Бизнинг кўчада ҳам байрам бор бугун

Бизнинг кўчада ҳам байрам бор бугун
64 views
20 March 2018 - 11:25

Бу хонадондаги байрамни “диссидентлар байрами” дейиш мумкин. Чунки шу расмдаги кишилардан 3 таси Каримов режимига мухолиф бўлганликлари учун жабрланган инсонлар: бу Мамадали Маҳмуд, Муҳаммад Бекжон ва Бахтиёр Исо.

Тошкентда ёзувчи, собиқ сиёсий маҳбус Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) хонадонида дўстлар Наврўз байрамини қутламоқдалар.

Бу давра ичида қамоқда бири 14 йил, бири эса 18 йилдан ошиқ ўз эътиқоди учун турмаларда, Жаслиқ ўлим лагерида қийноққа солинган икки шахс Мамадали Маҳмуд ва Муҳаммад Бекжон бор.

Муҳаммад Бекжоннинг “Алвидо Жаслиқ” номли китоби интернет тармоқларида энг кўп ўқилаётган асарга айланди.

Суратда чапдан ўнгга – Бахтиёр Исо, Мамадали Маҳмуд, Тоҳир Қаххор, Муҳаммад Бекжон, Рустам Сафо.

Суратда чапдан ўнгга – Бахтиёр Исо, Мамадали Маҳмуд, Тоҳир Қаххор, Тўра Мирзо, Рустам Сафо.

ЎХҲ хабарлар бўлими