Содир этилган жиноят ҳақида ариза

Содир этилган жиноят ҳақида ариза
32 views
07 March 2018 - 10:54

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори О.Б.Муродовга

МХХ тергов изоляторидаги 9708 номерли жиноий иш бўйича
ҳибсга олинган тутқун, 1973 йилда туғилган
Бобомурод Абдуллаев Қодировичдан

Содир этилган жиноят ҳақда
АРИЗА

Жаноб Бош Прокурор, мени Бобомурод Абдуллаевни Қобил, Мажид, Элмурод деган МХХ ходимлари 2017 йил 27 сентябрдан 5 ноябргача кўп марталаб қийноққа солдилар, урдилар, тан жароҳати етказдилар.

МХХ терговчилари – Тўрақулов, Веселов, Тимур ва оператив ходимлар Володя ва Ўлмаслар терговда таъқиқланган усуллар билан менга жисмоний ва руҳий зўровонлик уйғуладилар. Мени ўзимга қарши кўрсатма бериб, қилмаганим жиноятларни қилдим дейишга мажбурладилар. Шунингдек мендан учинчи шахслар Аллоёров, Салаев, Насридинов ва Муҳаммад Солиҳ, собиқ Бош прокурор Абдуллаев ва ИИВ Вазири Бобожоновга қарши кўрсатма беришга мажбур қилдилар.

Энг даҳшатли қийноқ мени бир неча кеча-кундуз ухлатмасликлари бўлди.

Сиздан бу хабаримни текшириб кўришни ва мнга қарши жиноят ишлаган шахсларни жавобгарлика тортилишини илтимос қиламан

Бу аризани мен адвокатим С.А. Майоров воситасида юбораяпман.

«7» март 2018 йил

Б.Қ.АБДУЛЛАЕВ

Русчадан таржима қилинди