Муҳаммад Солиҳга савол бердим…

Муҳаммад Солиҳга савол бердим…
20 views
03 April 2018 - 8:32

Мен кеча 2 апрел 2018 йилда бўлиб ўтган маҳкама ҳақида Ўзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг фикрини сўрадим.

У шундай деди: “Албатта, қийноқларга тутилган инсон жаллодларнинг айтганини қилишга мажбур бўлишади, аммо бу кўрсатмаларнинг қийноқ остида берилганини маҳкамада айтиши керак виждонли инсон. Худди Бобомурод Абдулла айтгани каби. Афсуски, Ҳаётхон Насриддинов бундай қилмади”.

Муҳаммад Солиҳнинг фикрича, Ҳаётхон Насриддинов кўп нуқталарда ёлғон гапирган. Фақат уйида берган “ош” зиёфати ҳақида эмас, балки Истанбулга сайёҳати ҳақда ҳам нотўғри кўрсатма берган.

Муҳаммад Солиҳ бунга муносабатини билдириб, суд ҳакида мақола эълон қилган фергана.ру сайти редактори Даниил Кисловга 2 апрел куни босилган мақолага бир изоҳ юборганини эътироф этди. Мен бу изоҳни бизга ҳам кўрсатишни илтимос қилдим. Муҳаммад Солиҳ шу қуйидаги матнни юборди (таржима қилмадим,узр):

“Хаётхан Насретдинов настоятельно просил меня помочь поступить на работу на биржу в Стамбуле и приехал ко мне. Я заплатил ему дорогу туда и обратно, просто из жалости парню, который писал неплохие статьи для ферганы.ру и для блога Радио “Озодлик”. Когда приехал, не я, а он сам предложил мне писать статьи для нашего сайта. Ничего плохого в этом не было. Но он почему-то лжёт о матери, якобы я не помог ей лечиться в Стамбуле. Моя жена помогала всем, приезжавшим из Узбекистана бесплатно, она бы помогла и её матери с удовольствием. Я тем более. О матери и речи не было!

Следовательно, не было и торга на счёт писания статьи. Про Хакназарова тем более. Как я мог говорить про Хакнзарова если он к этому времени(2013 году) писал активно и так?

Печально, что люди от страха теряют совесть и лгут. Не было так же никакого разговора о политике по скайпу. Разговор о свержения режима – тоже ложь и клевета. Задело и то, что этот парень выставил меня как безжалостного эгоиста не пожелавшего помочь больной старухе. Это непростительная ложь. Лучше бы он меня обозвал террористом как и все остальные лжецы”.

Муҳаммад Солиҳнинг фикрича, Ҳаётхоннинг “Бобомурод М.Солиҳ билан скайпда давлат тўнтаришини гаплашди” дегани ғирт тухмат. Буни Ҳаётхоннинг худди Салаев каби, МХХ нинг Тўрақулов бошчилигидаги терговчилар группаси тайёрлаган сценарийси бўйича айтаётганига шубҳа қилмайди М.Солиҳ.

Муҳаммад Солиҳнинг айтишига кўра, унга “100 доллар учун раҳмат, олдим, меҳмонлар билан ўтирибмиз “, деб тел қилган Ҳаётхон бўлади.

М.Солиҳнинг хулосаси шу: Бу тўртта кишидан иккитаси – Ровшан Салаев ва Ҳаётхон Насриддинов – МХХ терговчилари тайёрлаган сценарий бўйича ҳаракат қилиб, уларнинг мақсадларига хизмат қилаяптилар. Уларга бу туҳматлари учун озодлик ваъда қилинган бўлиши эҳтимоли катта.

Малоҳат Эшонқулова

Манба: facebook.com