаги фаолиятигача.

Аммо бу воқеалар ҳақида навбат билан баён қиламан.

Ҳозир эса кўринмас фронт жангчисининг петицияни имзолаган шахсларга нисбатан, “ВА УЛАР ҚАТТИҚ АДАШДИЛАР!”, дея ўз ҳукмини ўқиган прокурорлик қарорига қайтамиз. Бу гапи билан у, “Хатолар эвазига обрўни тўкиш билан тавон тўлаш керак” демоқчи бўландек гўёки.

Аммо рухсатингиз билан бир савол берсам: кўпчилиги ҳақли равишда миллатнинг улуғ шахсларидан  ҳисобланадиган ўзбек зиёлилари вакиллари нимада адашдилар?!

Шеърият даҳоси Шукрулло нимада адашди. Совет лагерини кўрган, кейин кўз ўнгида сохта-миллийлик ғоялари билан озиқлантирилган Каримов ҳокимияти даврининг қонунсизликлари, ёлғон ва таъқиқларини кўрган шахс.

Узоқ йиллар таъқиқ остида бўлган, ярадор қалбидан чиқариб ўзига ром қилувчи шеърлар битувчи шоира Халима Худойбердиеванинг хатоси нимада?

Ёки таниқли санъат арбоби Зоҳид Ҳақназар нимада адашди, у бундан ҳам аввал шундай чақириқ билан президентга мурожаат қилганди?

1999 йилги Тошкент портлашларида иштирок этган деган ёлғон айбловлар билан учрининг энг яхши йилларини Жаслиқ “ўлим лагери” доҳил қатор зиндонларда ўтказган таниқли романнавис Эврил Турон (Мамадали Муҳмудов)нинг айби нимада?

Ўзбекистоннинг замонавий илмий ғояларига ўзларининг катта ҳиссаларини қўшган академик Анвар Хусаинов, проффессор Неъматжон Раҳимов, Ахмад Ҳожи Хоразмий, Иброҳим Ҳаққулларнинг айби нимада?

Яна қайтариб сўрайман, истеъдодли ўрта авлод зиёлилари вакиллари, Каримов даврида Маяковский айтгандек, “ўз қўшиғининг бўғзига босган ҳолда” ижод қилган драматург Шароф Бошбековнинг, романнавис Набижон Боқий, шоир Тўра Мирзо, Одил Икромнинг хатолари нимада?

Романнавис Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг айби нимада? Янги ҳукуматнинг зиёлиларга қарата “Илмий тадқиқотлар ва ижод қилиш учун ватанга қайтинглар” деган чақириғига ишонганидами? У Тошкент аэропортига келганидек, кафтларида кишаннинг совуқ темирини ҳис қилган эди.

Ёки, ватандошлари бўлган сургундаги шоир тақдирига ва бегона юртларда бўлган юзлаб, минглаб ватандошларининг тақдирларига беэътибор бўлмаган фуқароларнинг олийжаноб ташаббусиларини хато деб ҳисоблаш керакми?

Ўзларининг чақириғи билан, қолаверса зиёлилар вакиллари ўзларининг бу ҳатти-ҳаракатлари билан, ватанга қайтадиганлар билан биргаликда мамлакат тараққиёти учун хизмат қилишни тилаб, мамлакатнинг фожеали ўтмиши ва умидбахш бугуни ўртасида бир чизиқ чизишмоқда!

“Вести.уз”даги анонимнинг, қайтариб айтаман, чекист-прокурорлик қаттиқлиги билан мурожаатни имзолаганларнинг хатолари ҳақида таъкидлашидан шундай бир шубҳага борасан киши: “балки миллат зиёлилари вакилларининг петицисига президент канцеляриясидан  бериладиган жавоб унга олдиндан маълумдир?!”.

Айтишадику, яшасак – кўрамиз!

Энди президентга қилинган мурожаатнинг бош сабабчиси – Муҳаммад Солиҳга образига мурожаат қиламиз. Сохта аноним уни қандай талқин қилаяпти.

Кўринмас фронт жангчиси шундай таъкидлайди: Муҳаммад Солиҳ ҳали совет давридаёқ “радикал ислом позициясига” ўтган миллиятчи “Бирлик”нинг асосчиси эди.

