“Бундан бу ёғи фақат яхшиликлар умид қиламиз…”

“Бундан бу ёғи фақат яхшиликлар умид қиламиз…”
64 views
23 February 2018 - 10:26

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсуповнинг ишдан кетгани хабари чиқди.

Ўтган йил охирларида президентимиз Шавкат Мирзиёев диний йўналишда қамалганларнинг кўпи ҳақсиз қамалганини, уларга нисбатан адолатсизлик қилинганини, натижада кўплар давлатдан аламзада бўлиб қолганини айтатуриб: “Бунга ким айбдор? Давлат айбдор!” деб хулоса қилганида кутган эдим. Давлат ва ҳукумат номидан диний сиёсатни юритган (тўғри эмас, хато юритган) Қўмита ўша куниёқ бутун жамоаси билан истеъфо бериши керак эди.

Нормал жамиятларда шундай қилинади.

Лекин ўзининг нўноқлиги билан давлатга айб олиб берган, давлатни бу айбни ўз бўйнига олишига мажбур қилган бу ташкилотда на сиёсий онг, на мардлик бор экан. Ҳеч нарса бўлмагандай, уялмай, Президент талабига кўра ўзгараётган янгича диний сиёсатга ҳам ўзлари эга чиқа бошлади.

Майли, ҳечдан кўра кеч. Илоннинг боши янчилгани чин бўлсин. Бундан бу ёғи фақат яхшиликлар умид қиламиз.

Шу кунларда “Ифлос бўлган ташкилот” деган мавзуда махсус мақола ёзиб қўйган эдим. Озгина хафсаласизлик бўлиб, битиши орқага сурди. Индинларга эълон этаман, иншаоллоҳ.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

facebook.com