Америкага бир саёҳат қилайлик…

Америкага бир саёҳат қилайлик…
79 views
15 March 2018 - 8:00

ГУЛНОР
(Ҳужжатли роман)
Аҳмад Бейжон Эржилосун (Ahmet Bican Ercilâsun)

Бу “роман”даги саргузаштли воқеаларнинг катта қисми 1986-йилда Ўзбекистонда рўй беради.

Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.

Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Турғут Дениз — ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир.

Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир.

“Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир.

Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига ўгирган: Пирмуҳаммад Xoлмуҳаммад
Роман Истанбулда “Ötüken” нашрётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилган

* * *

14-ҚИСМ

У кун Тонгдўгонда катта оломон бор эди. 70-йилларда шаҳид бўлган мингларча миллиятчи улкучи (идеалист)лар учун ҳозирланган бу маросим жуда аччиқ эди.

Тўғрисўзлиги ва жиддий одамлиги билан одамлар кўнглида тахт қурган Гун Сазоқ 70-йиллар сўнгида сўлчи (коммунист)лар тарафидан отиб ўлдирилган эди.

Тонгдўгонда йиғилиб, қалбидаги марсияни кўк қуббасига йўналтирган оломон ярим миллион кишидан иборат эди. Жебечидан юришни бошлаб, Xаммомўни ва Анқара гaр(вогзал)идан ўтиб, Тонгдўгонда тўпланишганди. Mаxмат Эрйигит хотини Гунашхоним билан бирга эди. Mаxмат оломон ичида Салим Бойжонни кўрди.

Салим:

–Хўжам, бошингиз соғ бўлсин, — деди ва яна сассиз юришда давом этди.

Станциядан Тандўгонгача бирга кетишди, аммо бу икки соат юришда икови ҳам чурқ этишмади. Салим Mаxматни, Mаxмат эса Салимни ҳеч унутмаганди.

12 сентябр 1980 йилдан кейин мамлакатда даҳшатли кунлар бошланганди. Мармарисдан Анқарага кетамиз, деб тайёрланаётган Эрйигит оиласи “Лидия” отелида эдилар. Давлат тўнтариши ҳақида хабарни тонгда олишди. Тез Анқарага келдилар.

Бошбуғи Алпарслон Туркаш ихтилол (тўнтариш)нинг илк кунларида хунтага таслим бўлишни рад этиб, улкучилар (миллиятчи-идеалист)ни ҳаяжонлантирган эди. Кейин МXП чиларнинг кўпчилик раҳбарлари ҳибсга олинди. Қамалганлар ҳам, озодликда қолганлар ҳам нима бўлаётганини англамагандилар. Йиллар давомида террор ҳаракатлари уюштирган марксистлар ушланиб, турмага ташланаркан, уларга қарши курашган улкучилар ҳам зиндонга ташланиб, қийноққа солина бошлаганди.

Ихтилолчилар (хунта)нинг баёнотини ўқиб, Mаxмат қаттиқ асабийлашганди: “Туркия Жумҳурияти давлати сўнг йилларда кўрганингиздек ич ва ташқи душманларнинг таҳқири билан борлигига, режимига ва мустақиллигига қарши фикрий ва жисмоний ҳужумга учради… Давлат кучсиз, ожиз ҳолга келтирилди…”

–Бу қанақаси?, — деди Mаxмат, — давлат фикрий ва жисмоний xўжумга учраган бўлса, давлатни қутқармоқ фуқароларнинг вазифаси эмасми? Истиқлол урушида шундай бўлмаганмиди?

Mаxмат икки йил ўз касби билан шуғулланмади. Маҳкамаларни тинглади, мақолалар ёзди. Мажозли услуб топди ўзига ва бу услуб билан фикрларини ифода этар, таъқиқ пардасини йиртарди.

Ғолиб Эрдам билан ўтказилган тунги суҳбатлари унинг кўнглига тасалли берарди. Бирга Булбулни ёки Бойбутовни эшитишар, ўзларини мусиқа тўлқинларига ташлаб, ҳаёл сўришарди. Mаxмат болалик даврида чиққан журналлар ҳақида Ғолиб Эрдамдан кўп билги оларди. Эрдам кечқурунлари мутлоқо учта шоколад билан келарди, иккитасини болаларга, биттасини Гунашхонимга берарди. Кейин “чойимни келтиринг”, дерди. Чойни ичиб “мактуб”ни оларди, кетарди. “Матуб” қамоқда ўтирган миллиятчи-улкучиларнинг оилаларига аталиб, тўпланган пул эди. Буни тарқатиш вазифасини Ғолиб Эрдам ўз зиммасига олганди. Ғолиб Эрдам улкучилар наздида бир авлиё эди. Mаxмат Эрйигит учун эса айни пайтда илм қайноғи ва дард ўртоғи эди.

Ўша қоронғу йилларда Салимни бир неча марта кўрганди. Ёқимтой, самимий, эътиқодли бир улкучи эди. Айни пайтда унда бизнесменлик қобилияти ҳам бор эди. Зиё Туғло деган ўртоғи билан бир ширкат қуриб, катта ишлар бошлаб юборганди. Кейинги йилларда Туркманистонда ҳам баъзи иншоат ишлари килаётганини эшитганди. Яқинда Ўғуз Думоннинг ўша “Хаёл парки” ҳақидаги мақоласини қирқиб, Салимга жўнатганди Mаxмат. Бунга жавобан, Салим шу мавзуда қисқа мактуб юборди: “Хўжам, август охирида “Мaрти таътил овули”да бўламиз. Рафиқангиз ва Ўғуз Думон билан бизнинг меҳмонимиз бўлсангиз яхши бўларди”.

Ўғуз Mаxмат хўжадан бу хабарни олганда эндигина Татаристондан, Қозондан қайтганди. “Турк ўчоқлари” ёшларининг Қозонда ўтказилган қурултойида Гулнор билан бирга бўлганди. Тўғриси, Гулнорнинг ҳам бу қурултойга келишини эшитиб, “Турк ўчоқлари” марказига бориб, ўзини Қозонга борадиган ёшлар рўйхатига киритишга эришганди. Қозонда Ўғуз Mаxмат Эрйигитнинг ўғли билан учрашганди. Бу Ўғузга сюрприз бўлди. “Турк ўчоклари” нинг ёш аъзолари бу қурултойни ташкил қилиб, ажойиб иш бажарган эдилар. Ўғуз у ерларда унутилмас соатлар яшади, Сибирдан, Чувашиядан келган турклар билан суҳбатлашди, уларнинг ранг-баранг қўшиқларини тинглади. Ораларида Олтойдан келган ҳақиқий шомонлар ҳам бор эди. Ва албатта Ўғузнинг энг катта севинчи Гулнор билан бирга бўлиш эди. Ўрмон ичида қурилган камп икки ёшни абадий бир-бирига боғлаганди.

Ўғуз телефонда Эрйигит хўжа таклифига, бир оз иккиланиб бўлса-да, розилик беришга мажбур бўлди. Ўғузнинг бормаслик учун баҳонаси Гулнорнинг август охирида Tуркияга келаётгани эди. Mаxмат хўжа “уни ҳам олиб кел”, дегани Ўғузни чорасиз қилди. Балки, Мармарис сафари Гулнор учун ҳам гўзал таътил бўлар, деб ўйлади.

***

Мармара денгизининг мовийлиги ва оқшомнинг салқини нафис манзара вужудга келтирганди. Аслида, бунга “манзара” дейиш тўғри бўлмасди. Чунки, фақат муайян макондаги кўриниш эмас, вақтнинг ҳар хил ранг, сас ва ҳарорат даражаси ҳам бу “манзара”нинг парчалари эди. Балки бунга манзарадан кўра “ҳолат” сўзи тўғри келарди.

