Етти қатлам

Етти қатлам
24 views
27 March 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ЕТТИ ҚАТЛАМ

Еттинчи қаватда хонаси.
Фикри-чи,
Етти қат ернинг осида.

Деразада оғир дарпарда.
Кеча бедор кузнинг киприги каби
Кўтарилар оқшом бир марта.

Еттинчи қаватдан
Етти ойда бир,
Бир марта тушади ер юзига у.

Кўзлари қамашиб тушади ерга
Яссавий чиққандай ернинг остидан.

1979

(164)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (105-саҳифа.)

(давоми бор)