ДХХ раиси Абдуллаев бузғунчи сиёсий кучлар фаоллашуви кузатилаётганини айтди

ДХХ раиси Абдуллаев бузғунчи сиёсий кучлар фаоллашуви кузатилаётганини айтди
58 views
30 March 2018 - 15:43

“Бирлик”, “Эрк” сингари бузғунчи сиёсий кучлар бугунги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қонунийлаштиришга уринмоқда. “Уларнинг режаси бугун қонунийлаштириш, эртага эса вазиятни издан чиқариш”, – деб таъкидлади Сенатда сўзлаган нутқига Абдуллаев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев Олий Мажлис сенатининг 14 ялпи мажлисида сўзлаган нутқида Ўзбекистонга қўшни давлатнинг шимолий ҳудудида “ИШИД”, Толибонлар ҳаракати, Туркистон ислом ҳаракати ва бошқа бир қатор жангари гуруҳларнинг фаоллашуви, жанговар ҳаракатларда қатнашган Марказий Осиё давлатларидан чиққан жангарилар турли давлатлар орқали Ўзбекистонга қайтиб келаётгани масаласи янги таҳдидларга сабаб бўлаётганини билдирди.

“Бирлик”, “Эрк” сингари бузғунчи сиёсий кучлар бугунги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қонунийлаштиришга уринмоқда. “Уларнинг режаси бугун қонунийлаштириш, эртага эса вазиятни издан чиқариш”, — деб таъкидлади Сенатда сўзлаган нутқида Абдуллаев.

Ихтиёр Абдуллаевга кўра, кейинги вақтларда диний соҳада берилган эркинликларни айримлар нотўғри талқин қилаётгани оқибатида, диний ақидапарастликнинг кучайиб бораётганлиги, айрим ҳудудларда салафийлик оқимига кириб қолаётганлар, соқол қўйишни ўзига одат қилиб, турли оқимларга киришга ҳаракат қилаётган ҳамда қизлар учун алоҳида ўқув хоналари ташкил қилиш талаби билан чиқаётган шахслар учраб турибди.

Шунингдек, қўшни давлатлар билан чегараларнинг очилиши, Ўзбекистонга келаётган зарарли инвестициялар сонининг кун сайин ортиб бораётгани, шунингдек диний экстремистик руҳдаги адабиётлар, гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғларни олиб киришга уринишлар эҳтимоли кучайиб бораётгани маълум даражада маълум таҳдидларни юзага келтирмоқда.

Манба: sputniknews-uz.com