Хоразм сегоҳи

Хоразм сегоҳи
26 views
02 April 2018 - 6:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ХОРАЗМ СЕГОҲИ

Мен ўзимни куйга соламан. Шу қадимий куйга.
Мен бошимни шу қадимий кундага қўймоққа шошиламан.
Тиззаларим титраб, зинапоялардан кўтариламан. Бу куй, бу
иншоот баланд, о нақадар баланд, нақ осмоннинг рўпарасида!
Осмон қайрамоқда қиличларини.
Мен энг юксак нуқтага кўтариламан. Фақат куйни тўхтатманг.
Кунда қўрқинчли эмас, мен учун.
Мен учун йиқилмоқ даҳшатли бу юксакликдан…

1982

(166)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (107-саҳифа.)

(давоми бор)