Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига
75 views
16 March 2018 - 15:16

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К.Ф.КАМИЛОВ га

                             Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг  165-моддаси 3-қисми “а” банди
билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, 1952 йилда
туғилган собиқ  маҳкум Турғунов Аъзам Олимович томонидан

                                     Назорат  тартибидаги  шикоят аризаси.

                                                 ( такроран, 12-марта )

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди 2008 йилнинг 23 октябр кунидаги хукмига асосан  мени Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айблаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди апелляция инстанция-си судлов коллегияси 2008 йилнинг 11 декабр кунидаги ажрими билан биринчи инстанция суди хукмини ўзгаришсиз қолдирган.

Шундан кейин орадан ўтган 9 йилдан кўпроқ вақт мобайнида Бош прокурор ва Олий суд раисининг ҳар бирига назорат тартибида ўндан ортиқ шикоят аризалари ёзганман. Бу шикоят аризаларимга берилган жавоблар ё қонун талабларига мутлоқо мувофиқ эмас ёки уларга уму-ман жавоб берилмаган ёҳуд хатларим шунчаки йўқотиб юборилган.

                                  Ҳурматли Олий суд раиси !

Мен жиноятчи эмасман !!!

Мен дастлабки терговда ҳам, ҳар иккала инстанция судларида ҳам ўзимга қўйилган айб-ловларни рад этганман, сабаби, мен мазкур жиноятни содир этмаганман.Ушбу ҳолатни Қора-қалпоғистон хуқуқни мухофаза қилувчи органлари томонидан мендан ўч олиш мақсадида уюш-тирилган тухмат ва бўҳтондан иборат уйдирма – буюртма жиноят иши деб ҳисоблайман.

Ушбу жиноят иши 2005 йилнинг 11 июл куни қўзғотилган, жиноят ишини қўзғотишга эса фуқаро О.Хўжабоевнинг 2008 йил 10 июл куни ёзган аризаси сабаб бўлган. Мазкур аризада кўрсатилишича, А.Турғунов исмли шахс 2008 йил май ойини оҳиридан 10 июл кунига қадар ўзига ва бозорда паттачи бўлиб ишловчи онаси Т.Казаковага тинимсиз телефон қилиб безор этиб юборганлигини, уйини ёқиб юбориш, укасини ўлдириш, ўзини сувга чўктириш, онасини ишдан бўшаттириб юбориш билан қўрқитиб, пул талаб қилиб келганлиги баён қилинган.

Аризани қабул қилиб олган хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ( аввалига ИИВ, сўнгра прокуратура ва кейинчалик Нукус шахар ИИБ ТБ ) маъсул мансабдор шахслари аризада келти-рилган маълумотлар ҳақиқатга мос келиши ёки келмаслигини аниқламасдан, ҳеч қандай тезкор суриштирув ҳаракатлари ўтказмасдан, шунингдек, агар мен ҳақиқатдан ҳам ўлдираман, ёқиб юбораман, ишдан бўшаттираман, сувга чўктираман деган бўлсам, шунга ишонса бўладиган жиддий асослар борми, яъни:

  • одамлар қалбига қўрқув ва даҳшат соладиган қуролим бўлганми;
  • ёки қандайдир жиноий уюшмага раҳбарлик қиладиган авторитет бўлганманми;
  • ёҳуд кимнидир ишдан бўшатиб юбориш ваколатига эга бўлган хоким, прокурор ёки судья каби  маъсул мансабдор шахс бўлганманми;
  • ёки бўлмаса, аризада кўрсатилганидек, бир ярим ой давомида телефон қилганлигим ҳолатлари, лоақал, бир марта бўлса ҳам телефон қилганлигим ҳолатлари аниқланганми;

 шу ва шу каби иш юзасидан аниқлик киритиши мумкин бўлган ҳолатларни синчковлик билан ўрганмасдан, ҳар томонлама текширмасдан,ҳолисона хуқуқий баҳо бермасдан, шошма– шошарлик билан тезкор тадбир ўтказиб, 2008 йил 11 июл куни мени зудлик билан қамоққа олишган.

Ҳолбуки, дастлабки суриштирув-тергов жараёнида суриштирув органлари томонидан ЖПКнинг 87- ва 339-моддаларида баён қилинган ва кечиктириб бўлмайдиган суриштирув-тергов ҳаракатлари – далилларни йиғиш, жиноятга тайёргарлик кўраётган шахсларни ва жиноят аломатларини аниқлаш мақсадида замонавий илмий – техника воситалари ёрдамида зарур чора-  тадбирларни қабул қилиш, мазкур жиноят иши бўйича далил сифатида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни қонунда белгиланган тартибда аниқлаш, синчковлик билан ўрганиш, ҳар томонлама текшириш, ҳолисона хуқуқий баҳо бериш каби энг муҳим ва асосий вазифалар бажарилмаган.

Жабрланувчига нисбатан зўровонлик,товламачилик ва бошқа кўринишдаги хуқуққа хилоф ҳаракатлар хавфи мавжуд бўлган ҳолларда ЖПКнинг 170-моддаси талабига кўра, шунга муво-фиқ замонавий техник аппаратларни қўллаган ҳолда телефон сўзлашувларини эшитиш ва ёзиб олишни амалга оширилиши зарурлиги қатъий таъкидланган.

Аммо, суриштирув-тергов органлари ходимлари иҳтиёрида чексиз техникавий ресурслар ва инсоний омиллар ҳамда имкониятлар бўла туриб, аризадаги маълумотлар ҳақиқатга мос келиши ёки келмаслиги хақидаги иш учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган процессуал ҳаракат-ларни бажармаган.

Чунки, махсус буюртма асосида сохталаштирилаётган жиноят иши учун айни дамда қонун нормаларига қатъий риоя қилиш жуда ҳам муҳим эмас эди.

Ваҳоланки, қонун талабига кўра, ЖК нинг 9-моддаси, айб учун жавобгарлик принципи моҳиятидан келиб чиқиб, нафақат ижтимоий хавфли қилмишни содир этган субъектнинг айби-ни аниқлашни, балки қонунга мувофиқ, айбини исботлашни ҳам назарда тутади.

Шунингдек. ЖК нинг 16-моддаси, жиноят учун жавобгарлик принципи талабига кўра, қилмишда жиноят таркибининг барча аломатларининг мавжуд бўлиши жиноий жавобгарликка тортишнинг ягона асоси ҳисобланади.

Бундан ташқари,ЖК нинг 5- моддаси, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципига кўра, жиноий жавобгарликка тортишда жиноят таркиби ягона асос сифатида қаралиши фуқаро-ларнинг қонун олдида тенглигида намоён бўлади ва қонун хуқуқни муҳофаза қилувчи орган-лари олдига жиноятнинг барча белгиларини аниқ кўрсатиб, кейин уни исботлаш мажбуриятини қўяди.

Шунга кўра, дастлабки терговда ва ҳар иккала инстанция судларида, кейинчалик мени шикоят аризаларимни назорат тартибида кўрилишида ана шу юқорида кўрсатилган қонун талаблари, яъни ЖК нинг 4,5,9,16 –моддалари, ЖПК нинг 11,22,23-моддалари талаблари қонунда белгиланган тартибда бажарилганми, ҳусусан:

а). Мени жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган жиноят таркиби қонунда белгиланган тартибда тўлиқ шакллантирилганми;

б). Жиноят иши материалларида кўрсатлганидек, мазкур жиноят иши 2005 йил 11 июл куни қўзғотилиши учун қандай асослар бўлган;

в). Агар бу техник хато бўлса, тергов ва суд органларида йўл қўйилган ва йўл қўйилаётган ана шундай қўпол  “техник хато”ларни ким бартараф қилади ва бунга ким жавоб беради;

г). Тузатилмаган ёки бартараф қилинмаган “техник хато”лар туфайли ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилиб, озодликдан маҳрум қилинган  айбсиз фуқароларнинг тақдири нима бўлади ва бунинг учун ким жавоб беради;

д). “Жабрланувчи”нинг аризасида кўрсатилганидек, 2008 йилнинг май ойининг охири-дан 10 июл кунига қадар  мен “жабрланувчи” ва унинг онасига тинимсиз телефон қилиб, қўрқитиб, безор этиб юборган бўлсам, бу ҳолат ЖПКнинг 87, 170, 339-моддалари асосида тегишлича процессуал тезкор чора-тадбирлар асосида синчковлик билан ўрганилганми, ҳар томонлама текширилганми, қачон ва қайси  рақамдан телефон қилганлигим ҳолатлари аниқлан-ганми. Лоақал, 8, 9, 10, 11- июл кунларида Нукус, Манғит, Урганч ва Тўрткўлда бўлган кунла-римда “жабрланувчи” О.Хўжабоевга ёки унинг онаси, бозор паттачиси Т.Казаковага ёҳуд шу  уйдирмани ташкил қилишда жонбозлик қилиб юрган асосий гувоҳ Ш.Ешчановга ҳам телефон қилганлигим ҳолатлари аниқланиб, детализация қилинганми;

Бундан ташқари, 8, 9, 10, 11 – июл кунлари Урганч ва Тўрткўлда фуқаролик ишларида, Нукусда эса жиноят ишида ҳимоячи сифатида иштирок этганман. Аввалдан айтиб ўтишим жоиз, ушбу процессларнинг барчасида муваффақиятли иштирок этганман. Ана шу даврда қаерга борсам ҳам, ортимдан спортчи келбатли йигитлар изма-из кузатиб юришган. Ҳаттоки, Урганч ва Тўрткўлга борган пайтимда мен ўтирган таксидаги бир йўловчини тушириб юбориб, ўрнига ўзларининг айғоқчиси бўлган бир аёлни ўтказганлар ва у мен билан бирга Урганч ва Тўрткўлгача бирга бориб, яна бирга қайтиб келган. Ахир, ана шу “наружка”нинг кундалик рапортларида мен нима иш билан машғул бўлганлигим, қачон ва қаерга бориб, кимлар билан учрашганлигим, кимларга телефон қилганлигим, нима хақида гаплашганлигим ҳолатлари тўлиқ баён қилинган-ку!

Ҳаттоки, ўша “шоввоз”лар Манғит шахар нотариусига кириб, мен иштирок этган ишлар-нинг рўйхатини олишган ва мендан аламзада бўлганг кимсаларни аниқламоқчи бўлишган. Нотариус рўйхатни беришдан бош тортиб, норозилик билдирганида, “ керак бўлса, Адлия вазирини шу ерга чақиртириб ҳам олишимиз мумкин”, деб дағдаға ҳам қилишган.

“Жабрланувчи” 2008 йил 10 июл куни аризани ёзиб, шахсан ўзи уни ИИВ вазири генерал Бабаниязовга топширганлигини таъкидлаган. Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ жуда кўп шубҳа-гумон-лар уйғотади. Жумладан:

  • нима учун у ўзига бўлаётган таҳдидлар ҳақида шундоққина ёнгинасидаги Амударё туман ИИБга ёки прокуратурасига мурожаат қилмасдан, балки ўзидан 100 км узоқликдаги Нукус шахрига бориб, айнан вазирга топширган;
  • қандай қилиб у вазир билан учрашган;
  • нима учун унинг аризаси ИИВнинг “ариза ва шикоятларни рўйхатга олиш

           китоби”да қайд қилинмаган;

  • нима учун аризачи кейинчалик дастлабки терговда юзлаштириш пайтида ҳам, ҳар иккала инстанция судларида ҳам ўзи ёзган аризанинг матнини эслаб, айтиб беролмаган, шунингдек, ўзи кириб аризани топшириб чиққан бино ва хоналар- нинг тузилишини, жойлашишини, аризани қачон ёзиб, қачон ва қандай ҳолатда вазирга топширганлигини аниқ эслаб ёки таҳминан бўлса ҳам айтиб беролма-ган;
  • Қорақалпоғистон ИИВ секретариати маъсул ходими Ботир Аймуротовнинг берган маълумотига кўра, 2008 йил 10-11 июл кунлари ИИВ нинг “аризаларни рўйхатга олиш китоби” да О.Хўжабоев исмли шахснинг аризаси регистрация қилинмаган. Бироқ, О.Хўжабоевнинг дастхати билан ёзилган ариза “Х-3/10.07. 2008 йил”  гриф-махфийлик белгиси билан қандайдир С.Абдиевга “танишиб чиқиб, қонуний чора кўриш учун” туширилган, ундан  эса Қорақалпоғистон прокурори Ҳ.Ҳалимов иҳтиёрига юборилган. ( и.м. I –жилд, 3-бет )
  • Нима учун “жабрланувчи”нинг ўзига нисбатан товламачилик жинояти хакидаги аризасини ИИВнинг ўзи кўрмасдан, прокуратурага ўтказиб юборган.Чунки, ушбу буюртма  жиноят иши ташкилотчиларининг режасига асосан  аввалдан пул купюралари тайёрланиб, устига “пора-08” деб ёзилган, сўнгра жабрланувчи сифатида О.Хўжабоев танлаб олинган, чунки О.Хўжабоевнинг аввалдан менга нисбатан адовати бўлган. Нима учун пулга товламачи ёки рэкэт деб ёзилмаган?!
  • Нима учун мени қўлга олишган пайтда пул мени қўлимда эмас, айнан “жабрланувчи”нинг ўзида бўлганлиги ва уни кўчадан тутиб келиб, пулларни мени олдимдаги столга тўкиб ташлаганлиги ҳолатига аниқлик киритилмаган;
  • Нима учун бозор паттачиси Т.Казакбаева хам жабрланувчи деб эътироф этилмаган, ахир ариза матнига кўра, мен унга хам тахдид қилганман-ку?
  • Гувох Э.Султонмурадов 2008 йил 10 июл куни Нукус шахар прокуратурасида пулга химиявий ишлов беришда иштирок этган.Сўнгра, эртаси куни Амударё туманидаги понтон кўприк ёнида пайдо бўлиб,тасодифан соат 2100 дан 2155гача воқеа жойини кўздан кечиришда иштирок этганлиги, шундан кейин соат 2200дан 2230гача   Нукус шахар прокуратурасида гувох сифатида кўргазма берганлиги, бунда у қандай қилиб 5 минут ичида воқеа жойидан 80 км узоқ-ликда бўлган жойга етиб келганлиги ҳолатлари синчковлик билан ўрганилмаган, ҳар томонлама текширилмаган, ҳолисона хуқуқий бахо берилмаган;

   Бундан ташқари, “жабрланувчи” О.Хўжабоев ва мазкур жиноят ишида асосий гувоҳ сифатида иштирок этган Ш.Ешчанов кўргазмаларида очиқ-ойдин кўриниб турган қарама-қаршиликлар ва мантиқсизликлар мавжуд бўлсада, ҳар иккала инстанция суд-ларида ҳам, назорат инстанциясининг барча этапларида ҳам иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шу ҳолатларга  мутлоқо эътибор берилмаган. Жумладан:

  • Ҳар куни телефон қилиб, безор этиб юборди ( СМБнинг 12-бети);
  • Аъзам ака билан телефонда гаплашмадим (СМБнинг 16-бети );
  • Гостиница ёнида Хамза билан пул сўрадингиз(СМБнинг 16-бети);
  • Кейин Салаев Хамза, Шерипбай ва мен учовимиз Манғит шахар хокимиятига яқин бўлган жойдаги меҳмонҳона яқинида учрашдик (О.Хўжабоевнинг сўроқ баённомаси и.в. 26-29, 55-57 , 133-135- бетлар;29.07.2008 йил соат 905-920);

  • Кейин Шерипбай яна чақирди. Ойбек,Шерип учумиз бир жойга бордик, жойнинг эгаси йўқ экан(Х.Салаевни сўроқ баённомаси,2008 йил 3 июль);
  • Хамза ўзи топган жойни, мен кечроқ бордим.Жойни кўрганда Ойбек, Хамзани кўрдим.(гувоҳ Ш.Ешчановни сўроқ баённомаси,2008 йил 29июл соат 950 – 1020 и.м. 138-139-бетлар);
  • А.Турғунов: мен сенга телефонда ёки биров орқали Ойбек Хўжабоевдан пул олиб берасан, деб айтганманми?
  • Ш.Ешчанов: йўқ, айтмагансиз;

                 (А.Турғунов ва Ш.Ешчанов ўртасидаги юзлаштириш баённомаси,

                                                                         2008 йил 14 июл, соат 1355 – 1445 );

        Худди шунингдек, суд муҳокамасида юзлаштиришдаги савол-жавоблар:

  • А.Турғунов: 9,10,11-июл кунлари мени олдимга келганингда сендан пул       сўрадимми?
  • Ш.Ешчанов: Йўқ;
  • А.Турғунов: Хароб қиламан, дедимми?
  • Ш.Ешчанов: (жахл билан) демадингиз;
  • А.Турғунов: Ойбекни ўлдираман деб айтганманми?
  • Ш.Ешчанов: ундай гапни эшитмадим;
  • А.Турғунов: мен сенга неча марта телефон қилганман?
  • Ш.Ешчанов: телефон қилмадингиз; (СМБнинг 24-бети);
  • Тургунов телефон қилди деб гостиницанинг ёнида Шерип айтди;

                                                              (СМБнинг 16-бети);

  • Хамза пул тўғрисида телефон орқали гаплашмади, ҳар телефон қилганида Шерип айтар эди, Хамза айтди, деб (СМБнинг 19-бети);
  • Шундан кейин Салаев Хамза бир неча марта узлуксиз равишда Шерипбай акага мени ва 20 млн.сўмни сўраб телефон қила бошлади;
  • Кейин мен қариндошим Шерипбайга Салаев Хамза пулни топиб беришимга 1,5 ой муҳлат берганлигини ва шу муҳлатда пулни топиб бермасам, ўлдириб кетишлигини айтдим;
  • 2008 йил 10 июл куни Салаев Хамза ва Шерипбай телефон орқали гаплашгани-да, у Тошкентдан Манғитга қайтаётганлигини, келганидан кейин учрашиб, 500.000 сўм беришлигимни сўради;
  • Мен унга Шерипбай орқали розилик билдирдим, лекин Салаев билан ўзим гаплашмадим; (О.Хўжабоевнинг сўроқ баённомаси, 29.07.2008 йил);

     Юқоридагилардан яққол кўриниб турибдики, “жабрланган” О.Хўжабоев ва гувоҳ Ш.Ешчановнинг кўргазмалари ўтасида узвий мантиқий боғланиш мавжуд эмас, улар мазмун-моҳияти жихатидан бир-бирини инкор қилиб келган.Шунингдек, юқоридаги кўргазмаларда мени ҳатти-ҳаракатларимда мени товламачилик жиноятида айблаб, жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган жиноят таркибининг биронта ҳам элементи намоён бўлмаган.Буни устига,аризада кўрсатилган вақт мобайнида мен Манғитда бўлмаганман, Наманган, Тошкент, Сурхондарё вилоятларида суд жараён-ларида иштирок этганман.

