Нигора Ҳидоятова Ҳаётхон Насриддиновнинг суддаги кўрсатмаларини рад этди

Нигора Ҳидоятова Ҳаётхон Насриддиновнинг суддаги кўрсатмаларини рад этди
68 views
04 April 2018 - 8:17

2018 йилнинг 2 апрел куни бўлиб ўтган суд мажлисидан сўнг мен ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга бир неча саволлар билан мурожаат қилдим ва унинг жавоблари интернет нашрларида эълон қилинди.

Бугун мен худди шу суд мажлисида Ҳаётхон Насриддинов томонидан исми тилга олинган  Нигора Ҳидоятовага ҳам саволлар билан мурожаат қилдим.

Нигора Ҳидоятованинг жавобларини эътиборингизга ҳавола қиламан.

Савол: Хорижий ва маҳаллий матбуотларда, “Бобомурод Абдуллаев иши” бўйича айбланувчилардан бири Ҳаётхон Насриддиновнинг кўрсатмалари эълон қилинди. Насриддинов ўз кўргазмаларида сизнинг ҳам номингизни тилга олиб ўтган. Бу масалага муносабатингизни билмоқчи эдим, Нигора опа.

Жавоб: Бу ёлғон! Мен уни кўрмаганимга жуда кўп бўлди. Мен русча жавоб бераман, шунда тезроқ бўлади.

Савол: Ҳа, албатта, қайси тилда жавоб бериш сизга қулай бўлса, ўша тилда жавоб беришингиз мумкин.  Мен сизга ўзбек тилида савол бераман. Ҳаётхон Насриддиновнинг айтишича, уни Муҳаммад Солиҳ билан сиз таништирган экансиз. Сиз эса фейсбук саҳифангизда унинг бу баёнотини рад қилдингиз. Нима деб ўйлайсиз, бундай дезинформация Ҳаётхон Насриддиновга нега керак бўлиб қолди?

Жавоб: Мен Ўзбекистонни 2012 йил, Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан олиб борилган терговда маълумотларнинг соҳталаштирилиши сабабидан тарк этган эдим. Бу терговда аввалига мен гувоҳ сифатида жалб қилиндим, кейинчалик эса менга 159 ва 244-моддалар бшйича айб эълон қилинган эди.

Мени бир гувоҳ билан биргаликда сўроқ қилишди. Гувоҳ мени Муҳаммад Солиҳнинг вилласида кўрганини ва гўёки у ерда йиғилиш бўлганини, айтиб кўрсатма берди. Шундан сўнг мен қочишга қарор қилдим.

Бу тергов материалларини соҳталаштириш эди. Мен уларнинг нима билан шуғулланаётганини кўрганимдан сўнг ва ҳақиқатни исботлашнинг имкони йўқлигини англагач, ўз хавфсизлигим учун мамлакатни тарк этишга қарор қилдим. МХХнинг қўлидаги ўша эркаклар, шубҳасиз, қийноқлар остида ҳам менга, ҳам ўзларига қарши кўрсатма бераётган эдилар.

Ўшандан буён уларда мени қандайдир “фитна”га аралаштириб, “кампания” учун “тиқиб қўйиш”, ўз манфаатлари йўлида интригалар қилиш ва Каримовни қўрқитиш фикри қолган.

Менимча, тергов гуруҳи менга қарши кўрсатма бериши учун атайлаб Ҳаёт Насриддиновга босим ўтказган. Мен Ҳаёт билан ижтимоий тармоқлар орқали ҳам, телефон орқали ҳам мулоқотда бўлмаганман. Фақатгина унинг мақолаларини ўқир эдим.

-Жавобларингиз учун раҳмат.

Малоҳат Эшонқул
Мустақил журналист
facebook.com

Русчадан таржима қилинди