Бугунги маҳкамадан фоторепортаж

Бугунги маҳкамадан фоторепортаж
56 views
26 March 2018 - 13:06

Бугун журналист Бобомурод Абдулаев, Ҳаётхон Насриддинов, Ровшан Салаев ва Шавкат Оллоёровларнинг жиноят иши бўйича суднинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтади.

Суд маҳкамасига келаётганлар орасида Москвалик таниқли журналист Аркдаий Дубнов ва Хюман Райтс Вотч Марказий Осиё минтақаси бўйича масъул вакили Стив Свердлов ҳам бор.


Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров

15 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида Бобомурод Абдуллаев ўз кўрсатмасида тергов жараёнида қийноққа тутилганини баён этган эди, бугунги маҳкамада ҳам Бобомурод Абдуллаевга сўз берилиб, унинг кўрсатмаси тингланади.

ЎХҲ хабарлар бўлими