        Иш юзасидан аниқланиши керак бўлган ҳақиқий ҳолатларга кўра, аслида мен 2008 йил 8 июл куни Манғит шахрига кимнидир “рэкет”қилиш учун эмас, балки Нукус Университети ректори Қ.Утениязовнинг таклифи билан унинг ўғли, шу Университет декани А.Утениязовнинг суди жараёнларида иштирок этиш учун келган эдим.

        Кези келганда шуни таъкидлашим лозимки, бу менга нисбатан уюштирилаётган фитналарнинг биринчиси эмас эди.Нукусга келган кунимдан атрофимда ташқи куза-тувчилар” ғимирлаб қолганлигини пайқаганман, лекин бунга унчалик аҳамият берма-ганман. Чунки, милиция ва МХХ томонидан менга нисбатан шантаж-провакация уюштириш одатий ҳол бўлиб қолган эди. Жумладан, 2007 йилнинг август ойида Азат исмли МХХ  ходими мени ёрдамчимни ўзининг Манғит шахридаги махфий учрашув хонадони(явочная квартираси)га чақириб, мени ишларим билан қизиққан ва мен Тошкентга қайтиб кетишим учун 100.000 АҚШ доллари таклиф қилган. Мабодо,мен буни кам десам ёки рад этсам, эртасига банкдан яна шунча олиб беришини айтган. Табиийки, ёрдамчим бундай таклифни рад этган.

Мен эртаси куни мазкур инцидент хақида тўлиқ хабарнома билан Қорақалпоғистон МХХ раиси генерал В.Наумовга мурожаат қилиб,бўлиб ўтган воқеага аниқлик киритиб беришликни сўраганман, лекин ундан жавоб бўлмаган.

Кейинчалик Тошкентга қайтиб келганимдан сўнг худди шу масалада Ўзбекистон МХХ раиси Р.Иноятовга ёзма равишда мурожаат қилганман,аммо бу мурожаатим ҳам аввал-гилари каби жавобсиз қолган.

         Бунлан аввал ҳам бундай шантаж,таҳдид ва зўровонлик ҳолатлари бўлиб турган, лекин мен буни Ўзбекистондаги мавжуд тузум учун табиий ҳол деб қабул қилганман ва кўпам эътибор бермаганман.

  • Масалан,2007 йилда Нукус шахар прокуратураси ҳовлисида бир милиция ходими ва яна бир фуқаролик кийимидаги номаълум шахс менга ва шеригимга хужум қилиб, уриб-дўппослаган, кийимларимизни йиртиб, тан жароҳати етказган;
  • Ғиждувонда кечаси соат 200ларда ЙПХ блок-постида Отчопар бозоридан келаётган тижоратчиларнинг мол-мулкига тажовуз қилаётган милиция ходимларини тартибга чақирганим учун милиция формасидаги номаълум шахслар томонидан калтакланганман;
  • 2007 йил июн ойида Наманганнинг Тўрақўрғон туманида суд жараёнларида иштирок этиб, қайтиб келаётганимда Наманган шахрида номаълум кимсалар томонидан калтакланганман. Бу воқеа “Озодлик” радиоси мухбири Носир Зокир воқеа жойидан экспресс хабар тарқатган эди.
  • Тошкент шахрида ҳам 2000-20007 йиллар мобайнида ўзимга ва оила аъзоларимга нисбатан турли кўринишдаги тазйиқ ва таҳдидлар, руҳий ва жисмоний тажовузлар уюштирилган. Ҳусусан, Олмазор ( собиқ Собир Раҳимов) тумани ИИБ бошлиғи полковник Р.Маматов раҳбарлигида бир фирибгар аёлнинг ишини енгиллаштириб бериш эвазига ёллаб, ундан менга қарши ёзиб берган аризаси асосида қўзғотилган жиноят иши судья Азим Худойберганов томонидан шармандаларча рад этилгандан сўнг, полковник Р.Маматов алам ва ғазаб билан,“бу сафар ўхшамади, аммо кейинги сафар албатта ўхшатамиз”, деган эди.
  • 2005 йил май ойида Россия элчиҳонаси олдида митинг ўтказмоқчи эканлигимиздан хабар топган “зўровон тизимлар” мени йўлда ушлаб, уриб бошимни ёрган, тан жароҳати етказган, кечгача ИИБда ушлаб ўтирган.

       Нукус шахар ИИБ ТБ ВУТЖ(ИВС)да мен терговчи С.Исмаиловдан адвокатимни чақи-риб беришликни талаб қилдим, шунда у,“адвокатингиз нима ҳам қилиб берарди, бу ердан энди тирик чиқмайсиз. Биласизми, Сизни илинтириш учун икки йилдан бери оворамиз…”, деган эди.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        Терговчи бир томондан ҳақ эди – мени ўтакетган сурбетлик билан илинтиришди,аммо бу сафар ҳам ўхшатишолмади.

      Бундан кўриниб турибдики, мен жиноятчи бўлмасамда, мени қамоққа олинишим ким-ларгадур жуда зарур иш, кечиктириб бўлмайдиган долзарб масала бўлган. Машҳур чекист Л.Бериянинг “қамоққа олиниши шарт бўлган шахсни топинглар, уни айблаш учун керак-ли модда ҳар доим топилади”, деган шиорига қатъий амал қилган ана ўша “кимдир” ўзини мансаб-лавозимини, мартабасини, мавқеъини суиистеъмол қилиб, қандай бўлмасин мендан жиноятчи ясашга ҳаракат қилган. Мени ҳар бир сўзимдан, ҳар бир ҳатти-ҳаракатимдан “фактография” усулида жиноят таркибини шакллантириш учун ИИБ,МХХ,прокуратура ва суддан иборат улкан жазо машинасини менга қарши ишлатган. Ўша олиймақом “кимдир”-нинг иштироки ва таъсири мазкур буюртма жиноят ишини режалаштириш, сохталаштириш-дан бошлаб, унинг қолган барча стадияларида яққол сезилиб турган.

Қани эди, йиллар давомида кечасию кундузи мени ортимдан ўнлаб айғоқчилар қўйиб, ҳар бир ҳатти-ҳаракатимни кузатиб, ҳар бир сўзлашувларимни эшитиб, ёзиб олиб, биргина мени ишимни барбод қилиш, фаолиятимга тўсқинлик қилиш учун қанчадан-қанча одамлар-ни, техникани сафарбар қилиб, давлатнинг беҳисоб  маблағини кўкка совураётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ,МХХ, суд ва прокуратура) органлари ходимлари порахўрлик, фирибгарлик,наркотик савдоси, босқинчилик, давлат мулкини талон-тарож қилаётган хақи-қий жиноятчиларга қарши мана шундай кўламда жонбозлик кўрсатганларида эди, мамлака-тимизда жиноятлар статистикаси графиги бир мунча пасайган бўлармиди?!

Масаланинг яна бир муҳим қонуний жиҳати шундаки, Қорақалпоғистон ИИВ ва проку-ратурасининг олий мақомли мансабдор шахслари аризадаги маълумотлар хақиқатга мос ке-лиши ва қонунийлигини текшириб, суриштириб ҳам кўрмасдан зудлик билан мени қамоққа олишган.

Масаланинг бошқа бир эътиборли томони, буюртма асосида уюштирилган жиноят иши бир эпизодли ва бир модда санкцияси доирасида бўлиб, унчалик мураккаб бўлмасада, катта лейтенант С.Исмаилов бошчилигида тергов гуруҳи тузилган ва унга Нукус шахар ИИБ ТБ бошлиғи полковник А.Куттибаев аъзо бўлган. Кейинчалик бу гуруҳ Қорақалпоғистон ИИВ ТББ ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчиси полковник Т.Каримбаев билан кучайтирил-ган.

Қонунга хилоф бўлсада,ўта нуфузли тузилган тергов гуруҳи дастлабки тергов жараёни-нинг барча босқичларида қўпол қонун бузилишлари ҳолатига йўл қўйган – ЖПКнинг 85,87, 94,95,169,170,329-моддасининг 3-қисми,335,346-моддалари талаби бажарилмаган.Ҳусусан, ЖПКнинг329-моддаси, жиноятга оид аризалар,хабар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш тартибига кўра, суриштирув органи, терговчи, прокурор ва судья тайёрланаётган жиноятлар-га оид хабарларни қабул қилиши ва келиб тушган ҳамоно навбатчилик қисмидаги воқеа     ҳодисаларни ҳисобга олиш китобида қайд этишлари керак.Келиб тушган аризаларнинг  жиноят иши қўзғотиш учун қонунийлиги ва асослилиги 3 суткада аниқланиши, агар бунинг учун текширув ўтказиш лозим бўлса, 10 суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим эди.

Содир қилинган ёки тайёрланаётган жиноят хақида келиб тушган маълумотлар ҳар томонлама, тўлиқ ва ҳолисона текширилиши лозим.

Жиноят ишини қўзғотиш учун бунга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар суриш-тирув ёки дастлабки тергов жараёнида аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатларни аниқлаш-лари шарт эди.

2008 йил 13 июл куни мен билан “жабрланувчи” О.Хўжабоев ўртасида юзлаштириш ўтказилган. Ушбу муҳим процедурада мен О.Хўжабоевга бир нечта савол берганман:

  •    А.Турғунов: Илгари сен билан учрашганмизми ва неча марта?
  • О.Хўжабоев: фуқаролик иши бўйича Беруний туман судида 3 марта ва бир марта Манғитда, Шерипбайни уйида;
  • А.Турғунов: Мен сенга телефон қилганманми, сени бирон жойга чақирганманми ёки сендан пул сўраганманми?
  • О.Хўжабоев: Ҳеч қачон телефон қилмагансиз, пул сўрамагансиз, ҳеч ерга чақирмагансиз;
  • А.Турғунов: Шахсан мен телефонда ёки бирон киши орқали сени ўлдириш, уйингни ёқиб юбориш, сувга чўктириш, хароб қилиш билан қўрқитганманми?
  • О.Хўжабоев: Йўқ, қўрқитмагансиз;

  Ушбу ҳолат бўйича эътиборга молик жиҳати шундаки,2008 йил 13 июл куни мен билан О.Хўжабоев ўртасида юзлаштириш тўлиқ ўтказилган,лекин айнан ана шу юзлаштириш баён-номаси жиноят иши материалларига тикилмаган, қалбакиси билан алмаштириб қўйилган. Аммо, 2008 йил 14 июл куни гувоҳ Ш.Ешчанов билан юзлаштириш ўтказилмаган, лекин иш материалларида юзлаштириш ўтказилганлиги ҳақидаги қалбаки баённома мавжуд.

Худди шунингдек, терговчи С.Исмаилов 2008 йил 28-29-июл кунлари СИ-9 тергов ҳибсҳонасида мен билан “жабрланувчи” О.Хўжабоев ва гувоҳ Ш.Ешчановлар ўртасида яна бир марта юзлаштириш процедураси ўтказган. 28 июл куни гувоҳ Ш.Ешчанов билан юзлаш-тириш тўлиқ ўтказилган ва баённомани ҳар иккаламиз имзолаганмиз. Аммо, О.Хўжабоев билан юзлаштириш ўтказилаётганида чироқ ўчиб қолган ва терговчи эртаси куни фақат О.Хўжабоев билан келиб, юзлаштиришни давом эттирмоқчи бўлган, аммо мен бундан бош тортганман.

Шундай бўлсада, 28-29 кунлари ўтказилган юзлаштириш баённомалари иш материали-га тикилмаган.

Ана шу юзлаштириш эпизоди бўйича жиноят-судлов терговида “жабрланувчи”, гувоҳ ва терговчининг кўргазмалари диққатга сазовор:

  • Адвокат Р.Утемуратова: 2008 йил 14 июл куни сен билан Аъзам ака ўртасида юзлаштириш ўтказилганда Аъзам ака қандай кийимда эди?
  • Гувоҳ Ш.Ешчанов: 14 июлда юзлаштириш бўлди, Аъзам акани устида кийими бор эди, қандай кийимда эканлиги эсимда йўқ,кийимсиз ҳам одам бўладими; (СМБнинг 24- бети );

Мен билан гувоҳ Ш.Ешчанов ўртасида 2008 йил 14 июл куни соат 1355да бошланиб, соат 1445да тугалланган қалбаки баённома иш материалларида мавжуд. Қалбаки деганим-ни сабаби, 2008 йил 14 июл куни соат 1355да юзлаштириш ўтказилиши жисмонан мутлоқо мумкин эмас эди. Сабаби, 2008 йил 13 июл куни “жабрланган” О.Хўжабоев юзлаштириш пайтида мен берган саволларга ўз аризасида кўрсатган маълумотларни инкор этувчи, яъни, мени айбдорлигимни рад этувчи ва аксинча, айбсизлигимни тасдиқловчи жавоблар берган. Аммо, шунга қарамасдан терговчи С.Исмаилов 2008 йил14 июл куни сурбетларча айб эълон қилиш хақидаги қарорни олиб келиб,менга имзолатмоқчи бўлган.Мен унинг асоссиз ва ноқо-нуний қароридан норози бўлиб, уни имзолашдан бош тортганман ва у билан тортишиб, жан-жаллашиб кетганман. Шу хақда тушунтириш хати ёзиб ўтирганимда, кимдир устимдан қай-ноқ сув қуйиб юборган.

Бу хақда Нукус шаҳар ИИББ навбатчиси Р.Қодировнинг ИИББ бошлиғи полковник С.Хожаназаровга ёзган рапорти, тушунтириш хати, терговчилар А.Куттибаев, С.Исмаи-лов,навбатчи Р.Қодиров томонидан тузилган акт, ВУТЖ бошлиғи Шабановнинг рапорти ва тушунтириш хатида, “тез ёрдам” врачларининг қайдномасида мени куйиб қолганлигим ҳақида воқеа-ҳодисанинг содир бўлган вақти 1350деб кўрсатилган.

 Агар 2008 йил 14 июл куни соат 1350да мени устимдан қайнаб турган сувни қуйиб юбо-риб,куйдиришган бўлса, мен шундан кейин кечгача врачлар назоратида яланғоч ҳолатда ўтирган бўлсам, терговчи С.Исмаилов қандай қилиб юзлаштириш ўтказган ва гувоҳ Ш.Ешча-нов қандай қилиб қаршисидаги одам яланғоч ,аъзойи-бадани куйиб кетган ҳолда ўтирганли-гини, уни атрофида оқ халатли врачлар гирдикапалак бўлиб юрганлигини пайқамаган бўлса?!

 Агар шу куни юзлаштириш ҳақиқатдан ҳам ўтказилмаган бўлса, у ҳолда 2008 йил 14 июл куни соат 1355да бошланиб, соат 1445да тугалланган юзлаштириш ўтказилганлиги ҳақидаги баённома иш материалларида қандай пайдо бўлиб қолган?!

 Модомики, ушбу муҳим процессуал хужжат қалбаки экан, у ҳолда суд хукми бекор қилиниши лозим эди-ку !

 Ушбу жиноят ишида мазкур эпизод юзасидан терговчи С.Исмаилов, “жабрланган” О.Хўжабоев ва гувоҳ Ш.Ешчановларнинг суд мажлисида азбаройи касал одамнинг иситма аралаш алаҳсираши каби ёки  овсарнинг довдираши каби берган алмойи-алжойи кўргазма-лари эътиборга молик:

  •  А.Турғунов: 2008 йил 28 июл куни СИ-9 га келиб, мен билан юзлаштириш ўтказдингларми?
  • Ш.Ешчанов: ўтказилмади;
  • А.Турғунов: ўша ерда иккаламиз баённомани имзоладик, шуни тасдиқлайсанми?
  • Ш.Ешчанов: тасдиқлайман; ( СМБнинг 24-бети);

Эътибор беринг, юзлаштириш ўтказилмаган дейди, аммо юзлаштириш баённомасини имзолаганини тасдиқлайди.

Худди шу саволга “жабрланувчи”О.Хўжабоев :

  • 28 июл куни юзлаштириш бўлмади, эртасига сўроқ бўлди;
  • Эртасига терговчи билан бормадим; ( СМБ нинг 16- бети);

Шунда мен судда раислик қилувчидан СИ-9 бошлиғи Д.Адиловга сўровнома юбориб, 28-29 июл кунлари СИ-9 га кириб-чиққанларни қайд қилиш китобидан кўчирма олишликни сўраб, илтимоснома киритганимдан сўнг, “жабрланувчи” О.Хўжабоев тўсатдан “ҳа, энди эсимга тушди, 29-июлда СИ-9 га борган эканман”, деб аввалги кўргазмасини ўзгартирган.

 Худди шу ҳолат юзасидан жиноят судлов процессида терговчи С.Исмаилов аввалига “29 июл куни СИ-9 га бормаганман, шу куни мажлисда эдим”, деб айтган бўлса-да, сўнгра у ҳам кўргазмасини ўзгартириб, “ҳа, борган эканман, СИ-9 га Ш.Ешчановни олиб бордим, лекин ичкарига олиб кирмаганман”, деб кўргазма берган.

  Ҳақиқатда эса, терговчи С.Исмаилов 29 июл куни СИ-9 тергов ҳибсҳонасига О.Хўжабоевни олиб келиб, мен билан такроран юзлаштириш ўтказган. Ушбу ҳолат юзасидан гувоҳлик берган терговчи С.Исмаиловга

“ 28-29 июл кунлари СИ-9 да ўтказилган юзлаштириш баённомалари қани, улар нима учун иш материалларига тикилмаган”, деб берган саволимга:

сиз ИВСда ҳам,СИ-9 да ҳам жавоб беришдан бош тортдингиз”, деб жавоб берган.

   Шунда судда раислик қилувчи Ш.Ражапова, “ сиз бош тортгандан кейин баённома тузилмаганда”, деб ўзининг навбатдаги “ўта ақлли” репликаси билан гувоҳнинг жонига оро кирган.

    Прокурор А.Бекманов эса шундоққина “қовун тушириб” қўя қолган – судьяга қўшимча сифатида “иш материалларига қандай хужжат тикишни терговчини ўзи ҳал қилади.Агар ишга алоқаси бўлмаса, ундай хужжат ишга тикилмайди”, деб гўёки ақлли фикр билдирган.

       Менга қаттиқ алам қиладиган жихати, шу ҳуқуқ ҳимояси билан боғлиқ фаолиятим давомида милиция, прокуратура, суд органлари, шунингдек, хокимиятнинг бошқа ваколатли органларидаги баъзи кимсаларнинг ҳатти-ҳаракатларини кўрганимда гоҳида улардан нафрат-лансам, гоҳида уларга ачинаман. Уларнинг ҳар бир ҳаракатида, гап-сўзида, юз ифодасида қандайдир таъмани кўраман.Ҳаттоки, ўликдан ҳам бир нарса ундирсам, дегандек.

Президентимиз яқинда бир гапни айтдилар, давлатнинг ваколатли органлари ходимлари, депутатлар,вазирликлар, хокимият вакиллари, борингки, бюджетдан маош олувчи барча ходимлар халқнинг хизматчилари. Бу жуда тўғри гап, чунки, ҳар қандай соҳада меҳнат қила-ётган фуқаро ўзининг ҳалол мехнатидан бир бўлагини солиқ сифатида давлат хазинасига тўлайди. Ана шу солиқ тушуми давлатимиз куч-қудратини шакллантиради, ана шу солиқдан давлат ҳисобидан кун кўрувчи ташкилотлар таъминланади.Ҳусусан, милиция, прокуратура, суд каби елкасига погон тақувчи органлар ҳам. Аммо, нимагадур булар биз халққа эмас, халқ бизга хизмат қилиши керак.деб ўйлайди. Қонун қонун эмас, мана мен қонунман дейди, мени айтганим айтган, деганим деган бўлиши керак дейди. Ҳар ҳолда полковник А.Куттибаев, полковник Р.Маматов, полковник Б.Хокимов, генерал Ҳ.Халилов, генерал В.Наумов, генерал Ш.Газиев….лар  шундай деб ўйлайди.Бу рўйхатни яна қанча давом эттириш мумкин. Ахир булар ҳам қачон қонун деб гапиришни, Қонун билан ишлашни ўрганади. Бундайларни ким шундай олий мақомга кўтариб, шундай унвон-лавозимлар бериб қўйган?! Ахир, бу ишончни оқлаш, шунга муносиб бўлиш керак эмасми!!! Одамлар очликка, муҳтожликка чидаши мум-кин, одамлар ёзнинг жазирамасига, қахратон қишнинг изғиринига чидаши мумкин, лекин улар адолатсизликка асло чидай олмайдилар.Айниқса, адолат ўрнатиши лозим бўлган маъсул мансабдор шахслар ўзлари адолатсизликка йўл қўйсалар, бундай ҳолатни асло кечириб бўл-майди. Чунки, бу энди адолатсизлик эмас, балки одил судловга қарши содир этилган жиноят деб аталади. Адолатли суд ва ҳақиқат бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади, деган эди қадимги Рим сенатори, буюк давлат арбоби ва файласуф Августин Аврелий. Дарҳақиқат, қароқчилар тўдасида адолат эмас, зўровонлик ҳукм суради. Маддоҳлик, ёлғон-чилик, фаҳш ҳукм суради. Атрофингизга боқинг, соғлом назар ташланг, ўзингизни ўзингиз алдамасдан қалб кўзи билан кўришга ҳаракат қилинг. Кимларни кўряпсиз, нималарни кўряп-сиз….   Ўзбекистон ТВ си асл ҳақиқатни эмас, сал қўполроқ қилиб айтганда, “г..но”ни шоколод қоғозига ўраб, кейин уни истеъмолчига тақдим қилишяпти.  )

Ваҳоланки, ЖПКнинг 93,106,123,352-моддалари талабига кўра, агарда сўроқ қилинувчи шахс сўроқ пайтида баённомага ўз имзосини қўйиш ёки кўрсатувлар беришдан бош тортса, у ҳолда унинг бу ҳаракатларини тасдиқлаш учун ҳолислар чақирилади ва баённомага улар бу фактни тасдиқлаб ўз имзосини қўядилар ёки алоҳида баённома тузилади.

 Бундан ташқари, ЖПКнинг 90-моддаси талабига кўра, ҳар бир баённома ўтказилган тергов ҳаракатининг ҳусусиятини акс эттириши лозим. Агар тергов ҳаракати ўтказилгандан сўнг тегишли баённома тузилмаса, бундай ҳолат ноқонуний деб тан олинади.

Мана шу ҳолатда терговчи С.Исмаилов ўтказилган юзлаштириш процедурасининг ҳақи-қий баённомасини иш материалларига тикмаган, лекин ўтказилмаган юзлаштириш процеду-раси учун қалбаки баённома тайёрлаб, иш материалига қўшиб қўйган ва бу билан жиноят ишини сохталаштирган.

Ана шу ҳолат буюртма жиноят ишини сохталаштирган терговчиларни ёки тергов орган-ларида қонунларни тўғри ишлатилишини ва қонун устиворлигини назорат қилувчи проку-рорларни ёхуд қонунийлик, одиллик ва ҳолислик позициясида туриб одил судловни амалга ошириши керак бўлган судья ва унинг маслаҳатчиларини “тупой”лигидан далолат берадими ёки улар қонунларимизни менсимаслигини билдирадими ?!

 Бундай ҳолатда руслар гап нимада эканлигини фаҳмлаб, “… и дураку же ясно..” деб қўйишади. Дарҳақиқат, ахмоққа ҳам аён бўлган ушбу оддий ҳолатда прокурор ва судьялар ўзларининг “тупое рыло”сини намойишкорона ошкор этганлар. (Айтганча, тупое рыло чўч-қаларда бўлади). Нима бўлганда ҳам русларда “Подлец и в Нью-Йорке остается подлецом” деган матал бор.Бу ўзбекчада таҳминан “Эшак Нью-Йоркда ҳам эшаклигича қолаверади”, дегани бўлса керак. Агар уни бўйнига галстук боғлаб, унга “сенатор” деган значокни қадаб қўйса, бу билан у 30 миллионлик халқни бошқарадиган, уни тақлирини ҳал қиладиган давлат арбобига айланиб қолмайди.Фақат бошқа эшаклардан ажралиб турадиган олий насаб “эшак” бўлиб қолади.

Шунингдек, жиноят-судлов тергови жараёнида судланувчи, “жабрланувчи” ва гувоҳ-ларнинг кўргазмалари, ўтказилган савол-жавоблар шуни кўрсатадики, гувоҳлар ва “жабрла-нувчи” ЖПКнинг 117 – моддаси, процессуал мажбуриятларини бузганлиги учун ҳамда 238-моддаси, ёлғон гувоҳлик бериш оқибатлари ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ҳечам тап тортмасдан, бунинг учун жазосиз қолишини аниқ билгани ҳолда воқеликда тас-диқланмаган ҳамда туҳмат ва бўхтондан иборат ёлғон-яшиқ кўргазмалар бериб келган.

Терговчилар, прокурор ва суд эса уларни кам-кўстини тўлдириб,ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган.Бинобарин, “жабрланувчи” О.Хўжабоев ва гувоҳ Ш.Ешчановнинг ҳаракат-ларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўзи маълум қилган маълумотларнинг ҳақиқат-га тўғри келмаслигини яхши билган ҳолда, ўч олиш ёки ғаразгўйлик мақсадида,менга нисба-тан жиноий иш қўзғотиш ҳоҳиши, яъни ЖКнинг 237-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандла-рида  назарда тутилган жиноят таркибининг асосий аломатлари намоён бўлган.

       Бундан ташқари,  гувоҳ Ш.Ешчанов дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давом этаётган пайтда бир неча марта менинг “жиноий шеригим”, судланувчи Хамза Салаевнинг уйига бориб, унинг оила аъзоларини тинчлантирмоқчи бўлган, “булар” фақат Аъзам Турғуновни қамоққа олиш учун Хамза билан Ойбек ўртасидаги оилавий можородан фойдаланиб, шу ишни уюштирган. Иш битгач, Хамзани тез орада қўйиб юборишади, деб уларни ишонтирган.

Фақатгина мени қамаш учун шундай мараз ишларни ташкил қилиб, ИИВ,МХХ,суд ва прокуратурадан иборат улкан “жазо махина”сини ҳаракатга келтирган “булар” ким?!

Манғит шаҳар нотариусига кириб, рўйхатга олиш китобидан қонунга хилоф равишда мен иштирок этган ишларнинг рўйхатини олган ва нотариус норозилик билдирганида, “агар керак бўлса, адлия вазирини шу ерга чақиртириб ҳам олишимиз мумкин” деб, ўзларига ортиқча баҳо берган иккита сурбет номаълум шахс ким?!

Ана шу рўйхат ичидан жанжалли ишларни топиб, менга адовати бўлган шахслардан менга қарши ариза ёздириб олиб, жиноят ишини сохталаштирганлар ўша Ш.Ешчанов айтган “булар” эмасми ?!

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, терговчилар томонидан бир қатор қонун норма-

лари қўпол равишда бузилган бўлишига қарамасдан, мазкур жиноят иши юзасидан қонун устиворлигини таъминлаш,қонунларни аниқ ва тўғри ишлатилишини назорат қилиш  маъсу-лиятини ўз зиммасига олган Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари М.Холмуротов ўз хиз-мат вазифасига совуққонлиги, давлатимиз раҳбари томонидан ўзига билдирилган юксак ишончни суиитеъмол қилиши, инсонлар тақдирига лоқайдлиги, амалдаги қонунларимизни билмаслиги ёки менсимаслиги оқибатида айблов ҳулосаси билан келган жиноят иши матери-алларини синчковлик билан ўрганмаган, ҳар томонлама текширмаган, ҳолисона ҳуқуқий баҳо бермаган. ЖПКнинг 384-моддаси, айблов ҳулосаси билан келган жиноят иши юзаси-дан прокурор ҳал этиши лозим бўлган масалаларни ҳал этмаган.

 Жиноят иши дастлабки терговда кўп меҳнат талаб қиладиган, жуда мураккаб ва ўта му-ҳим деб эътироф этилиб, тергов гуруҳи тузилганлиги боис, ЖПКнинг 389-моддаси 4-қисми талаби асосида Олий судга юборилиши шарт бўлсада, прокурор ўринбосари қонуннинг бу талабини ҳам инкор этиб, уни мазмунан ҳал этишлик учун шошма-шошарлик билан жиноят ишлари бўйича Амударё туман судига юборган.

 Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Ш.Ражапова томонидан ЖПКнинг 395-моддаси асосида ўз иш юритувига қабул қилиниб, жиноят ишини судда кўриш учун тайёрлаш чоғида аниқланиши ва ҳал қилиниши лозим бўлган ҳолатларни, жумладан, ЖПКнинг 396 моддаси талаблари:

  • Ишни тугатиш ёки тўхтатишга сабаб бўладиган ҳолатлар йўқми;
  • Ишни суд мажлисида кўрилиши учун асослар етарлими;
  • Суриштирув ва дастлабки тергов ўтказиш чоғида ЖПК талаблари бажарилганми;
  • Судланувчи ҳақиқатдан ҳам ЖКнинг айблов ҳулосасида кўрсатилган моддалари билан малакаланадиган жиноят аломатларини содир этганми;
  • Агар содир этган бўлса, уни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган жиноят таркиби иш материалларида етарли ва ишончли далиллар билан шакллан-тириб берилганми;

Шу ва шу каби бошқа ҳолатлар судья томонидан жиноят-судлов тергови бошлангунига қадар ҳал қилиниши лозим бўлган қонун талаби бўлиб, бажарилиши шарт эди. Акс ҳолда, юқорида кўрсатиб ўтилган қонун бузилишлари ҳолатларига ҳолисона ҳуқуқий баҳо бермасдан туриб, жиноят ишини суд томонидан иш юритувига олиниши мутлоқо ноқонунийдир.

      Бундан ташқари, ЖПКнинг 396-моддаси 1-қисми, 393-моддаси 3-қисми талабига кўра, башарти судья жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш масаласини хал қилиш чоғида иш мазкур суднинг судловига тегишли эмаслигини аниқласа, ишни судловга тегиш-лилигига кўра ўтказиш тўғрисида ажрим чиқаради. Қуйи турувчи суд юқори суднинг судло-вига тегишли бўлган жиноят ишини кўришга хақли бўлмасада, судья Ш.Ражапова қонуннинг бу талабини ҳам бажармаган.

