Соғ-саломат Чимкентга келдик…

Соғ-саломат Чимкентга келдик…
31 views
23 March 2018 - 8:00

ГУЛНОР
(Ҳужжатли роман)
Аҳмад Бейжон Эржилосун (Ahmet Bican Ercilâsun)

Бу “роман”даги саргузаштли воқеаларнинг катта қисми 1986-йилда Ўзбекистонда рўй беради.

Романда тасвирланган персонажларнинг аксарияти бугун ҳаётда бўлган кишилардир. Улардан баъзилари муаллифнинг яқин дўстлари, танишларидир. Туркия ва Туркистон турклари ўртасидаги муносабатларни кузатиб бораётган ҳар бир киши романда тасвирланган воқеаларнинг реал ҳаётдан олиниб ёзилганига шоҳид бўлади.

Масалан, романдаги профессор Эрйигит — роман муаллифининг ўзи. Бошқа тўқима исм билан аталган олимлардан бири Турғут Дениз — ҳаётда профессор Дурсун Йилдиримдир.

Tошкент саёҳатида тасвирланган персонажлардан “Асан Али” — қримтатар ёзувчиси раҳматли Айдар Усмон бўлса, “Камол Эркин” — Рауф Парфидир.

“Mаҳмат Маъруф” эса, Мамадали Маҳмуддир.

Шунингдек, романда шоир Муҳаммад Солиҳ xам бор. У “Aнвар Мурот” исми остида тасвирланади.

Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига ўгирган: Пирмуҳаммад Xoлмуҳаммад
Роман Истанбулда “Ötüken” нашрётида 1997 йилда Туркия туркчасида босилган

* * *

18-ҚИСМ

Ўғуз, Ойдин ва Али Моxир ўн беш кун Орландода бўлиб “Диснейворлд”ни яхшигина ўргандилар. Кейин учоқда Лос-анжелесга келиб, ўн кун у ерда қолишди. Кейин Нъю-Йоркка қайтишди. У ерда уч кун айландилар. Люкс отелда қўноқладилар. Биринчи кун Манxеттен атрофида айланадиган туристик кемага минишди.

Нъю-Йорк бир орол устида қурилган шаҳар эди. Уни кемадан кўриш шаҳарнинг ўрта ва четки қисмларини томоша қилиш имконини берарди.

Кемадан тушганларида эрта эди. Шаҳарни айланишга вақт бордай туюлганди. Аммо Нъю-Йоркнинг Истанбулдан фарқи йўқ эди. Йўллар ғиж-ғиж машина тўлган, ҳаракат қилиш қийин эди. Бу ерда ҳам Истанбулдаги каби светофорга одамлар унча риоя қилмас, тижорий камёнлар истаган жойида тўхтаб, трафик (машиналар ҳаракати)ни занжирбанд қиларди.

–Бу ер ҳудди аввалги кезган жойларимиздан бошқа мамлакатга ўхшайди, — Ўғуз.

Али Моxир:

–Ойдон Нъю-Йорк сафарини охирига қўйганининг сабаби бу экан, Ўғуз, — деди.

Ойдон:

–Агар сизга аввал Нъю-Йоркни кўрсатсайдим, Америка ҳақида янглиш тасаввурда қолган бўлардингиз. Нъю-Йорк ҳам Америка, аммо ҳақиқий Америка унинг ташқарисида, — деди.

Баъзи китобларда ёзилишича, Нъю-Йоркда яшаган одамлар ҳам Американинг бошқа бўлимларидагилардан фарқли эмиш, — деди Ўғуз.

–Нъю-Йоркда ишлаган одамлар бу ерда яшашмайди. Улар Нъю Жерсида ёки Пенсилванияда яшашади. Нъю-Йорк космополит шаҳардир.

“Empire Stat Building” ва “Эгизак”ларга чиқиш учун жуда кўп одам навбатда туришар эди. Бу бинолар юксаклигидан қараганда кўринадиган манзара муҳташам эди. Манxеттенни ўраган денгиз йўли, юксак ва узун кўприклар, осмонўпар бинолар инсон қўли яратган мўъжизалар эди. Балки, инсоният ўз тарихида илк бор шунчалик ҳашаматли манзара яратганди. Намруднинг, Фиръавнларнинг тангрига етишиш орзулари гўё бу шаҳарда моддийлашган эди.

Ўғузнинг ўйлаганларини Али Моxир кинокамерага олаётгандай эди. Ўғуз мияси билан ўйларди, Али Моxир эса камераси билан.

У Озодлик ҳайкалини суратга оларкан, бутун Американи камерасига жойлаштираётгандай ҳаракат қиларди.
–Али Моxир ҳақиқий санъат ошиғи, — деди Ойдон Ори, — унда менинг меъморлик эҳтиросимдан каттароқ эҳтирос бор.

Эртаси кун Central Parк ва Колумбия университетини кездилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти рўпарасида жойлашган “Турк-америка жамиятлари Федерацияси”га зиёрат қилишди. У ерда Mаxмат Эрйигитнинг укаси Мустафо бей билан танишиш ҳаммасига, айниқса, Ўғузга сюрприз бўлганди.

Учинчи кун Метрополитен Музейини томоша қилдилар. Ҳаммасини кўриш учун бир кун озлик қилди. Музейда кинокамерада суратга олиш таъқиқланганди.

Ойдон:

–Эрталабдан бери сенда бир етишмовчилик ҳис этаётгандим, нима экан десам, сенинг камеранг йўқ экан, Али, — деди кулиб.

–Тўғри, Али Моxирни камерасиз тасаввур қилиш қийин. Сен ўзингни қандай ҳис қилаяпсан, Али?, — деди Ўғуз.

–Ўзимни ҳудди яланғоч юргандай ҳис қилаяпман, оғайни, — деди Али, дўстларим, камера менинг қўлим ва кўзим. Атрофдаги нарсаларга камера билан тегиб, камера билан қарайман.

Али Моxирнинг “яланғоч” ҳолини Ойдон кўз олдига келтирди ва ўзича табассум қилди.

Ёшлар музей салонларида ўтириб дам оладиган скамейкалар бўлишига қарамай, ҳеч ўтиришмади. Чарчаб, ҳолдан тойгунча музейни айланишди. Али Моxир Ойдоннинг суратга олаётган ҳайкалларига қараб, Ойдоннинг ўзи бу ҳайкаллардан гўзалроқ эканини ўйлади, аммо бу фикрни ўзига айтмади.

Эртаси кун тонгда учоққа етишишлари керак эди. Музейдан қайтиб, Али Моxир эртароқ ухлайман деб ўйлаганди.

Аммо ухлай олмади. Ойдон кўзлари олдидан кетмасди. Орландадаги бир отелнинг ҳовузида чўмилаётган Ойдон. Узун, бичили оёқлари, нозик бели, сутдай оқ бадани, қайрилган киприклари ва сочларидаги порлаётган сув томчилари. Ҳаёлида Али Моxирга қўлини узатганди Ойдон ва бирга ҳовузга ташлаганди ўзларини. Аммо қирғоқда иккинчи Али Моxир турарди. У ҳовуздаги жуфтни кинокамераси билан суратга ола бошлаганди.

Ойдон:

–Бас, қил, Али, бу ҳолда кўринмоқ истамайман, — деди.

–Илтимос, Ойдон изн бер, яна бир оз суратга олай. Ҳеч бир музейда сенинг каби мукаммал ҳайкал йўқ, — дерди Али Моxир.

Ҳовуздаги ва ҳовуз четидаги Али Моxирлар бир-бири билан суҳбатлашарди. Ойдон ҳовуздагининг қўлидан сирғалиб қочди, аммо ҳовуз четидаги Али уни камерасига солиб улгурганди. Камера ичида чирпинаётган бир денгиз қизи эди.

Эшик тақиллаганда Ойдон ҳали ҳам ҳовузда юзаётганди:

–Али, бугун учоққа чиқишимиз кераклигини унутдинг, шекилли?, — деди Ойдон.

Унинг овози ҳовуздан келдими, эшик орқасиданми, Али Моxир буни англай олмади.

У ётоқдан тез турди.

Ўғуз учоқда иллюминатор тарафда ўтирди. “Турк ҳаво йўллари” учоғи булутлар орасида оқчарлоқ каби сузар эди. Ўғуз кўзини юмди.

Оқ булутлар узра гўзал бир қиз булутлар билан мусобоқа қиларди. Устида келинлик либосига ўхшаган оппоқ кийим бор эди. Сочлари шамолда иккига айрилиб, шувилларди, либоси иккига айрилиб, қанотларга ўхшарди. Вужуди ва қўллари булутлардай оқ эди. Оёқлари юз метрга югурадиган спортчиларникидай мустаҳкам эди. Ўгирилиб Ўғузга боқди. “Мен билан пойга қиласанми?”, деди ва тез учиб, кўздан ғойиб бўлди.

Ўғуз:

–Йўқ, сен билан пойга қилолмайман, — деди.

–Ким билан пойга қилаяпсан, Ўғуз? — деди ёнида ўтирган Ойдон Ўғузнинг қўлини тутиб.

–Бир оз мудрабман, Ойдон, кечир, — деди Ўғуз.

–Программамиз юкли бўлди, ҳаммамиз бир оз чарчадик, шекилли. Энди Салим Бойжонга ёзадиган рапортларимизни яхшилаб ўйлашимиз керак, — деди Ойдон.

–Биласан, саёҳатимиз давомида тушунчаларимни ёзиб бордим. Уларни уч кун ичида рапорт ҳолига келтиришим мумкин, — деди Ўғуз.

Ўғуз баданида енгил титроқ ҳис қилди. Ойдон қўлини ҳали ҳам Ўғузнинг қўлидан олмаганди.

Ойдон Али Моxирга дўниб:

–Алининг рапорти камерасида тайёр, шундайми?, — деди.

Али Моxирнинг кўзи ҳали ҳам Ўғузнинг кули устида ётган Ойдоннинг қўлига тушди. Ичида рашк қўзғолди.

–Йўқ, Ойдон, — деди Али, — суратга олинганларни монтаж қилмасдан туриб Салимбейга кўрсатолмайман.

–Тўғри, ҳар касбнинг ўз хусусияти бор, биз филм суратга олиндими, тамом деб ўйлаймиз, — деди Ойдон ва қўлини Ўғузнинг қўлидан олди, — хўп, болалар, энди озгина ухлаб олсак ёмон бўлмайди.

Бир оздан ҳар ким ўз ҳаёлларига чўкди.

***

Гулнор энди Tошкентда бемалол юраолмасди. Қорлиғашевнинг айғокчилари уни одим-одим таъқиб қила бошлаганди. Ҳатто уй олдида навбат тута бошлагандилар.

Гулнор уйдан академияга, у ердан уйга келарди холос. Яна Қорлиғашев ва унинг ташкилоти яхши билган баъзи дўстларининг уйига гоҳ-гоҳ бориб турарди. Чунки, улар билан ҳам алоқани узиб қўйиши ташкилотни шубҳалантирган бўларди.

Гулнор Ўзбекистондан чиқиши учун Туркия элчихонасидан виза олиши керак эди. Лекин элчихонага кетса, буни Қорлиғашевга дарров етказишар ва Гулнорнинг нияти фош бўларди.

Бир тасодиф ишни осонлаштирди.

Камол Эркиннинг уйида Турк элчихонасидан бир маъмур унга икки кун ичида виза ҳозирлаб, Камол Эркинга беришини айтди. Айтилганидай, икки кун ичида виза тайёр бўлди. Қочиш йўли ҳам Камол Эркиннинг уйида чизилди.

