Унутма, фақат сен ҳурсан

Унутма, фақат сен ҳурсан
31 views
29 March 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

УНУТМА, ФАҚАТ СЕН ҲУРСАН

Қўлингни қўлига берма,
У кулса, бўлмагин хурсанд,
Бу гуллар заҳарли – терма,
Унутма, фақат сен ҳурсан!

У сенинг қошингда – тўнка,
Кел, менинг ёнимга, ўлтир.
Жон ато этгунча унга,
Яхшиси, кел, мени ўлдир!

Бари бир қўлингни берма,
Қўлимга бермагил хурсанд,
Гулларим заҳарли – терма,
Унутма, фақат сен – ҳурсан!

1980

 

(164)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (106-саҳифа.)

(давоми бор)