Mаxмат ва Гунаш денгиздан чиқиб, кийинишди. Сўнгра Салимнинг вилласидаги кенг балкондаги креслоларга ўтирдилар. Бир оз ўтиб, Ўғуз ва Гулнор xам уларга қўшилди.

–Яна иккита меҳмон келиши керак, — деди Салим, — ҳозир келиб қолишар.

Гунаш билан Mаxмат қаҳва ютимлаб, манзаранинг нафосати тўлқинида сузардилар. Гулнор эса дунёда бундай гўзалликнинг бўлиши мумкин эмаслигини ўйларди…

–Марҳабо, Салим бей, — деган овоз эшитилди ва балконда ғоят гўзал бир аёл пайдо бўлди.
Салим:

–Сизга Ойдон хонимни танитай, Ойдон хоним менинг меъморларимдан бири. Америкада меъморлик бўйича илмий иш ёқлади. Бир неча бинода имзоси бор. Аммо Кўҳна Дунёда илк имзосини Ашхабодда “Туркманистон” отели лойиҳасига қўйди, — деди.

Кейин меҳмонларни Ойдон хонимга танитди.

–Мана, сўнгги меҳмонимиз ҳам келди, — деди Cалим.

–Марҳабо, Салим бей, марҳабо Mаxмат бей, — деди балконга кирган қотмадан келган киши.

–Марxабо Али бей, — деди салим, — Али Моҳир бейни бизга Маxмад хўжа тавсия қилди. Али бей ҳужжатли филмлар оладиган ржиссер.

Асли Моҳирнинг нозик ва серсуяк юзи Ўғузнинг диққатини чекди. Соқоли гўё унинг суякларини яшириш учун қўйилгандай эди. Аммо тирсаклари, тиззаларидаги суякларни яшириш мумкин эмасди. Шунга қарамай, Али бейни келишган одам дейиш мумкин эди.

Али Моҳир танишма маросими битиб, креслосига ўтирар-ўтирмас сигара чикарди ва тутунини бир кичик нарса билан бостириб, чека бошлади. Пипо (сигара) Ўғуздан кўпрок Гулнорга галати келди. Чунки, Ўзбекистонда “пипо” чекканлар xар ерда учрамасди.

Эрйигит аввал Ойдонга, кейин Ўғузга қараб:

–Али Моҳир бейнинг “Агри” ҳужжатли филмини кўрдингизми, билмайман. Унда гўзал тугалланма бор. Тоғчи (алпинист) Мажид Дузал билан камера айни пайтда чўққига юксалади ва Мажиднинг кулимсаган сариқ юзи қорли чўққи учига бир байроқ каби ўрнатилади.

Ўғуз бу филмни кўрганди. Мажид Дузал билан Али Моҳир орасидаги ўхшашлик диққатини чекди.

–У саҳна эсимда бор, — деди Ўғуз, — янглишмасам, Мажид бей Кавказда ва Ўрта Осиёда ҳам чўққиларга тирмашганди.

–Тўғри, — деди Моҳир бей, — мажид Дузалга тоққа тирмашмоқ нафас олмоқ кабидир. Текис ерда яшамоқдан у зерикади.

–Ўғуз бейнинг мақоласи менга жуда таъсир қилди, — деди мавзуни ўзгартириб Али Моҳир.

–Ҳа, бир оз буни гаплашайлик, — деди Салим, — хўжам, сиз нима деб ўйлайсиз?

Эрйигит хўжа:

–Ўғуз меннинг орзуларимни ёзибди, — деди, — кошки бу ишни амалга оширадиган ташаббусчи чиқса. Америкада шунга ўхшаган бир марказни кўриб, американ болалари ўз тарихини шу истироҳат паркида ўрганса керак, деб ўйлашгача бордим.

–Диснейландни тасвирлашга тил ожизлик қилади, — деди Гунаш хоним, — Калифорнияда, Флоридада “диснейланд”ларни кўрдик. Биттасида американ афсоналари бўлса, иккинчисида Америка табиатининг мўъжизалари ер олган. Уч ўлчовли маконда 360 даражали экаранда филм кўраркан, шовиллаб оқаётган тоғ дарёсида ҳудди кинодалигар эмас, сиз, томошабин, сузиб кетаётгандай туюлади.

–Албатта, бу ерда американ технологиясининг ҳам роли катта, — деди Ойдон Орийхоним, — “Келажакка қайтиш”, “Зилзила”, “Кинг-Конг” каби филмлардаги саҳналар унутилмас сониялар яшатади одамга.

–Мен шундай бир истироҳат маркази очишни жиддий ўйлаяпман, — деди Салим, — аммо ишнинг ҳисоб-китобини жуда яхши қилиш керак.

–Менинг тасаввуримда, томошабин бир йўналишга кириб, у ерда Турк достон даврини ўтиши керак, кейин тарих даврига кириши, уни ҳам, “яшаб” каналнинг нариги учидан чиқиши лозим, — деди Ўғуз.

Гунаш Эрйигит “Диснейланд”да кўрган Кариб (ярим орол) карокчиларини эслади:

–Кайикка минасиз ва унда магорага кирасиз, у ерда аввал қароқчилар яширган хазиналарга дуч келасиз, кейин соҳилга лангар отган кемаларда жунбушга келган оломонни кўрасиз: қароқчи қиёфасидаги манекенла, музика, рақслар, кенг этакли ранго-ранг кўйлак кийган хонимлар, ёғоч оёқли, бир кўзи муҳаққақ кўр капитан-қароқчилар… Ва томошабин бу манзаранинг ичида…

Ўғуз:

–Гунашхоним тасвирлаган услуб билан достонларимизни ва тарихимизни намойиш қилсак… Бўзқир ўртасида қирқта отлиқ шамол билан мусобоқа қилаяпти, улар отган ўқлар “виз”иллаб учмоқда. Кейин саҳна ўзгаради. Томошабин Эргенаконда. Ям-яшил водий, тиник сувлар ва бўриларнинг увлаши…

–Бир таклифим бор, — деди Ойдон Орий хоним, — Америкага бир саёҳат қилайлик, Ўғуз ва Али Моҳир бей бу мўъжизаларни ўз кўзи билан кўрсинлар. Али бей лозим бўлган ерларни камерага олсин. Вақтингиз бўлса, Салим бей, сиз ҳам борсангиз яхши бўларди.

–Мен буни ўйлагандим, Ойдон, — деди Салим бей, — Агар Ўғуз билан Али бей маъқул кўрса, буни дарров амалга оширишимиз мумкин.

Ўғуз беихтиёр Гулнорга қаради.

–Мени ўйлама, Ўғуз, — деди Гулнор, — Бир ҳафтадан сўнг, барибир, Ўзбекистонга кетишим керак. Сен, илтимос, Америкага бор!

–Сени кузатмасдан бирор ерга кетолмайман, — деди Ўғуз.

Салим бей гапга аралашди:

–Зотан, йўл тайёргарлигига ҳам бир ҳафта кетади, Ўғуз бей. Гулнор билан яна бир бу ерда меҳмоним бўлинг, лутфан. Сиз ҳам Mаxмат хўжам, — деди Эрйигит ва Гунаш хонимга юзланиб.

Mаxмат Эрйигит, Ўғуз, Гулнор Мaрти таътил қишлоғида яна беш кун қоладиган бўлишди. Али Моҳир керакли нарсаларни ҳозирлаш учун Мармарисни эртароқ тарк этди. Салим Бойжон Америка визаси учун Aнқарадаги одамларга топшириқ берди.

(давоми бор)