Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати С.Майоровнинг талаби

Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати С.Майоровнинг талаби
93 views
09 April 2018 - 13:00

Жиноят ишлари бўйича Тошкен шаҳар судида
бўлиб ўтаётган Абдуллаев Б.Қ. ва бошқалар иши бўйича
суд мажлиси раиси Нурматов З.га

АРИЗА

Бобомурод Қодирович Абдуллаевни сўроқ қилиш жараёнида ва жиноят иши материаллари билан танишиш натижасида қўйидаги ҳолатлар маълум бўлди:

– Менинг ҳимоям остидаги Бобомурод Абдуллаев томонидан МХХ тезкор ходими Тимур Якубовга берилган ёзма тушунтириш хати 2017 йилнинг 26 сентябр куни билан қайд қилинган (1-том 5-6 бет). Ушбу сана иш материалларига, мантиққа ва 2017 йилнинг 25 сентябри билан қайд қилинган Чарос Абдуллаеванинг аризасига зиддир.  Бобомурод Абдуллаев судда бир неча бор 26.09.2017 йил билан қайд қилинган тушунтириш хатини, аслида 26.12.2017 йилда ёзганини баён қилганлигини, Абдуллаев Бобомуроднинг қўлга олинганлиги расман фақатгина 2017 йилнинг 29 сентябрида рўйхатдан ўтказилганилигини ҳисобга олиб, Б.Абдуллаевнинг 2017 йилнинг 26 сентябридан 29 сентябрига қадар МХХ ҳибсхонасида ушланганлиги факти бўйича тергов гуруҳи аъзоси, МХХ тезкор ходими Якубов Тимурни сўроқ қилиш лозим.

– Абдуллаева Чароснинг тушунтириш хати 2017 йилнинг 25 сентябр куни билан қайд қилинган. Аризани эса ундан А.Қодирий кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси МХХ хатлар бўлими ходими қабул қилиб олган. Аризада рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги 25.09.2017 йилги №А-4155 қайди мавжуд. Аммо аризага жавобда Тўрақулов Н., Абдуллаева Ч.нинг аризаси 25.09.2017 йилги А-143 рақами билан қайд қилинганлигини таъкидлаган. (1 т. 37-б.) Аризани қабул қилиш ҳолати ҳақида, Абдуллаева Чароснинг аризасига етарли равишда реакция кўрсатилмаганлиги ҳақида, Абдуллаева Чароснинг аризасини қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишга алоқадор маъсул шахсларни сўроқ қилиш лозим.

– Фактлар (Б.Абдуллаев ва Абдуллаева Чароснинг кўрсатмалари) ва ҳужжатлар (жиноят иши материаллари), Усмон Ҳақназаров номидан эълон қилинган интернет-мақолаларнинг 2003 йилдан буён эълон қилиниб келинганлиги МХХга маълум бўлганлигидан гувоҳлик беради. Аммо бу ҳолат на МХХ тезкор ходими Тимур Якубов томонидан ва нада тегов гуруҳи томонидан тегишли шаклда қайд қилинмаган. Иш бўйича ушбу муҳим ҳолатларни иш бўйича дастлабки терговни ўтказган терговчиларни ва Якубов Т.ни сўроқ қилиш йўли билан қайта текшириш мумкин.

– Иш ҳужжатларида Оллоёров Ш. ва Салаев Р.нинг 27.09.2017 йил билан қайд қилинган тушунтириш хатлари мавжуд ва унда тушунтириш хатларини МХХ тезкор ходими Тимур Якубов қабул қилиб олганлиги кўрсатилган. Оллоёров Ш. ва Салаев Р.ларнинг 2017 йилнинг 27 сентябридан 29 сентябрига қадар МХХ ҳибсхоналарида ушланганликлари ҳолатига аниқлик киритиш учун МХХ тезкор ходими Тимур Якубовни сўроқ қилиш лозим.

– Х.Сулаймонова номли Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Республика Эксперт маркази давлат эксперт муассасаси экспертлари томонидан ўтказилган экспертлик тадқиқотлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процесуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси “Суд экспертизаси ҳақида”ги қонунини қўпол равишда бузган ҳолда ўтказилган. Булар: эксперт (мутахассислар Тўлаганова Н.У ва Боходиров М.М.) сифатида таклиф қилинган, эксперт (экспертлар Питиримова О.Е. ва Салиева Н.А.) ва мутахассисларнинг экспертизаларни ўтказишдан олдин имзолаган хатларининг йўқлиги.