Tошкентнинг чеккасида юк машиналари парки бор эди. Бу парк хусусий эди, уни бир турк йигити қурганди. Юк камйонлари Туркиядан келиб, бир кеча бу ерда дам олишар, кейин Қозоғистонга ўтиб кетишарди. Ўзбек-қозоқ чегарасида унчалик назорат йўқ эди. Режа бўйича, айғокчилардан бир амаллаб қутулгач, ўша паркка бориш керак эди.

У кеча Гулнор ухлай олмади. Шубҳаланмасликлари учун кичик бир сумка ҳозирлади йўлга. Ва кийимларини ечмасдан ётоққа узанди. Ухлаб қолишдан қўрқди. Келишилган вақтдан сал кечикса, ҳаммани таҳликага қўйган бўларди. Ётоқдан туриб парда орқасидан кўчага боқди: Қорлиғашев кўппаклари ўз жойида туришарди. Кириш эшигидан чиқиш мумкин эмасди. Унча юксакда бўлмаган орқа балкондан чиқиши лозим эди.

У кеча Қорлиғашев ҳам безовта эди. Гулнор у истаган рапортни келтирмаганди. Гулнор шу кунгача учрашган одамларида муҳим нарса йўқ эди. Балки, Камол Эркиннинг уйига бир ҳафтада икки марта борганидан шубҳаланиш мумкин эди. Лекин бу ҳақдаги одамлари берган рапортда шубҳага молик нарса тополмади.

Негадир Қорлиғашев одатидан ташқари соат уч яримда уйғониб кетди. Такрор ухлашни истади, лекин кўзига уйқу келмади. Чироқни ёқди. Қўлини соатга узатиб, айғокчилар берган рапортни олди, ўқий бошлади.

Иккинчи рапортнинг бошини ўқир экан, чаён чаққандай сапчиб ўриндан турди:

–Эҳ, шайтон, буни нега аввал ўйламадим!, — деди.

Рапортда Камол Эркиннинг уйига келган бошқа меҳмонлар ҳам ёзилганди. Гулнорнинг биринчи келишида Камол Эркин уйига Турк элчихонаси ходими ҳам келганлиги ёзилганди. Кейин ўша ходим Камол Эркиннинг уйига иккинчи марта келган ва ундан икки соат кейин эса у ерга Гулнор келганди.

–Шайтон қиз, Туркияга қочишни ўйлабсанда!, — деди ўз-ўзига Қорлиғашев.

У бир неча дақиқа ичида кийиниб, кўчага чиқди. Машинага ўтирди, ўн дақиқа ўтар-ўтмас Гулнорнинг уйи олдида тўхтади. Эшикни пойлаётган иккита айғокчига ишорат килиб, ичкарига кирди.

Соат тўртдан ўтганди. Гулнор балкон эшигини очиб чиқаётганда, эшик қўнғироғи чалинди. Бу маҳалда эшик қўнғироғининг жиринглаши хайрли эмасди. Гулнор эшикни очмасликка қарор килди. Балкон темирини ошиб, қўли билан панжаралардан тутди-да пастга осилиб тушди. Ва орқа кўчага чиқди.

Такси топилиши амри маҳол эди. Уйдан тезроқ узоқлашишга қаракат қилиб, югура бошлади.

Қўнғироқни жиринглатган Қорлиғашевнинг одами ёки унинг ўзи эди. Эшикни синдириб кириб, Гулнорни тополмагач, орқа кўчаларни ҳам назорат қилиши мумкин эди. Буни ўйлаб, Гулнор чопа бошлаганди.

Қорлиғашевнинг шиддатли қўнғироқларидан Гулнорнинг кўшнилари уйғонишганди. Қорлиғашев елкаси билан эшикни уриб кўрди, синдираолмади. Кейин одамларига ишора қилди, улар иккаласи эшикни синдирдилар. Гулнор уйда йўқ эди. Қорлиғашев айғокчиларга бақира бошлади:

–Уйга кириб, қайтиб чиқмаганидан аминмисан?, — дерди у тинмай.

–Ҳа, чиқмади, — дерди иккита айғокчи дағ-дағ титраб.

–Балкондан қочган!, — деди Қорлиғашев, — сен бу бинодаги бутун квартираларни қараб чиқ! Сен эса мен билан юр!

Қорлиғашев айғокчилардан бирини олиб, орқа кўчаларни текшириб чиқди. Аммо Гулнорни тополмади.

Гулнор аллақачон хусусий бир машинани тўхтатиб, ҳайдовчидан Навоий майдонига олиб боришни илтимос қилганди. Навоий майдонидан таксига ўтириб, келишилган паркка етиб келди. Соат беш бўлмаганди. Парк қоровули каллаи-саxарла ёлғиз юрган қизни кўриб ҳайрон бўлди.

–Мен Гулнор Кунбоеваман, — деди у, — олти яримда кетиши керак бўлган бир камйон мени Чимкентгача олиб кетиши керак эди.

–Сизни бунча эрта кутмагандим, — деди одам, — сиз бир оз кутинг, дам олинг шу ерда.

Бу кичик, муваққат уйчада ягона курси бор эди, Гулнор унга ўтирди.

–Яхшиси, мен кетадиган машина кабинасида ўтирақолай, — деди Гулнор ийманиб.

–Шофер ухлаётган бўлса керак-да, — деди одам, — уни ўйғотиш тўғри булармикин?

–Мени олиб кетишидан хабари борми?

–Ҳа, хабари бор.

–Мумкин бўлса, мен уни ўйғотиб, илтимос қилсам, деди — Гулнор.

–Майли, ҳув анови машина, — дея қўлини чўзди одам.

Гулнор баxайбат юк камйонининг зинапоясидан кўтарилиб, деразасидан ўтиргични орқага ёткизиб, ўхлаётган шафёрни кўрди. Ойнани уч-тўрт марта тақиллатди. Шофёр уйғонди.

–Соат неча бўлди?, — деди кўзларини уқалаб у, — ухлаб қолибманми?

–Йўқ, бейафанди, соат ҳали беш. Мен эртароқ келишга мажбур бўлдим. Рухсат берсангиз машинага ўтирсам, бу ер мен учун хавфсизроқ бўлади, — деди Гулнор.

–Албатта, Гулнорхоним марҳамат, исмингизни тўғри айтаяпманми?, — деди шофёр.

–Тўғри айтаяпсиз, исмим Гулнор, фамилиям Кунбоева.

–Менинг отим Xасан Унорон. — деди шофёр. Кейин тушиб комйоннинг орқа эшигини очди. Комйонга мебел тўлдирилган эди.

–Мана шу креслода ўтириб, дам олинг Гулнор хоним. Агар машина тўхтаса, сиз анов шкафга кириб яширининг, — деди шофер.

–Хўп Хасанбей, ташаккур, — деди Гулнор.

–Арзимайди, Гулнорхоним, мадомики ўйғондик, сизга зарари бўлмаса, йўлга тушаверайлик, — деди шафер.

–Жуда яхши бўларди, тезроқ бу исканжадан қутулай, — деди Гулнор.

Йўл бўйича камйон тўхтамади.

Чимкентга етиб келишганида соат етти ярим эди.

Камйоннинг эшиги очилганда Гулнор ухлаб қолган эди. Дарров уйғонди ва ўрнидан турди.

Xасан:

–Хавотир олманг, Гулнорхоним, соғ-саломат Чимкентга келдик, — деди.

Гулнор уст-бошини тузатди, кичик сумкасини қўлига олди, Хасанга ташаккурлар айтиб, у билан хайрлашди.

Чимкентнинг сокин кўчаларидан юриб, биринчи дуч келган одамдан қўлидаги адресни кўрсатиб, у ерга қандай боришни сўради.

(давоми бор)