Ўзбекистонда журналист бўлиш ҳануз хавфлими?

Ўзбекистонда журналист бўлиш ҳануз хавфлими?
20 views
29 March 2018 - 10:17

Ўтиб бораётган ҳафта Ўзбекистон охирги 13 йилда биринчи марта дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларига ўз эшикларини очди.

Афғонистон бўйича Тошкент анжуманини Би-би-си дохил кўплаб жаҳон телеканаллари ва агентликлари ёритди.

Аммо айни пайтда анжуман ўтган Симпозиумлар саройидан бир неча чақирим нарида журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч киши устидан қийноқ иддаолари манзарасидаги маҳкама давом этди.

Бир вақтнинг ўзида самарқандик журналист Каримберди Тўрамурод 23 яшар ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимини ёритгани учун ўлим таҳдидлари олганини айтиб чиқди.

Чоршанба куни Ўзбекистондаги сўз эркинлигига дир ҳисоботини эълон қилган Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти сўнгги икки йилга яқин вақт ичида вазият ижобий томонга ўзгарган бўлса-да, алоҳида журналистлар, ёзувчилар ва оддий фуқаролар танқидий қарашлари туфайли ҳукумат томонидан ҳамон сиёсий таъқибга учраётганларини қайд этди.

Ташкилот Президент Мирзиёевдан ҳибсдаги журналистларни дарҳол ва шартсиз озод этиш ҳамда мамлакатда сўз ва матбуот эркинлигини кафолатлашга чақирди.

Би-би-сининг бу ҳафта Фэйсбукдаги жонли дастури айни мавзуга бағишланди.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек