Рашид Қодировнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланди

Рашид Қодировнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланди
83 views
24 February 2018 - 10:53

Хабар.уз ахборот сайтиинг хабар беришича,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида хабар берилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими