Хайитбой Яқубов: ниҳоят Ўзбекистондан чиқишга дарвозалар очилди

Хайитбой Яқубов: ниҳоят Ўзбекистондан чиқишга дарвозалар очилди
30 views
27 February 2018 - 18:07

ХУШХАБАР

Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раиси сифатида шуни маълум қиламанки, 7 йиллик танаффусдан сўнг, менга ниҳоят Ўзбекистондан чиқишга дарвозалар очилди.

Гап шундаки, “Ўзбекистон халқ ҳаракати” вакилари билан Прагада учрашувда қатнашганимдан сўнг менга нисбатан 2011 йилда ЖК.нинг 228 моддаси бўйича жиноят иши очилган, тергов олиб борилган ва судланган (амнистия туфайли жиноят иши тугатилган) эдим. Халқаро ташкилотларнинг ёрдами билан очикда колдим. Аммо халқаро ташкилотлар қанча мурожаат қилсалар ҳам хорижга чиқишимга таъқиқ бекор қилинмаган, паспортимга ОВИР томонидан хорижга чиқиш учун рухса муҳри босиб берилмаётган эди.

Шундан хурсандманки, 2017 йилга келиб, Ўзбекистондаги вазият яхши, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан ижобий томонга ўзгара бошлади. Ҳукуматнинг инсон ҳуқуқлари фаолларига ёвқараш сиёсати ўрнини уларга эътибор ва ҳамкорлик муносабатлари эгалламоқда. Натижада халкоро ташклотлар ва элчихоналарнинг ёрдами билан менга ҳам 2018 йил март ойидан четга чиқиш учун рухсат берилиши эълон қилинди.

Энди менда 62 ёшдаги 2-гурух ногрони, I-тип қандли диабет касалига дучор бўлган кекса бемор сифатида Германияда даволааниш имконияти пайдо бўлди. Соғлигимни тиклаб олганимдан сўнг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятимни янада қизғин давом эттириб, ННТ БЎЙИЧА лойхаларни амалга ошриш ниятим бор ёш ҳуқуқ ҳимоячиларини тарбияламоқчиман.

Ҳукумат ҳайриҳоҳлиги, қонун устуворлиги таъминланаётгани ва янги имкониятлар очилаётгани менга халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, уларнинг семинар-тренингларда қатнашиш, энг асосийси, инсон ҳуқуқлари доирасида ҳар томонлама фаол бўлишга имкон беради. Барча ҳамкасбларимга худди шундай очиқлик насиб этишини тилайман.

Сўзимни якунида, менга ўз эркинлигим, фуқаолик ҳуқуқимни қайтариб бергани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга, мени қўллаб-қувватлаб, ёрдамини аямаган халқаро ташкилотларнинг вакилларига, менга қийин кунларда далда бўлган фуқаролик жамияти фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Хайитбой ЯҚУБОВ,
Хоразм вилояти “Нажот” инсон ҳуқуқлариини ҳимоя қилиш ташкилоти раиси.

facebook.com