Суд кечиктирилди

Суд кечиктирилди
69 views
05 March 2018 - 13:14

Бугун, 2018 йилнинг 5 март куни соат 14:00 белгиланган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди 7 март куни соат 14:00 га қолдирилди.

Аввалроқ Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтиши режалаштирилган маҳкамага кўп сонли фуқароларнинг келгани ҳақда хабар берган эдик.

Маҳкамага фақатгина Бобомурод Абдуллаевнинг қариндошлари ва яқинларигина эмас, балки Европа Иттифоқидан ва бир неча мамлакат элчихоналаридан ҳам вакиллар келишган эди.

Тошкент шаҳар суди инсонларни оввора қилиб, шу вақтгача ташқарида кутиб туришга мажбур қилиб, маҳкама ҳақда аниқ маълумот бермаган.

Президент Мирзиёевнинг танқид ва таъкидларига қарамай Ўзбекистондаги суд тизимининг аҳволи ҳали ҳам ачинарли ҳолатда қолмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими