Ёш туркшунос ҳимоясига халқаро олимлар қўшилдилар

Ёш туркшунос ҳимоясига халқаро олимлар қўшилдилар
87 views
26 February 2018 - 18:58

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, дунёдаги тарих, археология, политология, антропология ва архитектура соҳаларида машҳур бўлган 40 олим Ўзбекистон суди томонидан 11 йилга қамалган ёш истеъдодли туркшунос Андрей Кубатинни озод қилишни сўраб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилдилар.

Олимлар Андрей Кубатин китобларнинг скан қилган нусхасини бошқа мамлакатдаги ҳамкасбига бериши жиноят эмас, олимлар ўртасидаги ўзаро билим алмашишнинг оддий тажрибаси эканини айтганлар.

Аксинча, бу Президент Мирзиёев илгари сураётган ғоя – “Дунё кутубхоналарида сақланаётган Ўзбекистон маданий бойликлари” халқаро лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш ишига улуш эканини эслатганлар президентга очиқ хат муаллифлари.

Ёш туркшунос олим Андрей Кубатин устидан 2017 йил 1 декабрида 11 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукм чиқарилган.

Ҳарбий суд уни ватанга хиёнат қилишда айбдор деб топган.

Андрей Кубатиннинг рафиқаси Феруза Жуманиёзова Ўзбекистон Омбудсманига мурожаат қилган, ушбу жиноят ишида кўплаб қонун бузилишларига йўл қўйилганини билдирган.

Ҳукмга кўра, Андрей Кубатин Туркия фуқаросига 1000 АҚШ доллари эвазига гўёки Ўзбекистон Давлат архиви ва Шарқшунослик институтида сақланган электрон китобларни сотган.

Аммо суд жараёни пайтида Кубатин бу китоблар архивдан олинмагани, маълумотларнинг аксари Интернетда очиқ эканлигини айтганига қарамасдан, ҳакам бу важларни инобатга олмаган.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати терговчилари Андрей Кубатинни пантуркийлик ғояларини тарқатиш, миллий ва динлараро низо қўзғаш, Ўзбекистоннинг геологик бойликлари ҳақидаги маълумотларни четга чиқаришда ҳам айблаганлар.

Тошкент Шарқшунослик институти доценти Андрей Кубатиннинг ўзбек тили шеваларини мукаммал билгани, шу билан бирга тарихчи ва қадимшунос сифатида истеъдодли ёш олим эканини ёзмоқдалар уни яқиндан билган зиёлилар.

Рафиқаси Феруза Жуманизёованинг ёзишича, Андрейнинг жиноят ишини қайта кўриб чиқишни сўраб таниқли тарихшунос олимлар Эдвард Ртвеладзе ва Аҳмадали Асқаров МХХ собиқ раиси Рустам Иноятовга мурожаат қилганлар, бироқ бу мурожаатга жавоб бўлмаган.

Президент Мирзиёевга мурожаатга имзо чеккан олимлар:

Питер ГОЛДЕН (Peter B. GOLDEN), (Professor Emeritus of History, Turkic and Middle Eastern Studies, Rutgers University), Ратгерс университети, Ньюарк ва Нью-Брансуик, Нью-Джерси, АҚШ

Анна Владимировна ДИБО, Россия Фанлар Академияси Тилшунослик институтининг Урал-Олтой тиллари бўлим мудири, Филология фанлари доктори, РФА мухбир аъзоси

Анатолий ХАЗАНОВ (Anatoly M. KHAZANOV Professor Emeritus), Висконсин университети, АҚШ

Генрих ХЕРКЕ (Heinrich HÄRKE), M.A., Dip. Archaeol., B. Litt., Dr. Phil.,Германия

Рисбек АЛИМОВ, Туркия

Роман КОВАЛЕВ (Roman K. KOVALEV), АҚШ

Айболат Кайрслямович КУШКУМБАЕВ, Қозоғистон

Гошцивит МАЛИНОВСКИ (Gościwit MALINOWSKI), Польша

Константин Юрьевич РАХНО, Украина

Ильяс Мухамед-Халельевич СУЛЕЙМЕНОВ, Қозоғистон

Нурдин Качкинович УСЕЕВ, “Манас” Қирғиз-Турк университети

Ирина Аркадьевна АРЖАНЦЕВА, Россия

Андрей Анатольевич АСТАЙКИН, Россия

Нурлан Адилбекович АТИГАЕВ, Қозоғистон

Еркин Уланович БАЙДАРОВ, Қозоғистон

Ольга Валерьевна БЕЛЕЦКАЯ, Украина

Владислав Петрович ГУЛЕВИЧ, Украина

Дилноза ДУТУРАЕВА, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти катта илмий ходими, Бонн университети Синология бўлими постдокторанти, Германия

Исмет Аблятифович ЗААТОВ, Россия Федерацияси

Юсуп Магомедович ИДРИСОВ, Доғистон, Россия Федерацияси

Алексей Викторович КОМАР, Украина

Лучезар КРАСТЕВ, Болгария

Павел Борисович ЛУРЬЕ, филология фанлари номзоди, Давлат Эрмитажининг Ўрта Осиё, Кавказ ва Қрим бўлими мудири, Санкт-Петербург, Россия Федерацияси; “Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги хорижда бўлган Ўзбекистон маданий бойликларини тадқиқ қилиш маркази”нинг хорижий эксперти

Фарҳод МАҚСУДОВ, тарих фанлари номзоди, Ўзбекистон ФА Яҳё Ғуломов номидаги Археология институти катта илмий ходими, Самарқанд, Ўзбекистон

Илнур Мидхатович МИРГАЛЕЕВ, Татаристон Республикаси, Россия Федерацияси

Максим Владимирович МОИСЕЕВ, Москвадаги “Музей Москвы” бирлашмаси ходими, Россия Федерацияси

Асия НУРДУБАЕВА, Қозоғистон, Россия Федерацияси

Андрей Владимирович ОМЕЛЬЧЕНКО, Давлат Эрмитажи катта илмий ходими, Санкт-Петербург, Российская Федерация

Ярослав Валентинович ПИЛИПЧУК, Киев, Украина

Артем Александрович ПОРСИН, тарих фанлари номзоди, Магнитогорск, Россия Федерацияси

Джамал Якубович РАХАЕВ, Россия Федерацияси

Жаксилик Муратович САБИТОВ, PhD, Қозоғистон

Николай Николаевич СЕРЕГИН, Олтой Давлат университети, Барнаул, Россия Федерацияси

Ербулат СМАГУЛОВ, Қозоғистон

Владимир Владимирович ТИШИН, Москва, Россия Федерацияси

Нурёғди ТОШОВ, Вена, Австрия

Станислав Анатольевич УГДИЖЕКОВ, Хакасия Республикаси, Россия Федерацияси

Александар УЗЕЛАЦ, Ph.D. in History, Тарих институти илмий ходими, Белград, Сербия

Канат УСКЕНБАЙ, тарих фанлари номзоди, Қозоғистон

Роман ХАУТАЛА, Ph.D. in History, Қозон, Россия Федерацияси, Оулу университети, Финляндия.

ЎХҲ хабарлар бўлими