       Юқоридагилардан яққол қўриниб турибдики, дастлабки терговда терговчилар томонидан Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларацияси, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа Конвенцияси, Фуқаролик ва Сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт, Қийноқларга қарши Конвенция ва бошқа хужжатларда белгилаб берилган  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган талаблари мутло-қо бажарилмаган.

       Шунингдек, ЖК ва ЖПК нормаларини ҳамда Олий суд Пленуми қарорларида белгилаб қўйилган раҳбарий кўрсатмаларини ўз ҳоҳишларича талқин қилиб, амалдаги қонунларимиз-ни менсимасликлари ёки билмасликлари, давлатимиз раҳбари томонидан ўзига билдирилган юксак ишончни суиистеъмол қилиши,инсонлар тақдирига лоқайдлиги оқибатида қонун тўлиқ қўлланилиши лозим бўлган диспозицияни нотўғри   квалификация қилиб, мутлоқо айбсиз фуқарога нисбатан асоссиз айб эълон қилиб, қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортган.

       Терговчилвр томонидан жиноят иши материаллари ўта сифатсиз ва пала-партиш тайёр-ланган, қўпол қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган, тергов жараёнида руҳий қийноқ ва жисмоний азоблаш усуллари қўлланилган, буюртма асосида қалбаки хужжатлар ёрдамида жиноят иши сохталаштирилган.

       Ушбу жиноят иши буюртмачилари, ташкилотчилари, ижрочилари ўзларининг бу қил- мишлари учун жазосиз қолишларини аниқ билганлари ҳолда ўта сурбетлик ва пасткашлик билан ҳаракат қилганликлари ишдаги ҳолатларда яққол кўриниб турибди.

        Дастлабки терговда терговчилар томонидан йўл қўйилган қўпол процессуал хатоликлар, “жабрланувчи”  ва гувоҳлардан ёлғон кўргазмалар олинганлиги, бу кўргазмаларни терговчи-лар ўзлари айтиб, ёздириб олганлиги, айбланувчининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи қийноқлар қўлланилиб, унга кўплаб тан жароҳати етказилганлиги, руҳий ва жисмоний азоб ва изтироблар берилганлиги аниқ ва яққол намоён бўлсада, қалбаки хужжатлар билан сохта-лаштирилган жиноят иши асосида айб эълон қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилган ва бир қатор Конституциявий ва процессуал ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилган бўлиши-га қарамасдан суд томонидан асоссиз равишда иш юритувига олинган.

          Суд эса ўз навбатида, очиқдан-очиқ кўриниб турган қонун бузилишларига барҳам бериш,мени поймол қилинган ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклаш, ҳақиқатни юзага чиқариш ва адолатни қарор топтириш ўрнига, аксинча, ўзи ҳам қонун бузилишлари занжирини давом эттирган.

Шунингдек суд, ишга виждонан ёндошмасдан, ишдаги ҳолатлар юзасидан ҳақиқатни аниқла-масдан, аниқлашни ҳам ҳоҳламасдан, қонунийлик, одиллик, ҳолислик каби суд этикаси принципларини қўпол равишда поймол қилиб, амалдаги қонунларимизни менсимасликлари ёки билмаслиги, ўз хизмат вазифасига совуққонлиги, инсонлар тақдирига бепарволиги, лоқайдлиги, давлатимиз раҳбари томонидан ўзига билдирилган юксак ишончни суиистеъмол қилиши оқибатида қўпол суд хатолигига йўл қўйган – бир қатор процессуал нормалар бузилиши оқибатида олинган номақбул далилларга асосланиб, суднинг асоссиз, нотўғри ва ноқонуний хукмини чиқарган.

       Мен бундай ҳолатни нафақат ўзимга, балки оилам шаънига қаратилган оғир ҳақорат, қолаверса Ўзбекистон президенти олиб бораётган оқилона ва одилона давлат сиёсатига қарши қаратилган туҳмат ва бўҳтондан иборат уйдирма деб биламан ҳамда одил судловга қарши  содир этилган жиноят деб ҳисоблайман.

Бундай ҳолат Ўзбекистоннинг 1-президенти  И.Каримов таъбири билан айтганда,”тоқат қилиб бўлмайдиган мантиқсизлик”дан бошқа нарса эмас.

Воқеликнинг янада ачинарли томони, ана шу содир этилаётган ўзбошимчалик, зўровонлик, таъмагирлик, порахўрлик,босқинчилик, товламачилик, қотиллик каби оғир ва ўта оғир жиноятлар  айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ,МҲХ,прокуратура ва суд) органлари томонидан содир этилаётганлигидир.

Лекин, бир нарсани тан олиб айтишим керак,Чўлпондай буюк шоирни аввал отиб ташлаб, сўнгра суд ҳукмини чиқарган юртда менга бўлаётган бундай муносабатни бир мунча инсон-парварлик ва бағрикенглик намунаси сифатида баҳолаш мумкин.

Ахир, дастлабки терговдаёқ, устимдан қайноқ сув қуйиб ўлдириб юборишлари, терговчи Саламат Исмаилов айтганидек, ”энди мен бу ердан тирик чиқа олмаслигим” ҳам мумкин эди-ку!!

      Жиноят судлов процессида раислик қилувчи ва прокурор томонидан жараённинг боши-дан охиригача қўпол процессуал хатоликларга ва кўплаб қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилган. Жумладан:

а).   Суд тергови муҳокамасининг дастлабки кунидаёқ мен судга илтимоснома киритиб, унда ушбу жиноят ишини қўзғотилишига О.Хўжабоевнинг аризаси асос қилиб олинганлигини, аризада мен 2008 йилнинг май ойини охиридан 10 июл кунига қадар тинимсиз телефон қилиб, безор этиб юборганлигим, О.Хўжабоев ва унинг онасини ўлдириш билан қўрқитиб, пул талаб қилиб келганлигим ёзилганлигини таъкидлаб, аризадаги маълумотлар ҳақиқатга мос келишини аниқлаш мақсадида телефон компаниясидан сўзлашувлар детализациясини олишни илтимос қилганман.

Лекин, суд раиси ҳам, прокурор ҳам “буни ишга алоқаси йўқ” деган формулировка билан илтимосимни рад этишган.

Агар мен судья Ш.Ражапованинг кийиб олган бикинисининг ёки бюстгальтерининг  ранги, ўлчами ёки нархини сўраган бўлсаму, у буни ишга алоқаси йўқ, деса, буни тушунган бўлардим.

Ёки мен судья Ш.Ражаповадан, секс билан шуғулланганда,қандай позани ҳуш кўришини сўраган бўлсаму, у буни ишга алоқаси йўқ деса, буни ҳам тушунган бўлардим.

Ёки бўлмаса, мен прокурор А.Бекмановдан ҳар куни қайси участка инспекторидан ёки контрабандачидан қанча ва қандай кўринишда пора олишини, бунда прокурор котибаси Гулчехранинг иштироки нимадан иборат эканлигини сўраган бўлсаму, у буни ишга алоқаси йўқ деса, буни ҳам тўғри тушунган бўлардим.

      Лекин, тўғридан-тўғри жиноий иш қўзғотилишига ва мени ҳибсга олинишимга сабаб бўлган хужжатга  аниқлик  киритиши мумкин бўлган маълумот қандай қилиб ишга алоқаси бўлмаслиги мумкинлигини ҳечам тушуна олмадим.

       Ҳамма гап шундаки, муҳтарам Бош прокурор, мен О.Хўжабоевга ҳам, унинг онасига ҳам, гувоҳ Ш.Ешчановга ҳам лоақал бирон марта бўлса ҳам телефон қилмаганман. Аризада эса фақат телефон қилиб қўрқитти, деган. Агар телефон сўзлашувлари детализацияси олин-ганида, уларнинг(яъни, милиция, МҲХ, прокуратура ва суд органларининг) найранги фош бўлиб қолиши мумкин эди ва улар мени қўйиб юборишга мажбур бўлардилар.Жиноят ишини буюртмачилари, уни режалаштирган ташкилотчилари ва ижро қилган “дундук”лар ана шу муҳим ҳолатни эътиборга олмаганлар. Полковник Р.Маматов таъбири билан айтганда, бу сафар ҳам “ўҳшата олмаган”.

б).  Суд раиси Ш.Ражапова ҳукм чиқаришда, “…судланувчи А.Турғунов айбига иқрор бўлмасада, унинг айби жабрланувчи О.Хўжабоев, гувоҳлар Ф.Ражапов, Ш.Ешчанов, Э.Султонмуратовларнинг суддаги кўргазмалари билан ўз тасдиғини  топган..” , деган ҳулосага келган.

     Ваҳоланки, юқорида иш материалларида ҳам кўриниб турибдики, “жабрланган” О.Хўжа-боев ва асосий гувоҳ Ш.Ешчановларнинг кўргазмалари мазмун-моҳияти билан бир-бирини инкор этиб келган ва кўп ҳолларда менга қарши эмас, аксинча, мени фойдамга кўргазма беришган.

в).   Гувоҳ Ф.Ражапов судда “А.Турғуновни ушлаган пайтда пул  О.Хўжабоевнинг қўлида эди” деб кўрсатган. Бу ҳолатни судья Ш.Ражапова ҳам, кейинчалик, Олий суд жиноят-судлов коллегияси раиси Д.Суюнова ҳам 2010 йил 10 ноябр кунидаги № ШБЖ -1203-10 сонли,   ҳукмдан шундоққина кўчириб олиб ёзган жавоб хатида,“…О.Хўжабоевнинг қўлидаги пакет очилиб, ичидаги пуллар стол устига қўйилганида…” деб тасдиқлаган.

       Энди мана шу ҳолатга эътибор беринг:

  • пуллар менинг қўлимдан эмас, балки, “жабрланган”О.Хўжабоевнинг қўлидан олинган;
  • гувоҳ Ш.Ешчанов 2008 йил 9,10,11 – июл кунлари мен ижарада яшаб турган уйга бир неча марта келиб, укасини ишида ёрдам беришимни илтимос қилган ва мени чойҳонага олиб бориб, меҳмон қилмоқчи бўлган. Лекин мен ҳар сафар рад этганман.
  • нима учун “товламачи” жабрланувчини эмас, аксинча, “жабрланувчи”лар товламачини овлаб юришган;
  • аризада кўрсатилганидек, оҳирги бир ярим ой мобайнида тинмай телефон қилиб, безор этиб юборган бўлсам, лоақал, 9,10,11-июл кунлари ҳам телефон қилганлигим ҳолати аниқланганми;
  • агар аризада кўрсатилганидек, “ўлдириш билан қўрқитиб, пул талаб қилган” бўлсам, унда нима учун 9,10,11- июл кунлари мени излаб топиб, ўз оёғи билан кириб келган Ш.Ешчановдан ҳаттоки укасини ишини қилиб берганлигим учун ҳам пул сўрамаганман ёки бўлмаса О.Хўжабоевдан пул олиб берасан, деб талаб қилмаганман;

     Мен ҳар сафар меҳмонга боришни рад қилаверганимдан кейин улар Х.Салаевни ёрдамида мени чойхонага олиб боришган, турли баҳоналар билан менга пул бермоқчи бўлишган. Ахийри, мен пулларни халтага солиб, О.Хўжабоевни қўлига тутқазиб, кўчага ҳайдаб юборганимдан сўнг, уни кўчада кутиб турган орган ходимлари О.Хўжабоевни кетаётган жойидан тутиб келиб, пулни мени олдимга тўкиб ташлаб, пул бериш-олиш саҳнасини ташкиллаштирган.

г).    Гувоҳ Э.Султанмуратов ҳар иккала суд жараёнларида иштирок этмаган бўлсада, унинг кўргазмалари иш материалларида мавжуд.

Унинг аҳамиятли томони шундаки, мазкур гувоҳ 2008 йил 10 июл куни пулга ишлов беришда  “ҳолис” сифатида иштирок этган. Сўнгра, 2008 йил 11 июл куни кеч соат 2100 дан 2155гача  Амударёда понтон кўприк ёнидан  “тасодифан” ўтиб кетаётганида  уни воқеа жойига яна “ҳолис” сифатида таклиф қилишган. Кейин эса,соат 2200 дан 2230гача Нукус шахар прокуратураси биносида терговчи М.Тлеумуратов томонидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.

     Мана шу ҳолат юзасидан ҳар қандай ўзини ҳурмат қилган прокурор ёки судья терговчини ўз кабинетига чақириб олиб:

“адлия  маслаҳатчиси М.Тлеумуратов, нима бўлганда ҳам прокурор терговчиси  деган номинг бор. Тўғри, мактаб кўрмагансан, сенга ҳам қийин. Биламан, ҳаммамизни муқаддас вазифамиз қандай қилиб бўлмасин Аъзам Турғуновни қамоққа олиш. Аммо, бунинг учун жиноят иши материалларини ҳам одамлар ишонадиган қилиб ўхшатиб қўйинг-да.

Мана бу “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳолис” Э.Султанмуратов бир вақтнинг ўзида пулга ишлов беришда, эртаси куни воқеа жойида иштирок этяпти. Нима, уни бошқа қиладиган иши йўқми? Ёки у профессионал ҳолисми? Ёки Қорақалпоғис-тонда ундан бошқа ҳолис қуриб кетганми?

Бу ҳам майли, 2008 йил 11 июл куни соат 2100 дан 2155 гача Амударёда понтон кўприк ёнида воқеа жойини кўздан кечиришда “тасодифан” ҳолис бўлиб қоляпти. Орадан 5 мин. ўтгач, Нукусда шахар прокуратураси биносида пайдо бўлиб қоляпти ва терговчи М.Тлеумуратов уни гувоҳ сифатида сўроқ қиляпти.

Ахир, Манғитдан Нукусгача бўлган  80 километр мвсофани 5 дақиқада ўтиш учун соатига 1000 км тезликда юриш керак бўлади-ку?!

Ҳатто, жаҳон чемпиони Шумахер ҳам бундай тезликда юролмайди-ку?!

Тўғри, ёлғон гапиришда, ҳалол ва тўғрисўз, ҳақиқатгўй ва адодатпарвар инсонларга қарши жиноят ишларини сохталаштиришда сизларга етадигани йўқ. Аммо, ўғри бўл, ғар бўл, инсоф билан бўл, деганларидай, бу томонини ҳам озроқ ўхшатиб қўйинглар-да, деб оталарча устозлик насиҳатини берган бўлармиди.

     Аммо,маслаҳатчи,у катта бўладими ёки кичик бўладими,ўзи маслаҳатга мухтож бўлса, қийин экан.

                   Ҳурматли  Олий суд раиси !

    Ўзбекистон Республикасида қонун устиворлигини таъминлаш  ҳамда қонунларни тўғри ишлатилишини ва уларга қатъий риоя этилишини назорат қилувчи энг юқори органнинг раҳбари сифатида ушбу шикоят аризамни шахсан ўзингиз синчковлик билан ўрганиб чиқиб, ҳар томонлама текшириб кўриб, ҳолисона ҳуқуқий баҳо беришингизни ҳоҳлар эдим.

     Чунки, 2008 йил декабр ойидан шу вақтга қадар ўтган давр мобайнида назорат тартибида Бош прокурор номига ўнга яқин, Олий суд раиси номига ўндан зиёд, шунингдек, Омбудсман С.Рашидова ва У.Муҳаммадиевларга бир неча марта шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди хукмини тўғрилигини ва қонунийлигини шубҳа остига олувчи важларимни қонунда белгиланган тартибда асослантириб берганман ҳамда нуфузли комис-сия иштирокида очиқ суд преценденти ташкил қилишни сўраганман.

      Аммо, Омбудсман биронта ҳам хатимга жавоб бермаган.Балки, С.Рашидова учун “инсон” тушунчаси бир мунча ёт тушунча бўлиши мумкин, негаки, бундай идорада, бундай лавозим-да ишлайдиган одамда авваломбор ана ўша инсоний фазилатлар бўлиши керак, у одамлар-нинг дардини сезиши, эшитиши, кўра билиши лозим.Инсонлар тақдири хал бўладиган, айниқса уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ идоралар  С.Рашидова ва у кабилар учун эмас. Мен С.Рашидовани кимлигини яхши билганим учун ҳам шундай фикрдаман.

      Худди шунингдек, Олий суд ва Бош прокуратура ҳам мен шикоят аризаларимда суд хук-мини тўғрилигини ва қонунийлигини шубҳа остига олувчи важларимни асослилигини рад этувчи ёки асоссизлигини тасдиқловчи биронта ҳам ишончли ва асосли қарши далил-  (контраргумент)  келтирмаган.

