“Гапиришга қўрқдим, болам буларнинг қўлида”

“Гапиришга қўрқдим, болам буларнинг қўлида”
28 views
05 March 2018 - 21:02

“Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида ҳукуматга қарши мақолалар ёзишда айбланаётган яна бир журналист Ҳаёт Насриддиновнинг онаси Собира Толипова ўз ўғлининг озод қилинишига умид қилиб судга келди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 март куни бўлиб ўтиши керак бўлган журналистлар Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаёт Насриддинов, ҳамда икки тадбиркор Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар суди 7 мартга қолдирилди. Суд биносига 15 дақиқага олиб келинган судланувчилар адвокатларига кўрсатилмаган.

Ҳакамнинг котибаси “поркурор келмагани учун” суд қолдирилганини айтди.

Видео муаллифи – инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулова.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек