Матназар АБДУЛҲАКИМ
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд
“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН
ФАХРИЯ
На-да мағрур қилди ва на-да маҳзун
Кимдандир қолганим, кимдан ўзганим.
Ўзимни ер билдим ҳамиша,
Шер билдим ҳамиша ўзгани.
Умрим ўтаётир… эзгулик
Юрагимнинг тенгсиз мулки бўлиб…
Лекин… алам қилар шер деганларим
Чиқиб қолса ногоҳ тулки бўлиб.
* * *
ҚАРҒА
Булбуллар кетгандир бу гўзал ердан,
Гўё бу боғ, гўё бу гуллари йўқ
Бўстонда дард билмай яшайди қарға,
Осонлари йўқдир, мушкуллари йўқ.
Нолалар чекмайди, фиғон тортмайди
Ўқрайиб-ўқрайиб қағиллар гулга…
Заҳарлаб навқирон меросхўрларни,
Шум кампир эгалик қилмоқда мулкка.
(давоми бор)