Мени ушбу жиноятни содир этганликдаги айбимни етарли, ишончли ва мақбул далиллар би-лан асослаб, исботланиб, ўз тасдиғини топмаган ёхуд мени жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган жиноят таркиби қонунда белгиланган тартибда шакллантириб берил-маган.

      Назорат тартибидаги шикоят аризаларига жавоб беришда Олий суд ва Бош прокуратура-нинг ваколатли маъсул мансабдор шахслари томонидан процессуал-қонун нормалари қўпол равишда бузилган. Жумладан:

  • мени 2008-2009 йилларда назорат тартибида ёзган шикоят аризаларимга мутлоқо жавоб берилмаган.Ваҳоланки, 2009 йил апрел ойида мени оила аъзоларимнинг шу ҳақдаги сўровига Бош прокуратура томонидан мени шикоят аризаларим қонуний ҳал этишлик учун Қорақалпоғистон прокуратурасига юборилганлиги тўғрисида жавоб берилган.
  • Бош прокуратуранинг судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи в/б И.Н.Есеркапов 2010 йил 16 апрел куни мени навбатдаги шикоят аризамни такроран Қорақалпоғистон прокурорига юборган. Аммо, менинг адвокатим А.И.Бобоқуловнинг2010 йил апрел ойидаги сўровномасига “А.Турғуновдан ҳеч қандай шикоят аризаси тушмаган”, деган мазмунда жавоб берилган.
  • Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон прокурори в/б Ж.Б.Нарымбетов номига юборилган навбатдаги шикоят аризамга Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари С.И.Самадов жавоб берган. Бош прокурор номига назорат тартибида ёзилган шикоят аризасига бош прокуратурадан қуйи турувчи қандайдир инстан-циянинг қандайдир прокурори жавоб бериши қонун талабларига қанчалик муво-фиқ, бу алоҳида кўриб чиқиладиган масала,лекин, жавоб хатининг ўзи мазмун-моҳияти жихатидан қонун талабига мутлоқо мувофиқ эмас.
  • 2010 йил 10 июн куни ёзган шикоят аризам Бош прокуратуранинг СЖИКПВТБ бошлиғи ўринбосари Э.А.Таджиев томонидан 2010 йилнинг 23 июл куни № 12/р-2010 сонли хати билан яна такроран Қорақалпоғистон прокурори в/б .Б.Нарымбе-тов юборилган. Бу шикоят аризамга ҳам Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари С.И.Самадов, яъни, мен кимдан шикоят қилган бўлсам, айнан ўша шахснинг ўзи 2010 йил 14 август кунидаги № 12/95-10 сонли хати билан жавоб берган.
  • Бош прокурорга ёзган навбатдаги шикоят аризам яна ўша бетакрор И.Есеркапов томонидан такроран учинчи марта 2010 йил 20 сентябр куни № 12/р-2010 сонли хати билан яна Қорақалпоғистон прокурори в/б   Ж.Б.Нарымбетов ихтиёрига юбо-рилган. Бу шикоятимга жавоб берилмаган, аниқроғи, Қорақалпоғистон прокурори Ўзбекистон Бош прокурорини шунчаки менсимаган (игнорировал) ва инкор этиб қўя қолган.
  • Шундан кейинги шикоят аризам яна ўша мислсиз И.Есеркапов томонидан бениҳоя тоқат ва сабр-чидам билан такроран тўртинчи марта 2010 йилнинг 19 ноябр куни яна ўша ўзгармас № 12/р-2010 рақами билан яна ўша   Ж.Б.Нарымбетов номига юборилган. Бундан кўринадики, бу Есеркапов деганлари ё прокурор эмас, ёки у № 12/р-2010 рақами, Ж.Б.Нарымбетов фамилияси ва Қорақалпоғистон прокуратураси деган манзилдан бошқасини билмайдиган бир руҳий ҳаста ёхуд шунга программалаштирилган робот бўлса керак.

      Ушбу шикоят аризамга Ж.Б.Нарымбетовнинг ўзи 2010 йил 29 ноябр кунидаги № 12/238-10 сонли хати билан жавоб берган.Аммо унинг жавоби ҳам ўзидан аввалгиларни ҳулосалари билан бир ҳил бўлганлиги ҳамда қонун талабларига мос келмаганлиги сабабли менинг оила аъзоларим ва адвокатим томонидан ёзилган шикоят аризаларига бу сафар ҳам ҳам Бош прокурор эмас, яна ўша Қорақалпоғис-тон прокурори ўринбосари Е.Т.Каипбергенов ўзининг 2013 йил 1 март кунидаги №12/30-13 сонли хати билан жавоб берган.

  • Шунингдек, Бош прокурор И.Б.Абдуллаев номига 53 варақдан иборат шикоят ари-заси ёзиб, унда 2008 йил 11 июлдан то шу вақтга қадар менга қарши буюртма жи-ноят иши кимлар томонидан ва қандай қилиб режалаштирилганлиги, уюштирил-ганлиги, кимлар ташкил қилиб, кимлар ижро қилганлигини, дастлабки тергов-да ва ҳар иккала инстанция судларида,шунингдек, мени ва адвокатларимни шикоят ари-заларини назорат тартибида кўриб чиқишда Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Олий суди ҳамда Бош прокуратуранинг ваколатли маъсул мансабдор шахслари томони-дан кўриб чиқилишида йўл қўйилган қўпол қонун бузилиши ҳолатларини батаф-сил баён қилиб қилиб, ушбу шикоят аризамни шахсан Бош прокурорни ўзи синч-ковлик билан кўриб чиқишликни, ҳар томонлама текшириб кўришликни ҳамда ҳолисона ва қонуний баҳо беришликни сўраган эдим.
  • Ушбу шикоят аризамга Бош прокуратуранинг СЖИКПВТБ бошлиғи, адлия масла-ҳатчиси У.У.Муҳаммадиев (имзо Д.Файзиевники) 2016 йил 2 феврал кунидаги № 12/23-2016й-1037 сонли хати билан жпвоб бериб, унда мени Бош прокурор номига назорат тартибида ёзган шикоят аризам такроран, қайта ва қайта, яна ва яна Қорақалпоғистон прокурори иҳтиёрига, бу сафар Полвонов номига юборилганли-гини билдирган.
  • Бу шикоятимга эса прокурор ўринбосари Е.Т.Каипбергенов 2016 йилнинг 28 фев-рал кунида № 12/13 – 16 – 111 – 1833 сонли хати билан жавоб берган. Ана шу юқорида номлари кўрсатилган бутафор прокурорларнинг пойинтор-сойин-тор жавобларидан азбаройи безор бўлганимдан С.Саматов ва Е.Т.Каипбергенов-ларга очиқ хат билан мурожаат қилиб, унда мени назорат тартибидаги шикоят ари-заларимга бундан кейин ҳам жавоб ёзишга тўғри келса, фақат қонунда белгиланган тартибда ҳулоса тузишни, агар бунга етарлича салоҳияти бўлмаса, ўзини ҳам ортиқча уринтирмасликни, мени ҳам овора қилмасликни сўраган эдим.
  • Шундан кейин 2016 йил август ойида ҳамда 2017 йил 3 октябр кунида Олий суд раиси ва Бош прокурор номига ёзган шикоят аризаларим шу вақтга қадар тегишли-лиги бўйича жўнатилмаган.

     Ана шу ўтган 9 йилдан кўпроқ вақт мобайнида мени шикоят аризаларимга берилган жавобларнинг алоҳида жихатлари:

  1. Мени шикоят аризаларим бир вақрақда бўладими ёки бир юз бир варақда бўладими ёхуд унда битта ёки йигирма битта асослантирилган важ келтириладими – фарқи йўқ, жавоби доимо бир варақда, бир ҳил кўринишда бўлади. Ҳаттоки, регистрация рақам-ларию, имло хатоликлари ҳам бир ҳил бўлади. Жумладан, менинг Бош прокуратурага 2010 йил апрел, 10 июн, 20 сентябр,19 ноябр кунлари ёзган шикоят аризаларим бир ҳил – № 12р-2010 сонли чиқиш рақами билан рўйхатдан ўтказилиб, Қорпқалпоғистон прокурорига юборилган.
  2. Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари С.Саматовнинг 2010 йил 27 апрел ва 14 август кунларидаги жавоб хатлари ҳам бир ҳил – № 12/95 – 10 сонли чиқиш рақами билан регимстрация қилинган.
  3. Шунингдек, 2013 йил феврал ва 2015 йил ноябр ойларида ёзилган шикоят аризаларим-га бу сафар Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари Е.Т.Каипбергенов жавоб берган.
  4. Шунингдек, 2010 йил 10 май куни М.Халилов имзоси билан Қорақалпоғистон Олий суди раиси К.Ералиевга, 2010 йил 9 июл куни Олий суд судьяси И.Муслимов имзоси билан, адвокат А.Бобоқуловга, 2010 йил 10 ноябр куни Олий суд жиноят-судлов кол-легияси раиси Д.Суюнова имзоси билан берилган жавоб хатлари ҳам бир ҳил –№ШБЖ-1203-10 сонли чиқиш рақами билан қайд қилинган.
  5. 2010 йил 30 сентябр ва 26 октябр куни ёзган шикоят аризаларимга Олий суд томони-дан умуман жавоб берилмаган.
  6. Бундан ташқари, Олий суд судьяси Н.Акбаровнинг 2013 йил 25 феврал ҳамда Олий суд жиноят – судлов коллегияси раиси в/б И.Муслимовнинг адвокат С.Мардиевга юборган жавоб хатлари ҳам бир ҳил – № ШБЖ – 644-13 сонли чиқиш рақами билан регистрация қилинган.

Буни қандай тушуниш керак ?! Суд-прокуратура амалиётида хужжатларни рўйхатга олишни янгича усулими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, МҲХ, прокуратура ва суд) органлари-да одил судловга қарши содир этилаётган жиноятларни ҳаспўшлашнинг замонавий “ўзбек модели”ми ?!

     Мени шикоят аризаларимни назорат тартибида текшириш ва қарор қабул қилиш чоғида Олий суд томонидан ҳам, Бош прокуратура томонидан ҳам процессуал қонун нормалари қўпол равишда бузилган ва у ҳам бир ҳил кўринишда бўлган, яъни, униси ҳам, буниси ҳам ҚОНУН талабларини бажармаган.

      Ҳолбуки, ЖПКнинг 512-моддаси шарҳларининг 3-банди, 515-моддаси шарҳларининг 4-банди, 516-моддаси 3-қисми ҳамда Ўзбекистон Олий суди Пленуми 2008 йил 12 май кунидаги “Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 10-бандида кўрсатилганидек:

“ …шикоят, илтимоснома билан мурожаат қилганларга назорат тартибида протест билдириш қаноатлантирилганлиги ёки рад қилинганлиги ҳақида иш бўйича протест билдиришга ваколатли шахс томонидан имзоланган ҳамда аризачининг суд ҳукмини тўғрилигини шубҳа остига олувчи  важларининг ҳар бирига алоҳида – алоҳида асос-лантирилган жавоб хати юборилиши даркор” деб белгилаб қўйилган бўлсада, Қора-қалпоғистон Олий суди раиси К.Ералиев, Олий суд жиноят-судлов коллегияси раиси Д.Сую-нова (икки марта), И.Муслимов (икки марта), Одий суд раиси ўринбосари Ш.Раҳмонов, би-ринчи ўринбосари Ш.Газиев, судья Н.Акбаров, шунингдек, Қорақалпоғистон прокурори Полвонов, прокурор ўринбосари С.Саматов (икки марта), Е.Каипбергенов (икки марта), про-курор в/б Ж.Наримбетоа, Ўзбекистон Бош прокуратураси маъсул мансабдор шахслари И.Есеркапов, Э.Таджиев, М.Халиловлар қонуннинг ана шу муҳим талабини бажармаган, ши-коят аризасида келтирилган ҳар бир асослантирилган важни рад этиш ҳақида алоҳида – ало-ҳида асослантирилган қарши важ – контраргумент келтирмаган, асослантирилган ҳулоса тузмаган. Шикоят аризаларимни ҳаттоки ўқиб ҳам кўрмасдан, суд хукмидан тўғридан –тўғри кўчириб олиш йўли орқали стандарт, мужмал ва мавҳум жавоб бериш билан чекланиб қўя қолган.

       Бундан ташқари, жавоб хатларининг иловасида доимо “жавобдан норози бўлган тақди-рингизда юқори турувчи инстанцияга шикоят қилиш ҳуқуқингиз тушунтирилади” деган таъкид келади. Мен ана шу таъкидга риоя қилган ҳолда Бош прокурорга ёки Олий суд раиси номига назорат тартибида ёзган шикоят аризаларимга доимо унинг ўринбосарлари ёки ҳеч қандай ваколати бўлмаган шахсларнинг имзоси билан жавоб хатлари келган.

      Нима учун Бош прокурор номига назорат тартибида ёзган шикоят аризамга Қорақалпо-ғистон прокурори ўринбосари С.Саматов ўз имзоси билан жавоб бериши керак ?!

      Нима учун прокурор ўринбосари С.Саматовнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бош прокурор номига ёзган шикоят аризамга яна ўша С.Саматовнинг ўзи жавоб берган ?!

       Ахир, С.Саматовдан юқори турувчи инстанция С.Саматовнинг ўзи эмас-ку!! Ёки унга шу даражада алоҳида ваколат берилганми?!

       Нима учун айнан мана шундай ҳолатларда такрор ва такрор прокурор ўринбосари Е.Каипбергенов ёки Олий суд жиноят-судлов коллегияси раиси Д.Суюнова жавоб бериши керак. Ахир, уларга назорат тартибидаги шикоят аризаларига жавоб бериш ваколати юклатилмаган-ку!!

                                                Ҳурматли Олий суд раиси !

        Шикоят аризаларимга қонунда белгиланган тартибда асосли ва ҳолисона тузилган қарорни ёки ҳулосани олишим учун неча марта ва қанча вақтгача шикоят қилишим мумкин? Ёки айнан адолат пешволари томонидан қўпол равишда бузилаётган адолатни қарор топтириш учун мен ҳам “кўча болалари”дан нажот излашим керакми?!

Ахир, Ўзбекистоннинг 1-президенти И.Каримов ўзининг 2008 йилда сўзлаган маърузасида:

        “…агар бирорта мансабдор шахс ўзига тегишли фуқароларнинг аризаси, шикоятига    қониқарли жавоб бермай туриб, унинг устидан такрорий ариза тушса,унинг бу лавозим-да ишлашга ҳаққи йўқ”, деб айтган таъкидлари Қорақалпоғистон ёки Ўзбекистоннинг прокуратура ва суд-ҳуқуқ органларидаги ваколатли маъсул мансабдор шахсларга таалуқли эмас-ми?!

       Булар ўзларининг ана шундай хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Конституциясини, шунингдек, Конституция ва қонунлар устиворлигини кафили бўлган Ўзбекистон президентини менсимасликларини очиқдан-очиқ намойиш этган.

       Шундай экан, апелляция,кассация ва назорат инстанциялари тартиби нима учун жорий қилинган? Башарти, юқори турувчи инстанция фуқароларнинг шикоят аризаларига қонунда белгиланган тартибда жавоб беришни ҳоҳламас экан ёки шу таҳлитда жавоб бериш салоҳия-тига  эга эмас экан, одамларни овораю сарсон қилмасдан, худди қатағон йилларида бўлгани каби, “Қамалиши шарт!!!”, деган жирканч ақидага риоя қилган ҳолда, биринчи инстанция судидаёқ  “хукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ (приговор окончательнқй, обжалованию не подлежить)”деб, узил-кесил хукм чиқариб юборса ҳам бўлаверарди-ку!  Ёки бирон кимса бунинг учун уларга эътироз билдирармиди? Ёки уларни ғайриқонуний ҳаракатларда айблармиди?

      Нима бўлганда ҳам Бош прокуратура ва Олий суд республикамизда қонунларни тўғри ишлатилишини назорат қилиш ва қонун устиворлигини таъминлаш , шунингдек, ҳақиқатни юзага чиқариш ва адолатни қарор топтириш юзасидан энг олий орган ҳисобланади. Бу эса юртимизда қонун устиворлигини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга катта маъсулият юклайди.

 Қонунийликка риоя қилиш мажбурийлиги Конституциянинг

14-моддасида: қонунийлик принципи давлат фаолиятининг асосий принципи   ҳисобланади;

 15-моддаси 1-қисми: Конституция ва қонунлар устунлиги сўзсиз таъминланади;

 16-моддаси: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қонунлар,фармонлар,фармойишлар,қарорлар, буйруқлар ва давлат органларининг бошқа меъёрий хужжатлари Конституция, қонун нормалари ва принципларига зид бўлмаслиги керак, деб мустаҳкамлаб қўйилган ҳамда 93-моддаси 1-қисмида, мамлакат президенти Конституция ва қонунлар устиворлигининг кафилидир, деб таъкидланган.