Яна шундай давос этади: “Ўзбекистондаги рус диаспораси “Бирлик”ка ҳар доим ишончсизлик билан қараган. Унинг жадал фаолияти эса кўпчиликнинг мамлакатни тарк этишига сабаб бўлган”.

Бундай таъкидлари билан сохта аноним ўзининг нафақат “Бирлик” лидерлари, балки унинг фаолияти ҳақда ҳам умуман маълумотга эга эмаслигини кўрсатди.

Балки, қасддан исм ва фактларни адаштирган ҳолда ҳақиқатни яширмоқчидир.

Ҳа, Солиҳ ўша йиллардаги қонуний жамиятнинг асосчиларидан бири эди, аммо унинг “Йўлнома” номли хотиралар китобидан шуни билишимиз мумкин – Муҳаммад Солиҳ, дастури пост-совет Ўзбекистонга мўлжалланган ва ҳокимиятнинг кучсизлашган даврида ижтимоий-сиёсий ҳаётда фақатгина тартибсизликларга олиб келиши мумкин бўлган,  Абдураҳим Пўлат билан кескин равишда йўлларини ажратади. “Бирлик” раҳбарлигини Пўлатовга қолдиради. Солиҳ ҳамфикирлари билан янги жамият – “ЭРК”ни ташкил қилди.

Халқнинг катта қисми томонидан кўллаб-қувватланган иқтисодий ва ижтимоий дастури билан Солиҳ президентлик сайловларида қатнашди.

Русий забон аҳолининг мамлакатдан чиқиб кетишида Солиҳни айблаш бу провакация. Унинг совет, таъкидлаб айтаман – совет гегемониясига сиёсатчи ва мухолифат лидери сифатида шаклланиши менинг кўз ўнгимда бўлган.

Республика бўйлаб қаерда этник тўқнашувлар юз берган бўлса, у ерда Муҳаммад Солиҳ тинчликпарвар ролида чиқиш қилган. Хусусан, 1988 йилда Фарғонада масхет туркларини қирғини пайтида.

Бу партократлар томонилан ўйлаб топилган тамғадир. Шулар оддий тингловчи ва ўқувчиларни қўрқитиш мақсадида халқ ватанпарварларини русофоблар деб аташада.

Аслида, бош русофоб И.Каримов бўлиб чиқди. Ислом Абдуғаниевичнинг яширин ва очиқ-ойдин русофоблиги барча ақл-идрокли одамларнинг хотирасида. Гапда миллий келишув ва тинчликни эълон қилиб, амалда буюк рус ёзувчилари, олимлари ва педагоглари исми билан номланган кўчалар ва майдонлар номини ўзгартириб, уларнинг ҳайкалларини йиқтириб ташган, Россияга мустамлакачи роли ажратилган ўқув китобларини қайта ёздирган, русий забонлар эса шу сиёсат тарғибчилари деб ҳисоблаган.

Ахир бекорга кўчиб кетган русий забонлар деярли ҳар куни Москвада Каримов ҳайкалини ўрнатилишига қарши митинг қилишмаяпти.

Этник келиб чиқишига қараб ходимларни тозалаб, президентга содиқлик ва унинг кланига тегишлилигига қараб одамларни маъсул лавозимларга тайинлашлар. Мутахассислик ва ахлоқий фазилатларни ҳисобга олмаслик.

Ш.Мирзиёевга мерос бўлиб қолган кадрлар арғимчоғи ҳам шунинг натижасидир. Бир жарима тортилган амалдор иккинчисининг ўрнига қўйилаяпти, униси эса учинчисининг ўрнига… Деярли барча чиқишларида: прокуратурада ўғрилар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида сотқин, порахўрлар, халқ эҳтиёжига беътибор бераҳмлар, зиндонларда эса зўравон ва садистлар.

Сохта аноним ўзининг маъносиз гумонлари билан нафақат русий забон жамиятни, балки мамлакат раҳбарини ҳам қўрқитишга урунмоқда.

