Мард йигит

Мард йигит
74 views
25 March 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

МАРД ЙИГИТ

Мард йигит тик қарар,
Тик қарар ўлимнинг юзига
Фақат…

Мард йигит йиғлайди бир бола каби,
Бир аёл мисоли йиғлар мард йигит,
Ўзганинг ўлими устида.

Мард йигит тик қарар,
Тик қарар
Фақат

Ўзининг ўлими юзига.

1978

 

(163)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (105-саҳифа.)

(давоми бор)