БОБОМУРОД АБДУЛЛАНИНГ СУДИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

БОБОМУРОД АБДУЛЛАНИНГ СУДИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!
90 views
04 March 2018 - 21:30

Инсон ҳуқулқари фаоли Суръат Икромов тарқатган хабарга таянадиган бўлсак, 2018-йилнинг 5-март куни соат 14.00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомруод Абдуллаевнинг (Усмон Ҳақназар)нинг суди бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бироқ, 3-март куни “Бобомурод Абдуллаевга мустақил ҳимоячи бўлиш истагидаман” деган талаб билан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига мурожаат этган инсон ҳуқуқлари фаоли Руҳиддин Комлиовга кўра, суд юристни 2018-йилнинг 5-март куни соат 10.00 га суд мажлиси белгиланганлиги ҳақида огоҳлантирган ва ўша пайтга етиб келишини сўраган.

Бироқ яна бир кейинги манбаага, яъни янглишиб, 2-март куни суд биносида Бобомуроднинг судида иштирок этиш истагида ҳозир бўлган инсон ҳуқуқлари фаолига суд ходимлари “Бобомуроднинг суди 5-март куни соат 16.00 га тайинланган”лигини маълум қилган….

Юқоридаги фактлардан кўриниб турибдики, Бобомуроднинг суди 5-март кунига тайинланганлиги аниқ, бироқ соати ҳозирча мавҳум бўлиб турибди. Тажрибадан маълумки, Ўзбекитсон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг суд-ҳуқуқ тизимида жиддий ислоҳатлар ўтказиш борасдиаги қатъий уринишларига қарамасдан 2018-йилнинг 23-февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган Акром Маликовнинг касассия судига инсон ҳуқуқлари фаоллари киритилмади.

Юқоридаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда МХХдан қолган унсурлар, Бобомурод Абдуллаевдан иқтидордаги Ички Ишлар Вазири ва қамоқда қолаётган Рашиджон Қодировнинг ўрнига Бош прокурор вазифасини уддалаб келаётган Ихтиёр Абдуллаевга нисбатан куч ишлатиш йўли билан қарши кўрсатмалар олишга уринган МХХ шотирлари ҳақиқат халққа овоза бўлишини олдини олиш илинжида суд мажлисини Акромники каби юмалоқ-ёстиқ қилиб ими-жимида ўтказиб юбориш режасида ҳам бўлиши мумкин…

МХХ отлиқ кўп бошли аждаҳонинг бир боши кесилгани билан, бошқалари ўсиб чиқаверади…

Юқоридаги каби тахминларни инобатга олган ҳолда биз судда иштирок этиш истагидаги юртдлошларимизни эртага, 2018-йилнинг 5-март куни, душанба, соат 10.00 дан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳозир бўлишларини илтимос қиламиз.

Малохат Эшанкулова