Демак, Ўзбекистон президенти томонидан юртимизда қонун устиворлигини таъминлаш ва қонунларимизни тўғри ишлатилишини назорат қилиш ваколати берилган ҳуқуқни муҳо-фаза қилувчи (ИИВ, МҲХ, прокуратура ва суд) органлари мутасадди маъсул мансабдор шахслари ЖК ва ЖПК нормаларини ўз ҳоҳишларича талқин қилмасдан, Конституцияга ва Олий суд Пленуми қарорларида белгилаб берилган раҳбарий тушунтиришлари билан ҳамоҳанг олиб боришлари лозим бўлади.

Ахир, ЖПКнинг 1-моддасидаёқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят ишларини юритиш тартиби фақат ЖПК билан белгиланади ва жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартиби барча суриштирув-тергов, прокуратура, суд органлари, адвокатура, шунингдек, барча фуқаролар учун ЯГОНА ва МАЖБУРИЙлиги қатъий белгилаб қўйилган-ку!

Қонун устиворлигини таъминлаш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига  юксак ишонч билдирар экан, Ўзбекистоннинг 1-президенти И.Каримов ўз маърузаларида уларнинг фаолиятига тақидий баҳо бериб:

“…одамлар очликка, муҳтожликка чидаши мумкин, лекин адолатсизликка асло чидай олмайдилар.Айниқса, адолат ўрнатиши керак бўлган мутасадди маъсул мансабдор шахслар ўзлари адолатсизликка йўл қўйсалар, бундай ҳолатни асло кечириб бўлмайди.

Энг хавфлиси шундаки, одамлар тақдирига бепарволик, номақбул иш усуллари оқибатида  биз оддий, умуман олганда қонунларга итоат этувчи фуқароларни нотўғри жазолаб, улардан хукуматга ҳам, қонунларга ҳам ишонмайдиган норози одамлар тоифасини ўз қўлимиз билан яратамиз. Бу эса, кўп ҳолларда тузатиб бўлмайдиган вазиятларни келтириб чиқариши мумкинлигини асло эсдан чиқармаслигимиз керак. (Буни 90-йиллар бошида Қўқон, Наманган, Паркент, Бўка,шунингдек,2005-йилдаги Андижон воқеаси айнан адолатсизликка қарши кўтарилган исён мисолида кўриш мумкин)

       “Яна шуни афсус билан тан олишимиз керак, ҳали-бери қонунчилигимизда ҳам, қонунларни қўллаш фаолиятимизда ҳам кўриниб турибдики, суд-тергов тажрибамизда баъзан умуман тоқат қилиб бўлмайдиган мантиқсизликларга йўл қўйилмоқда” деб огоҳлантириб айтган гаплари бежиз-бехуда эмас.

        Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил май-июн ойларида ички ишлар ходим-лари, прокуратура органлари ва судьялар корпуси билан бўлган учрашувларда сўзлаган маърузаларида суд-ҳуқуқ тизимида юқорида санаб ўтилган ноҳуш коррупциявий иллатлар бугунги кунда ҳам кенг илдиз отганлиги таъкидлаб ўтилган.

Ҳурматли Олий суд раиси !

Сизнинг эътиборингизни мазкур иш юзасидан муҳим аҳамиятга эга бўлган иккита хуж-жатга қаратмоқчиман. Бу хужжатларни давлат миқёсидаги органлар – Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Е.Т.Каипбергенов ва Олий суд раисининг 1- ўринбосари (кейинчалик,раиси) Ш.Газиев имзолагани учун ҳам алоҳида диққатга сазовор.

Мен, оила аъзоларим ва адвокатларим шу вақтга қадар неча марта шикоят аризалари ёзган бўлсак, у бир варақдан иборат бўладими ёки бир юз бир варақ бўладими, жавоби доимо бир варақда, атиги 6-7 абзацдан иборат бўлади.Ахир, мен ўз шикоят аризаларимда суд ҳук-мини шубҳа остига олувчи 20 дан ортиқ асослантирилган важлар келтирган бўлсам, у ҳолда  ЖПКнинг 512, 514, 515- моддалари талаби асосида ҳар бир важимга алоҳида-алоҳида келтирилган жавобларни атиги бир вараққа қандай қилиб сиғдириш мумкин?

Бундан ташқари, бу жавоб хатлари турли инстанциялардан, турли вақтларда,турли шахс-лардан келган бўлсада, улар доимо бир хил кўринишда, бир хил мазмунда, қайд қилинган рақамлари, ҳаттоки, имло хатолари ҳам бир хил бўлган.

Агарки, ушбу жавоб хатларини бозорда нос, сигарет сотиб ўтирган лўли хотинлар ёки жуда бўлмаганда чекка бир туман прокуратураси ёки судидаги қандайдир бир стажёр ёзган бўлганида ҳам бунчалик куюнмасдим. Ҳа,энди булар мактаб кўрмаган-да, деб қўя қолардим. Ҳаттоки, жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси  Ш.Ражапованинг ноқонуний хукмидан ҳам, Олий суд судьяси Н.Акбаровнинг бемаъни ҳулосасидан ҳам бу қадар озорлан-маганман. Чунки булар устоз кўрмаган чаласавод “бир нарса“ эканлигини шундоқ ҳам билар-дим. Лекин, Ш.Газиев ва Е.Каипбергеновлар статуси бўйича энг юқори орган ҳисобланади ва уларнинг ҳар бир хатоси жаҳон ҳамжамияти назарида ўзгача талқин қилиниши ҳамда давла-тимиз раҳбари олиб бораётган оқилона ва одилона сиёсатига бир мунча путур етказиб қўйиши мумкин.

Уларнинг фикри ёки ҳулосаси, у қандайдир бир ҳоким ёки қаҳрамон сенаторнинг ўғли ёки жияни бўлганлиги учун эмас, балки Конституция ва қонунларга мос мувофиқ бўлганлиги учун ҳам тўғри, асосли, адолатли деб қабул қилиниши лозим эди.

Аслида, айбсизлик презумпцияси моҳиятига кўра, мен ўзимнинг айбсиз эканлигимни исботлаб беришга мажбур эмасман.мени айбдорлигим ҳақидаги масала дастлабки терговда терговчи, прокурор томонидан қонунда белгиланган тартибда аниқланиши, исботланиши, сўнгра эса судда худди шу тахлитда ўз тасдиғини топиши шарт эди. Шунинг учун  бир варақ қоғозга “мен жиноятчи эмасман” деб ёзиб берганлигимни ўзиёқ прокуратура ва суд орган-ларидаги эси бутун инсонлар учун етарли бўлиши керак эди. Бу уларга гўёки хавотирлик сигнали (как сигнал тревоги) каби таъсир этиши керак эди ва улар мени жиноятчи эканли-гимни тасдиғи ёки айбсизлигимни исботи сифатида барча қонуний чора-тадбирларни кўриш-лари ЗАРУР ва ШАРТ эди !!!( Ахир, бу қандай гап, қачондан бошлаб, географияда бундай янгилик…   Ўзбекистондай дунёда энг ҳуқуқий демократик жамиятда, дунёдаги энг бахтли мамлакатда, дунёдаги энг…энг,…. энг… мамлакатда битта эмас,ўнта эмас, юзта эмас, минглаб айбсиз инсонлар қамоқларда ўтирсая).

Лекин, амалда бунинг акси бўляпти. Мен 40-50 варақдан иборат шикоят аризаларимда айбсизлигимни исботи – алиби сифатида ҳамда суд ҳукмини тўғрилигини шубҳа остига олувчи йигирмадан ортиқ важларимни қонунда белгиланган тартибда асослаб,шарҳлаб кел-тириб берганман. Нафақат олий маълумотли юрист,ҳаттоки, буни ўқиган мактаб ўқувчиси ҳам гап нимада эканлигини шундоққина пайқаб олиши мумкин эди.

Прокурор ўринбосари Е.Т.Каипбергеновнинг 2013 йил 1 март кунидаги № 12/30-13 сонли жавоб хати ундан аввалги С.Саматов, Ж.Наримбетов,И.Муслимов,Д.Суюнова, Ш.Раҳмонов, Н.Акбаровларнингжавоб хатларидан мутлоқо фарқ қилмайди. У ўз ҳулосасини қуйидаги:

  • Аниқланишича, …. А.Турғуновнинг шу мазмундаги аризалари илгари бир неча марта Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан жиноят иши материалларини ўрганиш билан кўриб чиқилган;
  • А.Тургуновнинг айби жабрланувчи О.Хўжабоев, гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа ишда тўпланган далиллар билан исботланган;
  • Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан суд қарорлари асосли ва қонуний, уларга назорат тартибида протест келтириш учун асослар мавжуд эмас деб топилди.Бу ҳақда илгари ҳам А.Тургуновга бир неча марта асослантирилган батафсил жавоблар берилган;
  • Сизга аризангизни кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлсангиз, юқори турувчи прокурорга мурожаат қилишингиз мумкинлиги тушунтирилади, деган мазмундаги жумлалар билан асослайди.

      Орадан роппа-роса бир йилу бир ой ўтгач, менинг адвокатим С.Мардиевнинг шикоят аризасига Олий суд раисининг 1-ўринбосари (кейинчалик, Олий суд раиси ) Ш.Газиев 2014 йил 31 март кунидаги № 13-1337-14 сонли хати билан жавоб берган. Бу жавоб хати ҳам юқорида номлари кўрсатилганпрокурор ва судьяларнинг жавобларидан унчалик фарқ қилмайди, аввалгилари каби атиги бир варақда, 5 та абзацдан иборат бўлиб:

  • А.Тургуновнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айби жабрланувчи О.Хўжабоев, гувоҳлар Ф.Ражапов, Э.Султанмуратов, Ш.Ешчанов, М.Хўжабоевнинг суддаги кўрсатувлари, юзлаштириш баённомалари…. ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар билан исботланган, деган мазмунда стандарт, мавҳум ва мужмал ҳулоса бериш билан чекланиб қўя қолган.

      Мен шу жойда ана шу юқори мартабали маъсул мансабдор шахснинг ҳулосаларига ҳулоса беришдан олдин бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман.

Бизнинг диёримизда ҳам ХХI аср ҳукм сурмоқда. Олиму уламолар ва ҳалол инсонлар қувғин қилинадиган ёки ўзгача фикрловчи ҳақиқатгўй ва адолатпарвар инсонларга тазийиқ ўтказиладиган ўрта асрлар эмас ёҳуд бутун бошли миллатлар, халқлар қатағон қилинган  37-53- йиллар ҳам эмас. Мана 27 йилдирки давлатимиз мустақил, халқимиз озод, кимларгадир қарам эмас. Давлат бошқаруви ҳам ўз қўлимизда, қандайдир Берия ёки Гдлянлар измида ёҳуд Гайданов, Бутурлин, Дидоренколар қўлида ҳам  эмас.Шундай экан, юқорида номлари кўрса-тилган ва Конституциямизни, қонунларимизни очиқдан-очиқ сурбетларча поймол қилиб, айбсиз ва ҳалол инсонларга нисбатан репрессия машинасини юргазаётган ким ? Уларнинг мақсади нима ўзи?!

Ана шу олий мақомли икки мансабдор шахснинг хатларида келтирилган “шедевр”лар улардан аввалги каттаю кичик маслаҳатчиларнинг хатларида ҳам такрорланиб келганлиги боис, барчасини ёппасига таҳлил қилиб, умумий ҳулоса бера қоламан.

Қонунда, “…аризачининг суд қарорини тўғрилигини шубҳа остига олувчи барча важларига алоҳида – алоҳида асослантирилган ” жавоб хати берилиши шарт, деб кўрса-тилган бўлсада, Олий суд раиси Ш.Газиев ҳам,прокурор ўринбосари Е.Каипбергенов ҳам қонуннинг ана шу талабини бажармаган, лоақал менинг важларимни асослилигини рад этув-чи ёки суд ҳукмини суд хукмини тўғрилигини тасдиқловчи биронта ҳам асосли ва ишончли далил – қонуний асос келтирмаган. Худди “тупой тўтиқуш” каби

…айби исботланган,

                      … тўғри квалификация қилинган, … 

                                                        …қонуний жазо тайинланган”….деган жумлаларни такрорлаб, стандарт, мавҳум ва мужмал жавоб бериш билан чекланиб қўя қолган.

Шикоят аризаларимни синчковлик билан ўқиш, ҳар томонлама текшириб кўриш, ҳолисона ҳуқуқий баҳо бериш у ёқда турсин, ҳаттоки, очиб ўқиб ҳам кўрмаган.

Умуман, прокурор ўринбосари Е.Каипбергенов юқори турувчи прокурор деганда кимни ёки нимани назарда тутган? Циркдаги масхарабозларни тайёрлайдиган колледж директори-ними ёки актёрлар жамияти раисиними? Ахир, мени барча шикоят аризаларим ўша юқори турувчи Бош прокурор ва юқори турувчи Олий суд раисига юборилган-ку!!! Ана ўша юқори турувчи прокурор ва Олий суд раиси мени аризаларимни такрор ва такрор қуйи инстанция-ларга, яъни мен кимдан шикоят қилган бўлсам, яна ўша инстанцияга тушириб юбораверса, қуйи инстанциядагилар юқори инстанцияга мурожаат қилишни маслаҳат бераверсалар, мен яна нима қилишим керак?

Муҳими шундаки, ана шу ўтган 9 йилдан кўпроқ вақт мобайнида мени назорат тартиби-да ёзган шикоят аризаларимга жавоб ёзган прокурорлар ҳам, судьялар ҳам  ушбу жиноятни содир этишда менинг айбимни ҳамда мени жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади-ган жиноят таркибини қонуний ва ишончли тарзда кўрсатиб беролмаганлар. Лоақал, “жабрланувчи”нинг аризасида келтирилган маълумотлар қанчалик ҳақиқатга мос келишини текшириб ҳам кўрмаганлар.