Гўёки Муҳаммад Солиҳ ватанига қайтиб, ўзининг океанортидаги ҳомийлари ёрдамида “рангли революция” уюштириб, тартибсизликлар келтириб чиқаради, бу билан эса Ш.Мирзиёев ва унинг гуруҳининг демократик ислоҳотларига тўсқинлик қилармуш.

Аммо шу заҳоти ўзининг уйдирма сўзларига зид равишда шундай деб ёзади: “М.Солиҳ чет элда раҳбарлик қиладиган “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” аъзолари сони шунчалик камки, улар бир қишлоқ чойхонасини ҳам тўлдираолишмайди.”

Бизнинг анонимимиз ЎХҲ аъзоларининг сонини қаердан олибди?

Ёки, МХХ хизматчиси погонини ўзбек тўни билан яшириб, ЎХҲ ходимлари орасида Наманган, Бухоро ёки Истанбул чойхоналарида уларнинг сонини йигирматача киши дея санаб чой ичганми?! У ҳолда М.Солиҳнинг бундай “кичик тарафдорлари кампанияси” билан кимдан ва нимадан қўрқиш керак?

Диом турли вариантларда мухолифатчининг русофоблигига урғу бериш билан русий забон аҳолини маҳаллий аҳоли билан қарама-қарши қўйиб, бизнинг бу аноним ўзи хоҳлаб ёки хоҳламай унинг баёнотини чуқур юридик таҳлил қилиш натижасида, унинг ўзи миллатлараро низо келтириб чиқариш борасидаги ишнинг фигуранти бўлиши мумкин…

Сўнгги далил сифатида ўзига прокурор ролини олган бу чекист шундай дейди: “Шуни эсдан чиқармаслик керакки, 1999 йилда Ўзбекистон Олий СудиСолиҳни Тошкентда портлашлар уюштиришда айблаб, уни узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилган. Маълум бўлишича ушбу ҳукм ўз кучида қолмоқда…”

Аммо шуниси тушунарсизки, нега бизнинг аноним бундай узун сохта матнни тўқиш учун шунча куч ва касал фантазиясини ишлатган. Ҳақиқатдан шундай экан у ҳолда фақатгина “жиноятчи-террористни қўйишмайди мамлакатга” деган шу ибора билан чекланса ҳам бўлаверарди…

Аммо барча бу уйдирмаларни аноним ва унинг теҳририяти виждонига ҳавола қилган ҳолда, зиёлилар петициясидан хулоса чиқарсак.

Энг асосийси, ўзгаришларни ҳис қилган онгли, ватани тақдирига бефарқ бўлмаган ватандошлар тарқоқ халқнинг бирлашганлигини, миллий ярашувни эълон қилдилар.

Муҳаммад Солиҳнинг қайтиши борасида. Унинг принципиал позициясини биламан,1999 йилги Тошкент воқеаларига алоқадор эмаслигини, ҳамда ўзига ва бошқа юзлаб жабрланувчиларга нисбатан ўша пайтги ҳукуматнинг ёлғон айбловларини бир неча маротаба исботлаган ҳолда, шоир албатта ўзига нисбатан ҳукуматнинг амнистия ёки авф қилишини талаб қилмаётганини биламан.

Фақат республика Олий Суди томонидан ишнинг янгидан ва холисона равишда, ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро кузатувчилар иштирокида пойтахтдаги фожеали воқеалар ишини кўриб чиқилиши, ҳеч шубҳасиз Солиҳнинг ва бошқа маҳкумларнинг айбсиз эканликларини исботлайди.

Бу эса натижада барчанинг яхши номларини тиклайди ва уларга барча қонун тарафидан берилган ҳуқуқларини берган ҳолда республиканинг тўлақони ватандоши статусини қайтаради, хусусан, улар ва уларнинг оилаларига тегишли бўлган мулкларни ҳам.

Ҳукумат бунга тайёрми, йўқми билмайман. Аммо ватандошларнинг онгли қисми, ҳақиқат аччиқ бўлсада лекин унга эришиш йўлидаги фаолликлари уларнинг бунга тайёр эканликларини кўрсатмоқда.

Ўзини оқлашга уриниш мақсадида эмас, балки маънан покланиш учун.

Темур Пўлатов

facebook.com