Яқин тарих такрорланмоқда

Яқин тарих такрорланмоқда
66 views
26 March 2018 - 9:01

Яқин тарих такрорланмоқда:

Минг афсуски, шу кеча-кундузда кўз ўнгимизда яқин тарихимиз такрорланмоқда….

Абдулла Қодирийи, Усмон Носири, Чўлпонини туҳматларга бой берган, отувга ҳукум қилган шу эл бугунги кунда яна бир ўғлонини қурбонликка бериш тараддусида: У Бобомурод Абдуллаев….

Отасидан эрта етим қолган Бобомурод мактабни олтин медаль билан тамомлаган.

У Тошкент Давлат Университети рус филология факультетини қизил диплом билан тугатган.

Бобомурод Абдуллаев иккинчи мутахассислик бўйича Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети дипломига ҳам эга…

Ўткир мақолалари ортидан Бобомурод Абдуллаевга ЎзРесЖКнинг 159-моддасида кўзда тутилган айблов қўйлимоқда…

У ўз мақолаларида миллай хивфсизлик хизматини кескин танқид тиғи остига олган.

Мамлакатимизнинг иккинчи президенти Шавкат Мирзиёев ҳам айни кунларда МХХ тизимини аяб қўяётгани йўқ.

Шавкат Миромоновичнинг чуқур ислоҳатлари самараси ўлароқ бугун МХХ ташкилотидаги аксарият қонунбузар ходимларнинг жиноятлари ошкор бўлмоқда….

Нима, МХХдек қудратли ташкилотнинг кирдикорларини элга ошкор қилаётганлиги учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам 159-модда қўлланилиши керак деб ўйлайсизми?

Мамлакатимизда адолатни айтганларга 159-модда қўйиладиган бўлганми? …

Ўзингиз мантиқан ўйлаб кўринг ахир?

Малоҳат Эшонқул 

facebook.com