Қиш манзараси

Қиш манзараси
69 views
21 March 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ҚИШ МАНЗАРАСИ

Оёқнинг остида қарсиллайди қор,
Ханжарга ўхшайди дарахт шохлари.

Итларнинг ҳуриши – сўник қўрғошин,
Қарғанинг бўғзида пўлат қичқириқ.

Мўри ҳам қаттиқдир,
Аммо мўридан
Бир тутун ўрлайди – ҳеч кимнинг
Тушига кирмаган момиқлик ўрлар!

Қарға совуқ еган боласини
Йўргакласа бўладиган тутун.

1979

 

(161)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (104-саҳифа.)

(давоми бор)