Ёлғиз одимлайсан

Ёлғиз одимлайсан
25 views
05 March 2018 - 10:23

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

 

ЁЛҒИЗ ОДИМЛАЙСАН

Ёлғиз одимлайсан ёлғиз кўчада,
Ҳорғин айланади атрофингда қор.
У сенинг елкангни аста қучади –
Беозор, беозор, беозор.
Бу қизнинг кокилин тараб бўлмайди,
Қўлини иситиб бўлмайди унинг.
Фақат сен у билан бир соат дайди,
Унга бир соатни бергил, бу туннинг.
Қор тўхтар. Сен эса мушук уйқусин
Бузмаган пайғамбар каби беозор
Юрасан, елкангда бир малак йўсин
Ухлар узоқлардан чарчаб келган қор.

1979

(154)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (96-саҳифа.)

(давоми бор)