ЁМҒИРЛАР СИЗНИ ЭСЛАТАР
(Устоз Матназар Абдулҳакимга)
Одамлар ўзгарди, ўзгарди замон,
Шеърият беради янгидан дарак.
Дарахтлар алмашди қанча япроғин,
Сизни алмашмади ҳеч қайси юрак.
«Хоразм қазилди», замин гуллади,
Дарёлар, дунёлар чиқди устига.
Қўлларга сўзкурак бердингиз ва лек,
Ўзингиз қайтдингиз кўкнинг кўксига.
Фасллар алмашди, алмашди ойлар,
Ҳамон янграмоқда қушларнинг куйи.
Яна баҳор қайтди, исмингиз айтиб
«Ёмғир юриб чиқди томда тун бўйи…»*
*устоз сатрлари
2017
Отабек Сафар