Сувараклар саросимада

Сувараклар саросимада
25 views
05 March 2018 - 7:04

Эркин Норқобилов хорижга қочган, унинг укалари, душанба кунига чипта олганлар…

Озодлик радиоси Нодир Тўрақуловнинг шериги Қизириқ тумани прокурори ўринбосари Шерали Аҳмедов қамоққа олиниб, сўроқ қилинаётганлиги ҳақида хабар тарқатди. Лекин, асосий муаммо Шерали Аҳмедовда эмас.

Нодир Тўрақулов собиқ Бош прокурори Рашит Қодировнинг акасининг қизига уйланган Қодировлар сулоласи куёви бўлса, Нодирнинг акасининг ўғли Эркин Норқобиловнинг қизига уйланган. Шу боис, Р.Қодиров даврида республикадаги барча казо – казо, амалдорлар Эркин Норқобилов ва Нодир Тўрақулов билан ҳисоблашишга мажбур бўлганлар. Улар орасида МХХ раиси ўғлидан тортиб, катта мансабдаги Ички ишлар, прокуратура соҳаси ва йирик криминал авторитетларгача бор. Нодир яратган ана шу жиноий гуруҳ Рашид Қодиров салтанати мавқеидан фойдаланиб бўлмаганни бўлдириш, ўлмаганни ўлдиришдек чексиз қудратга эга бўлганлар.

Ушбу қуда андалар синдикатининг долларни сўмга, сўмларни долларга айлантириб хорижга чиқариш, мансабдорларни ёллаш каби муҳим ишлари билан Эркиннинг укалари Равшан, Фахридин ва Шерзод ҳожи деган шериги шуғулланадилар. Улар асосан, Фахридиннинг Тошкент шаҳридаги Бодомзор мачити ёнида ҳашаматли ҳовлисида Миллий Университетнинг Мақсудхон деган домласи раҳбарлигида фаолият кўрсатади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда ҳам бу гуруҳ аъзолари Зафар Омонович деган тошканлик катта бой билан ҳамкорликда очган жуда кўп газ заправкалари ишлаб турипти. Шерзод ҳожи ва Фахридин Норқобиловлар Эркин юборган юзлаб қўйларни Янгийўлдаги қассобхонада сўйдириб, сурхонча тандир кабоб ва совға саломларни ҳар ойда Мақсудхон домла рўйхати бўйича 60 та катта амалдорларнинг уйларига тарқатади. Нодир қамалганидан буён, ана шу рўйхатдаги амалдорларнинг ҳам ороми бузулган.

Шерали Аҳмедовнинг отаси тўғри айтган. Чунки, Эркин, Равшан, Фахридинларнинг олдида у бир пашшадай гап. Нодир даврида Шерали вилоят прокуратураси ходими бўлсада, унинг топширғини бажаришга мажбур бўлганлардан биттаси холос. Унинг қамалиши муаммони ҳал этмайди, аксинча Нодирга енгиллик бўлади.

Эркин Норқобиловнинг қизи ва куёви Германияда яшайди. Ўзбекистонда сақлаш қийин бўлган миллиардлаб долларлар Нодирнинг топшириғи билан шулар ташкил этган фирмалар ҳисобига ўтказиб турилган. Аввал Нодир сўнг Р.Қодиров қамоққа олинганидан сўнг, бу гуруҳ саросимага тушиб чет элга қочиш ҳаракатига тушган.

Эл орасида Эркин Норқобилов Германияга қочиб кетган., деган хабар тарқалганди. Бу нечоғлик тўғри билмаймиз. Агар, шундай бўлган бўлса, бу тергов гуруҳи орасида ҳам Эркиннинг тандир кабобин еб турган хоинлар борлиги, улар тергов ишини барбод қилишга киришганлигини англатади.

Яна бир ўта муҳим хабар эртага душанба кунига Шерзод ҳожи Дубайга, Равшан ва мулла Фахридинлар Германияга авиабилет олганлар. Агар, бу шахслар қочиб кетса, Нодир ва Эркин талаган жуда кўп тадбиркорлар молу – мулкларига куйиб қолишидан хавотирга тушмоқда.

Дунё ўзбеклри Бош муҳаррири Исмат Хушевдан ўз кўрсатуви ёки, бошқа йўл билан бу ҳақда Президентни ва Бош прокурорни тезда хабардор этишни сўраймиз.

Нодир Тўрақулов жиноий гурухидан жабр кўрган Сурхондарёлик тадбиркорлар номидан …

(Исми фамилияси таҳририятда мавжуд)

Манба: “Дунё ўзбеклари”