Маҳкум шаънига уч дақиқа қарсак

Маҳкум шаънига уч дақиқа қарсак
29 views
26 March 2018 - 17:55

Маҳкама тафсилотлари

(Журналист Малоҳат Эшонқулова тилидан)

Бобомурод Абдуллаев суд мажлисида рус тилида гапирди.

Бобомурод Абдуллаев маҳкамада жуда ҳам мардона туриб берди. Ўзига қарши қўлланилган қийноқлар ҳақда гапирар экан шунақа асосланган, шундай ишонтирувчи, қонуний ва ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилаган кўрсатма берди. Менимча, залда ўтирганларнинг ҳаммаси қойил қолди.

Суд икки соат давом этти. Икки соат давомида Бобомурод ўзига қўлланган қийноқлар ҳақида батафсил шундай ишонч ва асослар билан гапирдики, аслида қийноқлар ҳақида гапириш жуда оғирлик қилади менга.

Бобомурод менимча Ўзбекистон тарихида биринчи марта асосланган кўрсатма берди, залда ўтирганларнинг ҳаммаси қойил қолди. Шуниннг учун бўлса керак суд раиси маҳкама тугаганлигини эълон қилганидан кейин ҳамма оёққа туриб уч дақиқа давомида Бобомуроднинг шаънига қарсак чалди. Бу қувончли ҳолат.

Аммо кўнгилсиз ҳолат шу бўлдики, ҳамма оёққа туриб Бобомуродга қарсак чалгач, кутилмаганда Ҳаётхон Насриддинов, “Сизлар бунча бу болага бунчалик ишонаманглар, ҳали менинг кўрсатма бериш навбатим келганда бу боланинг кимлигини исботлаб бераман”, деди. Шу пайт Равшан Солаев ҳам ўрнидан туриб, “Ҳа тўғри айтяпти, деди. Шунда маҳкамага келганлардан кимдир, “Кимга ишониб ишонмасликни айтиш сенга қолмади. Сенга эмас, биз ўзимиз биламиз кимга ишониб ишонмасликни, деб жавоб берди Салоевга. Шу билан Салоевнинг овози босилиб кетди шовқин суронда. Шу пайт Бобомуроднинг онаси ҳам йиғлаб юборди.

Яна шу нарса эътиборга моликки, Бобомурод ишонч билан, асосли гапираётгн бир пайтда, Равшан Салоев ва Ҳаётхон унинг гапларини бир неча маротаба бўлишди, аммо судя уларни тўхтатиб қолди ва сизгаларга сўз навбати келганда гапирасиз деб айтди.

Маҳкамадан сўнг Данил Кислов Бобомуроднинг онаси ва турмуш ўртоғига “Жасорати учун” (“За мужество”) медалини топширди.

Малоҳат Эшонқулова
Мустақил журналист