Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд маҳкамаси куни белгиланди

Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд маҳкамаси куни белгиланди
41 views
27 February 2018 - 18:28

Бугун, 2018 йилнинг 27 феврал куни Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи манбаси, журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов, тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллаёровларнинг маҳкамаси 2018 йилнинг 5 март куни соат 14:00 да Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судида бошланиши ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси билан айбланаётганлар 2017 йилнинг 28 сентябридан буён то ҳозиргача МХХ тергов изолятори ходимлари томонидан айбни тан олиб гувоҳлик бериши талаби билан қийноққа тутилгани ҳолда МХХнинг “Гвардейский” тергов изоляторида сақланмоқда.

Бугун Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судяси З.Нурматов МХХ тергов изолятори бошлиғини, судланувчи Бобомурод Абдуллаевнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд маҳкамасида адвокат Сергей Майоров ҳимоя қилиши ҳақида маълум қилган. Шунингдек, адвокат яқин кунларда ўз ҳимояси остидаги Б.Абдуллаев билан кўришишини билдирган.

27.02.2018 йил.
Сурат Икромов                           
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқбонлар ташаббускор гуруҳи раиси