Яна олиймақом маъсул мансабдор шахслар Ш.Газиев ва Е.Каипбергеновларнинг хатига қайтадиган бўлсак:

  1. Илгари ҳам мени аризаларимни бир неча марта кўриб чиққан бўлса, унда нима учун қайта ва қайта яна уни ўзи кўряпти. Қаҳрамон ёзувчининг ўғли бўлганлиги учун ҳам қонунда унга шундай имтиёз берилганми ёки отаси сенатор бўлганлиги учун шундай ваколат берилганми?
  2. Прокурор ўринбосари Е.Каипбергенов “…бошқа ишда тўпланган далиллар ” деганда қайси ишни ва қандай далилларни назарда тутган.Нима учун ўша далилларни  аниқ кўрсатмаган. Ахир, бошқа иш ва бошқа далил у ёқда турсин, мазкур иш юзаси-дан ҳам биронта аниқ,ишончли ва асосли далил келтирмаган-ку?! Ахир, мен келтир-ган важларнинг ҳар бири ҳукмни бекор қилиш учун етарли эди-ку!!!
  3. Гувоҳ Ф.Ражабов судда “…А.Тургуновни ушлаган пайтда  пул А.Хўжабоевнинг қўлида эди” деб кўргазма берган. Ахир, пуллар товламачининг қўлида бўлиши керак эди-ку! Аммо, судья Ш.Ражапова бу ҳолатни ҳам мени айбимни исботи сифатида қабул қилган, ундан кейинги барча инстанциялар ҳукмдан сўзма-сўз кўчириб олиш йўли билан буни тасдиқлаб келган.
  4. Аризада кўрсатилган май ойини охиридан 11 июл кунига қадар мен “жабрланувчи” ёки унинг онасига телефон қилиш у ёқда турсин, ҳаттоки, ўша вақтда Манғитда ҳам бўлмаганман, бунга етарлича ишончли далил –алиби бор.
  5. Бундан ташқари, “жабрланувчи” ўз аризасида “тинимсиз телефон қилиб, безор этиб юборди, сувга чўктириш, уйини ёқиб юбориш, укасини ўлдириш, онасини ишдан бўшаттириш билан қўрқитиб, пул талаб қилди”, деб кўрсатган, лекин уйга, ишхонага келиб ёки кўчада ушлаб олиб қўрқитти, демаган. Дастлабки терговда ҳам, ҳар иккала инстанция судларида ҳам, кейинчалик, назорат инстанциясининг барча босқичларида мени шикоят аризаларимни кўриб чиққан прокурор ва судьялар иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ана шу ҳолатга мутлоқо эътибор бермаганлар, атайин ёки қасддан назардан қочирганлар.
  6. Нима учун “жабрланувчи”нинг онаси, бозор паттачиси Т.Казакбоева ҳам “жабрла-нувчи” деб эътироф этилмаган. Ахир, аризада кўрсатилишича, унга ҳам тинимсиз телефон қилиб, қўрқитганман-ку!
  7. Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари Е.Каипбергенов ва Олий суд раиси 1-ўрин-босари Ш.Газиевлар жиноят иши материалларини ўрганганлиги чин ҳақиқатми ёки бу ҳам советлардан мерос қолган ва “тупой дундук”ларга ҳос “отписка”ми? Агар жиноят иши материаллари ҳолислик билан ўрганилса, у қалбаки хужжатлар билан сохталаштирилган уйдирма эканлигини юрист бўлмаган одам ҳам пайқаши мумкин эди-ку!
  8. Мени назорат тартибидаги шикоят аризаларимга қонунда белгилаб қўйилган тартиб-да ва қонунга мос мувофиқ жавоб олишим учун мен неча марта ва неча йил давомида ариза ёзишим керак ёхуд прокурор ёки Олий суд судьяси шунга етарли малака ҳосил қилиши учун улар ушбу соҳада яна неча йил ишлаши керак ва ЖПК нормативларига кўра яна қанча айбсиз инсонларни “қонини ичиши” керак?!
  9. Бундан ташқари, мен ва ҳимоячим Р.Утемуратова жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг 2008 йил 23 октябр кунидаги ҳукми ва суд баённомасига нисбатан ўз мулоҳазаларимизни билдирганмиз ва унда дастлабки терговда ва биринчи инстанция судида йўл қўйилган хато ва камчиликларни баён қилиб, иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган кўргазмалар ва бошқа маълумотлар суд баённомасига киритилмаганлиги-ни кўрсатиб, эътироз билдирганмиз. Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Ш.Ражапова  2008 йилнинг 7 ноябр кунидаги суд мажлисида ана шу мулоҳаза-ларимиз бўйича чиқарган ажримида, “…мулоҳазада кўрсатилганлар суд баённома-сига киритилмаганлиги тўғри деб ҳисоблансин” , деган ҳулосага келган бўлсада, ана шу мулоҳазада келтирилганларни хукм чиқарган суд ҳам, жиноят ишини апелляция ҳамда назорат тартибида кўриб чиққан Олий суд ва Бош прокуратура ҳам инобатга олмаган.

  Модомики, биринчи инстанция суди ўз ажрими билан бизнинг мулоҳазаларимизда келти-рилганларни тан олган экан, унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган “адолат пешволари”, каттаю кичик маслаҳатчилар Г.Қодиров, Х.Ҳалилов, М.Холмуратов, Ж.Наримбетов, С.Сама-тов, Е.Каипбергенов, А.Раззакова, К.Аджибаев, А.Туреев, К.Муханов, Кудияров, Бахиев, Б.Урумбаев, К.Ералиев, Д.Суюнова, Н.Акбаров, И.Муслимов, Ш.Раҳмонов, Ш.Газиевлар қандай далилларга ёки нималарга асосланиб:

  • Жиноят иши материаллари билан ўрганиб чиқилган;
  • Далиллар билан исботланган;
  • Қонуний жазо тайинланган;
  • Илгари ҳам бир неча марта асослантирилган батафсил жавоблар берилган;
  • Протест келтириш учун асослар мавжуд эмас, деган ҳулосага келган.

 Дастлабки суриштирув-тергов ва биринчи инстанция суди жараёнида С.Исмаилов, А.Куттибаев, Т.Каримбаев, А.Бекманов, Ш.Ражапова, шунингдек, мени шикоят аризаларим-ни апелляция ва назорат тартибида кўриб чиқишда юқорида номлари кўрсатилган маъсул мансабдор шахслар қонунийлик, ҳолислик, одиллик, жиноят-процессуал қонуни нормалари каби баландпарвоз юридик атамаларни қўллаган бўлсаларда,айнан ўшаларнинг ўзлари қону-нийлик, одиллик ва ҳолислик позициясидан четга чиқиб, конституциявий нормалар ва қо-нунларни қўпол равишда бузиб, одил судловга қарши жиноят содир этганлар, яъни, қалбаки хужжатлар билан сохталаштирилган уйдирма жиноят иши асосида мутлоқо айбсиз фуқарони жиноий жавобгарликка тортиб, асоссиз ва ноқонуний равишда узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Юқорида номлари кўрсатилган маъсул мансабдор шахслар давлатимиз раҳбари томони-дан ўзларига билдирилган юксак ишончни суиистеъмол қилиши, ўз хизмат вазифасига совуққонлиги, инсонлар тақдирига бепарволиги, амалдаги қонунларимизни билмаслиги ёки менсимаслиги оқибатида ушбу жиноят иши юзасидан келиб тушган шикоят аризаларини ва унда келтирилган  ҳамда суд ҳукмини тўғрилигини шубҳа остига олувчи асослантирилган важларимни ҳаттоки ўқиб ҳам кўрмасдан, ҳукмдан сўзма-сўз кўчириб олиш йўли орқали стандарт,мужмал ва мавҳум ҳулоса бериш билан чекланиб қўя қолганлиги уларнинг жавоб хатларида шундоққина кўриниб туради.

Ўзбекистоннинг 1-президенти И.Каримов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида учраб турадиган ана шундай ноҳуш ҳолатларни назарда тутиб,2010 йил 12 ноябр куни Олий Маж-лис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма йиғилишида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва очиқ фуқаролик жамиятини такомиллаштириш Концепцияси юзасидан қилган маърузасида:

“… суд органларини аҳоли онгида фақатгина жазолаш ва қатағон қуроли сифатида эмас, балки уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ва сифатли ҳимоя қила оладиган давлат маҳкамасига айлантириш ҳозирги даврнинг ҳал қилувчи вазифаси бўлиб қолмоқда”, деб таъкидлаган эди.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ИИВ, прокуратура ва суд органлари билан бўлган учрашувларда ана шу муаммо ҳануз долзарблигини яна бир бор таъкидлаган эди. Аммо, афсуслар бўлсинки, мен Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган-лари ва юқорида номлари кўрсатилган маъсул мансабдор шахслари тимсолида қонун усти-ворлигини таъминланишини, одил судловни амалга оширилишини, мени поймол қилинган ҳуқуқларимни тиклаш  ва ишончли ҳимоя қилинишини эмас, балки аксинча, адолатсизликни, хўрлик ва ҳорликни, қонунларимизни қўпол равишда бузилганлигини, менинг  конституция-вий ҳуқуқ ва эркинликларим сурбетларча поймол қилинганлигини гувоҳи бўлиб турибман.

Мен Эйнштееннинг кўпчилик тушунмайдиган машҳур Е=mc2 формуласини тушунаман, Максвелл тенгламаларини шархлаб беришим мумкин, да Винчи кодини, синхрофазотронни ишлаш принципини биламан, қолаверса, Кони ва Плеваколарнинг юриспруденциясини тушуна оламан, лекин Ўзбекистоннинг суд-ҳуқуқ тизимини ҳечам тушуна олмадим.

Булар қачон Қонун деб гапиришни, қачон Қонун билан иш юритишни ўрганади. Ривожланган ҳуқуқий демократик давлатларда айбсиз одамни қамоқда сақлаш қуюшқондан чиқиб кетган ҳодиса сифатида эътироф этилади ва жамоатчилик ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, борингки, оддий фуқародан тортиб давлат раҳбаригача бунга бепарво, лоқайд бўлмасдан ўз муносабатларини билдиради. Аммо,биринчи навбатда суд ва прокура-тура қонунда белгиланган тартибда зарур чора-тадбирларни амалга оширади.

Лекин,Ўзбекистонда айнан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиши керак бўлган ИИВ ва МҲХ мухолифатдаги нодавлат ҳуқуқ ҳимоячиларига, мустақил журналистларга, ҳалол ва ишбилармон тадбиркорларга нисбатан буюртма асосида уйдирма жиноят иши ясаб беришади, прокуратура бунга қонуний тус беради, суд эса ўз ҳукми билан буни тасдиқлайди. Бу ишга сиёсий тус бериш мақсадида адвокатларни,жамоатчилик ташкилотларини, маҳаллаларни, маддоҳ ёзувчи-шоирлар ва журналистларни ҳам жалб қилишади. Бундай ҳолатлар шунчалик оммавийлашганки, ҳатто миллий қадрият даражасига кўтарилган.

2008 йил 11 июл куни кеч соат 23-24 ларда мени ушлаб Нукус шаҳар прокуратурасига олиб келишди. Шунда мен шу ерга етиб келган Нукус шаҳар ИИБ ТБ бошлиғи подполковник А.Куттибаевга: “мен ўғри, муттаҳамларни тушунаман, чунки улар бутун умрини жино-ятга, қонунбузарликка бағишлаган,улар ҳаётининг мазмун-моҳияти ҳам шундан иборат Лекин, нима учун сизлар ўзларинг қонун ҳимоячиси бўла туриб, ўзларинг қонунга хилоф йўл тутасизлар” деганимда у, “биласизми, агар доимо қонунга риоя қиладиган бўлсак, ҳеч нарсага эриша олмаймиз”, деб жавоб берган эди. Шу пайтда шу ерга йиғилган ёшгина про-курорлар, “ҳақиқат,ҳақиқат дея,. Конституция дея етиб келган жойингиз шу бўлдими”, деб мазах қилиб, худди Австралия гиеналари каби увиллаб кулишган эди.

        2017 йил ҳурматли президентимиз томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаат-лари йили” деб эълон қилинганлиги ва шу асосда дастур ишлаб чиқилиб, олиб борилаётган ишлар мамлакатимизда турли жабҳаларда, шу жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида ҳам туб исло-ҳотлар бошланганидан дарак беради.

Аммо, Президент порталига, “Халқ қабулҳоналари”га келиб тушаётган шикоят аризалари кўлами шуни кўрсатадики, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, МҲХ, прокуратура ва суд) ор-ганларида полковник А.Куттибаев, катта маслаҳатчилар,прокурор ўринбосари  Е.Каипберге-нов, С.Саматов,судья Н.Акбаров, Ш.Газиев каби фикрловчи кимсалар ҳали-ҳануз фаолият юритаётганлигини билдиради.

       “Адолатли суд ва ҳақиқат бўлмаган жойда давлат қароқчилар тўдасига айланади” (В отсутствие правосудия и справедливости государство превращается в шайку разбойников) деган эди эрамизнинг IV асрида яшаб ўтган атоқли Рим сенатори ва давлат арбоби Августин Аврелий.

Орадан кўп йиллар ўтиб,XIV-асрда яшаган буюк юртдошимиз Амир Темур “куч зўро-вонликда эмас, куч – адолатдадир”, деб хитоб қилган.

XXI-асрга келиб юртбошимиз И.Каримов, “…адолат эса қонун устиворлигидадир”, деб таъкидлайди.

 Кўриб турганингиздек, адолат, ҳақиқат, қонун устиворлигимавзуси турли замонда ва турли маконда яшаган давлат арбобларинингдоимо диққат марказида бўлган.

Дарҳақиқат, адолат мезонлари бузилган юртда меҳнат ва неъмат тақсимоти бузилади. Коррупция ва давлат мулкини очиқдан-очиқ талон –тарож қилиш авж олади.Бу эса ўз навбатида маънавиятимизни тубанлашувига, таълим-тарбия, илм-фан, ишлаб чиқаришни буткул издан чиқишига олиб келади.

Ҳурматли Олий суд раиси!

Бир нарса мени чуқур ўйлашга мажбур қилади ва ташвишга солади. Бу мени 9 йилдан кўпроқ вақт давомида ноҳақ жазо муддатини ўтаётганлигимдан эмас. Балки, бу жазонинг ҳам ўзгача ҳикмати бордир.Балки, Аллоҳим мени бунданда ёмон балолардан асраш учун атро-фимга шунча қўриқчилар қўйиб, мана шундай жойда сақлаб тургандир. Балки, бу – озодлик-да юрганимда билиб-билмай қилган гуноҳларим каффоратидир.

Лекин, гап бунда ҳам эмас.

        Мен аввалги шикоят аризаларимда ушбу уйдирма жиноят иши кимлар томонидан режа-лаштирилганлиги, кимлар ташкил қилганлигию, кимлар сохталаштирганлиги ва яна кимлар бош ролларни ижро этганлигини, дастлабки тергов ва суд жараёнлари қандай олиб борилган-лигини, ундаги қўпол қонун бузилишлари ҳолатларини тўлиқ ва батафсил баён қилиб берганман.

        Аммо, ана шу ўтган 9 йилдан кўпроқ вақт мобайнида на Бош прокурор ва на Олий суд мени жиноят содир этишдаги айбимни аниқ ва ишончли далиллар билан кўрсатиб беролма-ган. Шунингдек, мени жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган жиноят таркиби-ни қонунда белгиланган тартибда тўлиқ шакллантириб беролмаган.

       Дастлабки терговда  ҳам, ҳар иккала инстанция судларида ҳам, кейинчалик назорат инстанциясининг барча босқичларида ҳам “мени айбим нимада?” деган саволимга шу вақтга қадар ҳеч ким қонунда белгиланган тартибда жўяли аниқ жавоб беролмаган.

       Менимча, суд муҳокамасда гувоҳ Ш.Ешчановнинг шу саволга “…ҳаммасига Сиз айбдорсиз, ҳамма нарсани текширишни бошладингиз” , деб берган жавоби жуда ўринли, аниқ ва тўғри жавоб бўлса керак деб ўйлайман.

2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эътироф этилди.Қадимда бу юртда кексалар ҳақиқатдан ҳам эъзозланган, бунинг учун алоҳида фармонлар,дастурлар, директивалар қабул қилиб, маҳсус чора-тадбирлар ишлаб чиқишга хожат бўлмаган.

Ҳеч қандай жиноят содир этмаган бўлсамда,2008 йил 11 июл кунидан қамоқдаман. Ҳозир ёшим 66 да, невараларим менсиз катта бўлишяпти. Шу давр мобайнида қотиллик, бос-қинчилик, наркотик савдоси, жинсий тажовуз, одам савдоси, давлат мулкини талон-тарож қилиш каби ўта оғир ва жирканч жиноятларни содир этиб, 15-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ашаддий жиноятчилар инсонпарварлик далолатномаси асосида озодликка чиқиб кетишяпти. Баъзилари такроран жиноят содир этиб, яна қайтиб келишга ҳам улгуриш-япти.Шунингдек, ана шундай жиноятчиларни тўғриданғтўғри суд залидан қўйиб юборилаёт-ганлигини Ўзбекистон телевиденияси орқали дунёга кўз-кўз қилинаяпти. Мени эса, сохта айбловлар билан ҳали-ҳануз ушлаб туришибди.

Нима,сизлар учун шунчалар хавфлиманми?!

Қандай жиноят содир этганманки,менга нисбатан бу қадар адолатсизлик, бу қадар шафқатсизлик қилишса?

Айбим нима эди-ки, менга шунчалар оғир жазо қўллашса?!

Кимнинг “арпасини хом ўрган” эканман-ки, менга қарши ИИВ, МҲХ, прокуратура ва суд органларидан иборат бутун бошли улкан “жазо махинаси”ни қарши қўйган бўлса?

Тўғри, мен мухолифатчиман, яъни сиёсий оппозициядаман. Аммо, халқимга,Ватанимга, халқим сайлаган Ўзбекистон президентига асло душман эмасман.Ҳар қандай ривожланган ҳуқуқий демократик давлатларда соғлом оппозиция, соғлом сиёсий рақобат иқтисодда ҳам, сиёсатда ҳам жамиятни ривожлантирувчи асосий омил ҳисобланади.

Мен мухолифатчи бўлсамда, мени фаолиятим давлатимиз раҳбарининг директиваларига қатъий амал қилган ҳолда юритилган ва давлат бошқарув органларида борган сари кенг кўламда илдиз отиб бораётган коррупцияга қарши қаратилган эди.

