АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Рэнделл Берри Тошкентда

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Рэнделл Берри Тошкентда
19 views
04 April 2018 - 20:46

Бугун Америка Қўшма Штатлари Элчисининг резиденциясида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Рэнделл Берри ташрифи шарафига берилган кечки зиёфатга Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари фаоллари ва сиёсий диссидентлар таклиф этилди.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Рэнделл Берри, элчи Памела Спратлен, Муҳаммад Бекжон ва Қуттиқиз Балхибаева

Зиёфатга таклиф қилинганлар орасида 18 йил қамоқда ўтирган журналист Муҳаммад Бекжон ҳам бор эди.

Давлат котиби муовини Берри Муҳаммад Бекжондан унинг “Жаслиқ”да ўтказган кунлари ҳақда сўради, у ердаги махбуслар ҳаёти билан қизиқди.

Муҳаммад Бекжон меҳмоннинг саволларига мухтасар шаклда жавоб берди.

Муҳаммад Бекжон ва Абдусалом Эргашев

Айни пайтда Муҳаммад Бекжон АҚШ элчихонасида йилларча кўришмаган дўстлари билан ҳам кўришишга муяссар бўлди.

ЎХҲ хабарлар бўлими