Маҳкама: Экспертиза қийноқлар қўлланилганини тасдиқламади

Маҳкама: Экспертиза қийноқлар қўлланилганини тасдиқламади
23 views
15 March 2018 - 17:31

Бугун, 2018 йилнинг 15 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган Бобомурод Абдуллаев иши бўйича маҳкамада Ҳаётхон Насриддинов ўзига нисбатан қўйилган айбловларни тўлиқ тан олган.

Шунингдек, ушбу иш бшйича яна бир айбланувчи, тадбиркор Равшан Салаев ҳам ўзига қўйилган айбларни қисман тан олган. Журналист Бобомурод Абдуллаев ва тадбиркор Шавкат Оллоёровлар эса ўзларинг айбсиз эканликларини таъкидлашган.

Маҳкамада суд-тиббий экспертизаси Бобомурод Абдуллаевга қарши қийноқлар қўлланилганлиги фактини тасдиқламаганлиги эълон қилинди. Ўз навбатида, Бобомурод Абдуллаев уни қандай ўғирлаб кетишганини айтиб берди ва унга нисбатан қийноқлар қўлланганлигини таъкидлади.

Маҳкамадан сўнг журналист Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати “Фарғона” ахборот агентлигига маҳкама борасида изоҳ берган. Суд жараёни Жиноят-процессуал кодекси нуқтаи назаридан тўғри ўтаётганини айтган.

“Афсуски экспертиза қийноқлар қўлланилганлиги ҳақидаги бизнинг версиямизни тасдиқламади. Бобомурод кўрсатмалар беришни бошлади, жиноят иши материалларида ёзилгани каби эмас, балки ҳақиқий кўрсатмаларни”, дейди Майоров.

Майоровнинг айтишича, бугун Абдуллаев маҳкамада гапирган гаплар, иш материалларидаги кўрсатмаларга тўлалигича зиддир. Масалан, терговчининг талаби билан Бобомурод Усмон Ҳақназаров 2012 йилдан буён мавжуд деган. Бугун эса у Усмон Ҳақназаров унинг шахсий тахаллуси эканлигини ва бу тахаллусдан 2003 йилдан буён фойдаланиб келаётганлигини айтган. Терговчилар Бобомуроднинг фаолиятини Муҳаммад Солиҳ фаолияти билан боғлаш мақсадида ушбу санани ўзгартирмоқчи бўлишган.

Яна бир ҳолат: «иш материалларидаги маълумотларга кўра Бобомурод Абдуллаев 29 сентябр куни қўлга олинган дейилган ва бу ҳақда протокол мавжуд. Бобомурод эса аслида уни 27 сентябр куни қўлга олишганликларини таъкидлади», дейди адвокат.

Кейинги маҳкама 26 март кунига белгиланган.

ЎХҲ хабарлар бўлими