 Мен бутун онгли ҳаётимни юртимиз озодлиги,халқимиз фаровонлиги йўлига бағишла-ганман, шунга озми-кўпми ўз ҳиссамни қўшганман, шу йўлда азият чекканман,шу билан бирга танилганман, обрў-эътибор қозонганман. Жумладан:

  1. 1986 йил июн-июл ойларида “Главташкентстрой” бошқармасининг 159-трестида ишлаб юрганимдаЎзбекистон Компартияси МК 1-котиби И.Б. Усмонхўжаевга ва “Совет Ўзбекистони” газетасига “очиқ хат” билан мурожаат қилиб, унда:
  • Давлат идораларида ўзбек тилида иш юритишни;
  • Давлатимиз мадҳиясидан “Ассалом,рус халқи…” деган мисраларни чиқариб ташлашни;
  • Мактаб ўқувчилари ва талабаларни пахта йиғим-терим ишларидан озод қилишни;
  • Конституцияга мулк эркинлиги, эътиқод эркинлиги каби моддаларни ҳам киритишни;
  • Мактабларда ва олий ўқув юртларида Ислом динини фан сифатида ўқитилишини ва

     шу каби ўша даврда долзарб бўлиб турган бошқа таклифлар баён қилинган эди. Бу

     хатга ўша пайтда қўл остимда бирга ишлайдиган йигирмадан ортиқ қурувчи йигитлар

            (буларнинг аксарият кўпчилиги олий ўқув юртларида сиртдан таҳсил оларди) имзо

            қўйган эди;

       Ўша пайтдаги мустабид тузум намоёндалари Анищев, Сатин, Греков, Бутурлин, Гайда-нов, Дидоренколар ҳозирги сопи ўзимиздан чиққан “болтабой, ўроқбой, кетмон”ларга қара-ганда бир мунча “инсонпарвар ва бағрикенг” бўлган эканми, ҳар ҳолда ўша қилмиш учун қамалмаганман, фақат 15-шаҳар касалҳонаси нейрохирургия бўлимида бир ой даволанишим-га тўғри келган.

  1. 1990 йил 19 июн куни бир гуруҳ эркпарвар фидоий инсонлар қатори “Мустақиллик Декларацияси”ни ёзиб, уни биринчи нусҳасини Ўзбекистон ССР президенти И.Каримовга тақдим қилганмиз ва Олий Советда навбатдан ташқари кўрилишига эришганмиз.шунингдек, ўзимиз таниган, билган депутатларни Декларация учун, мустақиллик учун овоз беришга даъват қилганмиз. Орадан кўп вақт ўтмай ўзбек тили давлат тили деб эълон қилинди, мустақил ҳам бўлдик, давлатимиз мадҳияси, байроғи, герби ўзгарди, янги Конституция қабул қилинди, унга мулк эркинлиги киритилди, ўқувчилар ва талабалар пахта теримидан озод қилинди;
  2. 1994-96 йилларда кўп қаватли уйларда ўзини-ўзи бошқариш идоралари- маҳалла фуқаролар йиғини ташкил қилиш, шунингдек, шу маҳалла таркибидаги кўп қаватли уйларга коммунал хизмат  кўрсатиш ташкилотлари тузиш ташаббуси билан чиққан-ман. Бундай ташкилотлар давлат дотацияси ҳисобига ишлайдиган ва доимо аҳоли-нинг норозилигига сабаб бўладиган ЖЭК лардан бир мунча афзалроқ ва рентабелли эканлигини амалда кўрсатиб ҳам берганман. Бу ҳақда “Ахборот” ва “Ассалом, Ўзбек-истон” теледастури мени ана шу фаолиятим ҳақида 20 дақиқалик кўрсатув ҳам тайёр-лаб, намойиш этган эди.

Мени ушбу ташаббусим аҳоли томонидан яхши қабул қилинган бўлсада, баъзибир мансабдор шахсларга ёқмаган. Собир Раҳимов туман ҳокими Комил Жўраевич Тошпўлатов, унинг 1-муовини Абдураззоқ Мўминов, Тошкент шаҳар коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Дорохов туман ЖЭУ бошлиғи, бу янгиликка тиш-тирноғи билан қарши чиққан бўлса, Тошкент шаҳар хокими ўринбосари Р.Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон коммунал хўжалик вазири В.К.Михайловлар бу ташаббусимни ҳар томонлама маъқуллаб, қўллаб-қувватлаган ва республика миқёсида жорий қилишга ваъда берган эди.

Қизиғи шундаки, В.Михайлов “бошлаган ишинг мақтовга лойиқ, лекин бизда ҳар қандай ташаббус жазоланади, буни унутма. Сени ўлдириб юборишмаса ҳам, қамаб юборишлари мумкин, чунки сен ҳокимнинг “ёғли нони”ни олиб қўйдинг” деб, башорат қилиб огоҳлантирган эди.

Дарҳақиқат, 1997 йил декабр ойида туман хокими К.Тошпўлатовнинг фармойиши билан муваффақиятли ишлаб турган фирмани ёпиб ташлаб,сохталаштирилган буюртма жиноий иш асосида ўзимни қамаб юборишди, 2000 йилда эса, худди В.Михайлов ваъда берганидек, мени ўша лойиҳам асосида  “Уй-жойлардан фойдала-ниш ширкатлари тузиш ҳақида”ги Президент Фармони чиқди.

        4,  Бундан ташқари, ўша пайтларда маиший чиқиндиларни 7 хил контейнерга саралаб,

             шишаларни алоҳида, темир-терсакни алоҳида,пластмассани алоҳида, қоғоз ва латта-

             путтани алоҳида, маиший ва электр асбоб-ускуналарни алоҳида, озиқ-овқат қолдиқ-

             ларини алоҳида контейнерга ажратиб йиғишни таклифи билан чиқиб, буни ҳам ўзим

             бошлаб берган эдим.

        5,  Шунингдек, Тошкент шаҳар экологиясини соғломлаштириш юзасидан ишлаб чиққан

             лойиҳам билан ҳаттоки, Сорос фонди ҳам қизиқиб қолган эди.

   Сўнгги вақтда республикамизнинг турли вилоятларида суд-тергов жараёнларида ҳимоячи сифатида иштирок этиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ўстириш юзасидан фаолият олиб борганман.

                             Ҳурматли Олий суд раиси!

             Мен жиноятчи эмасман !!! 

    Буни мен комил ишонч билан такрор ва такрор, баралла айта оламан.Минг афсуски, мен Қорақалпоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, МҲХ, прокуратура ва) органларига жойлашиб олган бир тўда нопок кимсалар ўзларининг ножўя ва ноқонуний қилмишлари фош  қилинишидан хавфсираб уюштирган тухмат ва бўҳтондан иборат буюртма жиноят ишининг қурбонига, қатағон жазо машинасининг объектига айланганман. Буни мен аввалги шикоят аризаларимда ҳам аниқ ва ишончли далиллар билан баён қилиб берганман.

     Балки Чорсу бозорида нос,сигарет сотиб ўтирган лўли хотинлар учун ёки бўлмаса Қатор-толдаги фоҳишалар учун мени жиноятчи эканлигим ёки жиноятчи эмаслигим унчалик аҳа-миятга эга эмасдир.Чунки, улар тирикчилик важидан мижозига муқом қилиб, кўнглини ов-лашга ва пулини олишга ҳаракат қилади.

      Лекин, ҳар қандай прокурор ёки судьяни, айниқса, у Олий суд раиси ёки Бош прокурор бўлса, қандайдир маҳкумнинг “мен жиноятчи эмасман” деган фарёди, қалб нидоси бир мунча ҳушёр торттириши, сергаклантириши лозим эди.

       Мен жиноятчиманми ёки жиноятчи эмасманми, ҳар қандай ҳолатда ҳам аризада кўрсатилган ва суд хукмини тўғрилигини шубҳа остига олувчи асослантирилган важларимни қонун талабларига мос мувофиқ кўриб чиқиши ва ҳолисона ҳуқуқий баҳо бериши шарт эди. Бунда шахсий манфаатлар ёки мақсадлар эмас, қонун нормалари асосий критерий бўлмоғи зарур.

       Мени ҳам ўйлантираётган, ҳам ҳавотирга солаётган  ҳолат – юқорида номлари санаб ўтилган терговчилар, прокурорлар ва судьялар мен шикоят аризамда кўрсатиб ўтган қонун нормаларини  ё  билмайдилар ёки менсимайдилар.Бундайлар билан қандай қилиб ҳуқуқий демократик давлат, очиқ фуқаролик жамиятини қуриш мумкин?!

        Бундайлар қонун устиворлигини таъминлаши, одил судловни амалга ошириши, ҳақи-қатни юзага чиқариши мумкинми?!

        Бундайлар шу ҳолатида инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатлари-ни ишончли ҳимоя қила олади деб, ким ҳам кафолат бера олади?!

       Айнан мана шундайларнинг қонунларимизга ва касб этикасига хилоф ҳатти-ҳаракат-лари муҳтарам Президентимиз бошлаб берган ва ўзи бевосита амалга ошираётган  оқилона ва одилона давлат сиёсатига, саҳоватли эзгу ишларига раҳна солмайдими?!

       Ушбу буюртма жиноят ишига дахлдор бўлган ва мен юқорида номларини санаб ўтган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, МҲХ, прокуратура ва суд) органлари ходимлари мазкур қилмишлари учун жазоланмасликларини аниқ билгани ҳолда виждонсизларча ўта сурбетлик билан ҳаракат қилган ва мутлоқо айбсиз фуқарони қалбаки хужжатлар билан сохталашти-рилган жиноят иши асосида жиноий жавобгарликка тортиб, қонунга хилоф равишда узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаганлар.

        Дастлабкти терговда ҳам, жиноят-судлов терговида ҳам мени қилмишимда ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан малакаланадиган жиноят таркиби мавжудлиги аниқ ва ишончли далиллар билан шакллантириб берилмаган.Мен ҳар иккала инстанция судларида ҳам, кейинчалик назорат тартибида ёзган шикоят аризаларимда ҳам ўзимга юклатилган айбловларда юқорида кўрсатилган модда билан малакаланадиган жиноят таркиби мавжуд эмаслигини аниқ ва ишончли далиллар билан батафсил асослантириб, баён қилиб берганман.

        Аммо суд, жиноятни малакалаш учун муҳим бўлган тавсифловчи белгиларни умуман очиб бермаган ва айбдорнинг ҳаракатлари тўғри квлификация қилинган ҳамда қонуний жазо тайинланган, деган мазмунда стандарт, мавҳум ва мужмал ҳулоса бериш билан чекланиб қўя қолган.

        Ишончим комил, вақти келиб ҳақиқат юзага чиқади, адолат қарор топади, лекин менга ва оила аъзоларимга етказилган руҳий азобларни, маънавий зарарни ҳеч ким, ҳеч қачон ва ҳеч нарса билан қоплаб беролмайди. Аммо, суд хатолигини бартараф этишга, ҳуқуқни муҳо-фаза қилувчи(ИИВ, МҲХ, прокуратура ва суд) органлари томонидан содир этилаётган ҳуқу-қий ўзбошимчалик (правовый или судебный беспредел) га барҳам бериш учун ҳали ҳам кеч эмас.

                                       Ҳурматли Олий суд раиси!

 Давлатмиз раҳбари Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида суд-тергов амалиётида далилларни тўплаш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни таъмин-лашга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганлигини, суд идоралари эса халқ ҳаётидан, унинг дарду ташвишларидан узоқлашиб кетганлигини алоҳида таъкидлаб, “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинганлигини маълум қилди.

Ушбу Фармонга кўра, қийноққа солиш, руҳий, жисмоний босим ўтказиш ва бошқа зўровонлик ҳолатларига мутлоқо йўл қўйилмаслиги, бундай жиноий қилмишларни содир этган шахс, у ким бўлишидан қатъий назар, муқаррар равишда жавобгарликка тортилиши, шунингдек, далилларни сохталаштирганлиги учун алоҳида жиноий жавобгарликжорий қилинганлиги, энг муҳими, ноқонуний усуллар қўлланганлиги тўғрисидаги биронта ҳам ҳабар эътиборсиз қолмаслиги шартлиги, прокуратура органлари ҳар бир ҳолат бўйича чуқур текширув ўтказиб, айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлаш белгилаб берилган.

        Ана шу юқоридагиларни инобатга олиб,назорат тартибида ёзган шикоят аризамни жиноят иши материаллари билан биргаликда шахсан ўзингиз синчковлик билан ўрганиб чиқиб, ҳар томонлама текшириб кўриб, ҳолисона ҳуқуқий баҳо беришингизни ҳамда қонуний ва адолатли ҳулоса чиқаришингизни ҳоҳлар эдим.

        Шунингдек, ЖКнинг 7-моддаси, инсонпарварлик принципи, 8-моддаси, одиллик принципи, ЖПКнинг 11-моддаси, қонунийлик принципи, 22-моддаси, ҳақиқатни аниқлаш принципига амал қилган ҳолда ҳамда ушбу жиноят иши юзасидан менга қўйилган айбловларда мени ҳатти-ҳаракатларимда ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан малакаланадиган жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги, жиноятнинг юридик факти – жиноят таркиби дастлабки терговда ва ҳар иккала инстанция судларида етарли ва ишончли далиллар билан таъминланмаганлиги, далиллар мақбуллигига эришилмаганлиги сабабли айблов қисми ноқонуний деб топилиб, ЖПКнинг 484,485-489 моддалари талаби асосида, яъни:

  • суд терговининг бир ёқлама олиб борилганлиги;
  • ҳукмда баён қилинган суд ҳулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мос мувофиқ эмаслиги;
  • ЖПК нормаларининг жиддий бузилганлиги;
  • ЖК нормаларини нотўғри қўлланилганлиги, шу ва шу каби бошқа талаблари асосида бекор  қилиниши лозим бўлади.

   Бундан ташқари, амалий ёрдам сифатида ўз ваколатингиз доирасида  Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МҲХ, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси суд-ҳуқуқ қўмитаси комиссияси, депутатлар ва сенаторлар, шунингдек, Ўзбекистонда ва чет элларда инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ лар), мустақил журналистлар ҳамда ОАВ лари иштирокида  очиқ суд преценденти ташкил қилиб беришингизни сўрайман.

   Ана шу юқоридагиларга кўра:

  а).   Менга нисбатан чиқарилган биринчи инстанция суди ҳукмини бекор қилишлик учун;

  б).   менга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси3-қисми “а” банди билан қўзғотилган жиноят

         ишини тугатиш учун;

  в).   ЖПКнинг 83-моддасига асосан мени РЕАБИЛИТАЦИЯ қилинишим учун

         ПРОТЕСТ  киритишингизни сўрайман;

         Ушбуни қонунийлик, одиллик, инсонпарварлик позициясида туриб кўриб чиқасиз

         ҳамда ҳолисона ҳуқуқий баҳо берасиз деб умид қилиб қоламан.

P.S.  Ушбуни 2016 йил август ойида ҳамда 2017 йил 3 октябр кунида 49-ЖИЭК маҳсус бўлимига топширганман. Лекин, маҳсус бўлим бошлиқлари Ш.Тошев ва кейинчалик, Д.Аллаяровалар шикоят аризаларини қонунда белгиланган тартибда тегишли манзилга юбормасдан, уни тезкор бўлимга топширган, улар эса турли баҳоналар билан мени шикоят аризаларимни ўзларида ушлаб турган ёки йўқотиб юборган.

Ҳозирги кунда мен озодликдаман, лекин бу билан шикоят аризам ўз кучини йўқотмаган, чунки мен реабилитация қилинмас эканман, мен ўзимни ҳамон маҳкум деб ҳис қиламан.

Ушбу шикоят аризаси ёзилгандан шу кунгача бўлган вақт орлиғида мен ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон МХХ раиси 1-ўринбосари генерал Шухрат Гулямов, Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори генерал Рашитжон Қодиров, Ўзбекистон Ички Ишлар вазири генерал А.Аҳмедбаев, ИИВ ЖИЭББ бошлиғи полковник Абдукарим Шодиев, МХХ ТБ бошлиғи полковник Нодир Тўрақулов, терговчи майор Весёлов, Т.Алимов ва бошқаларнинг қамоққа олинганлиги, уларга нисбатан жиноят иши қўзғотилганлигидан ҳабар топдим. Агар тшундай бўлса, уларнинг қўл остидаги ёки уларнинг бевосита иштирокида жиноий ишлар қайта кўриб чиқилиши ва ҳолисона ҳуқуқий баҳо берилиши лозим бўлади.

Яшаш манзилим: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 даҳаси, А. Юнусов кўчаси, 3-уй, 32- хонадон. Тел: 2292558, Моб: +998977297173.

Собиқ маҳкум
Аъзам Турғунов.  16.03.2018 йил.