– иш материалларида Бобомурод Абдуллаевнинг шахсий тинтуви ҳақидаги баённома мавжуд эмас. 29.09.2017 йилги Б.Абдуллаевнинг қўлга олинганлиги ҳақидаги баённомада эса ундан қандайдир ашёларнинг олинганлиги ҳақидаги маълумот қайд қилинмаган. Аммо ишнинг бошқа ҳужжатларида Б.Абдуллаев қўлга олинган вақтда ундан магнитли сақлаш ускуналари олиб қўйилганлиги ҳақда айтиб ўтилган. Б.Абдуллаевдан ашёларни олиб қўйиш жараёни расмийлаштирилмаган, бу эса қонунчиликни қўпол бузиш ҳолатларига киради: олиб қўйилган ашёлар рўйхати ҳақда, Б.Абдуллаевдан олинган ашёларнинг мухрланиши ҳақидаги маълумот йўқ, ашёларни олиш жойи, вақти ва санаси ҳақда маълумотлар мавжуд эмас. Аммо Б.Абдуллаевнинг уйидан олинган ашёларнинг кўздан кечирилганлиги ҳақидаги баённома мавжуд ва унда Б.Абдуллавнинг квартирасидан олиб қўйилмаган ашёлар ҳақида айтилган. Фалсификация фактини аниқлаш, яъни уни исботлаш ёки бартараф қилиш учун Б.Абдуллаевни шахсий тунтувдан ўтказишда ва Б.Абдуллаевнинг уйини тинтувдан ўтказишда қатнашган барча шахсларни сўроқ қилиш лозим: терговчилар Мухиддинов Н., Абдуғаффоров У.Х., тезкор ходим Тимур Якубов, гувоҳлар.

– Суд мажлиси орасидаги вақтларда, шу йилнинг 6 аперл куни, суд биносида, судянинг икки секретари ва уч нафар конвоир назорати остида иш бўйича ашёвий далиллар билан танишиш вақтида, Б.Абдуллаевга унинг уйидан компютер билан биргаликда олиб кетилган қаттиқ диск ва у қўлга олинган пайтда ундан олиб қўйилган флеш карта тақдим қилинмади. Қаттиқ диса ва флеш карта кўздан кечирилиши ва унинг ичидагилар билан танишиш лозим.

– 26.09.2017 йилги ёзма тушунтириш хатида Б.Абдуллаев ЖАТВА проекти ҳақида ҳеч нарса гапирмаган. Терговчининг Б.Абдуллаевнинг қўлга олиниши ҳақидаги 29.09.2017 йилги ажримида ЖАТВА проекти ҳақида айтиб ўтилган. ЖАТВА проекти Б.Абдуллаев томонидан 30.09.2017 йилги (1-т. 81-83 б.) тергов баённомаида тилга олинган. ЖАТВА проекти ҳақидаги маълумотни терговчи қайси манбадан олганлиги ҳақидаги маълумот иш материалларида йўқ. Тахминларга кўра магнитли ташувчилардан олинган. Қайси магнитли ташувчиданлиги номаълум. 30.09.2017 йилги алоҳида топшириқ билан терговчи Н.Тўрақулов в/ч 02616 (1-т. 111-112 б.) бошлиғига магнитли ташувчиларни кўздан кечириш ва ундаги файлларни қайта тиклашни топширади. Топшириқга, келиб чиқиши номаълум бўлган флеш карталар илова қилинган. 04.10.2017 йили теровчи Мухиддинов М., гувоҳлар Жўраев Умарбек ва эгамбердиев Бехзодлар иштирокида ашёларни кўздан кечириш баённомаини (1-т. 144-б.) тузган. Аммо, 30.09.2017 йилги алоҳида топшириқга кўра флеш карта в/ч 02616 да бўлган. Шунга қарамай, баённомага биноан қора рангли флеш картада “rtf” ва “doc” форматли 31 та, шу билан биргаликда “JTV-Polniy” номли файл бўлган. Аммо бу в/ч 02616 га берилган ўша флеш картами ёки бошқа бирими номаълум. Иш материалларида в/ч 02616 нинг бошлиғи Хожиакбаров О. нинг №1/25 сонли маълумотнома илова қилинган 19.10.2017 йилги №22/Э-9712 сонли кузатув хати мавжуд ва унга кўра в/ч 02616 мутахассислари Б.Абдуллаевга алоқадор бўлган магнитли ташувчилардан файлларни қайта тиклашган. Маълумотномада магнитли ташувчиларни мухрланганлиги ҳақида, қайси файлда  ЖАТВА проекти бўлганлиги ҳақида маълумот йўқ. Бу саволларга жавобни терговчи Мухиддинов Нодир, Веселов Александр, Нодир Тўрақулов, ҳамда, №125 сонли маълумотномани тайёрлаган мутахассислар жавоб бериши мумкин. Далилларни сунъий яратишга йўл қўйилганлиги ҳақидаги шубҳаларни бартараф қилиш учун МХХ терговчилари Мухиддинов Нодир, Аеселов Александр, Нодир Тўрақулов ва М.Эргашевларни, гувоҳлар Жўраев Умарбек ва Эгамбердиев Бехзодни, шунингдек, №125-сонли маълумотномани тайёрлаган мутахассисларни сўроқ қилиш лозим.

– иш материалларида 04.10.2017 йил билан қайд қилинган Бобомурод Абдуллаевдан олиб қўйилган ашёларни кўздан кечириш ҳақидаги баённома мавжуд. Баённомада очиқ-ойдин фалцификация белгилари мавжуд:  принтерда чоп этилган баённомадаги гувоҳлар ҳақидаги маълумот номаълум шахс томонидан “қўлдан” ёзилган. Тинтув қандай ўтганлигини ва баённома қандай тузилганлигини таърифлаш учун гувоҳлар Жўраев Умарбек ва Эгамбердиев Бехзодни ҳамда терговчи Нодир Мухиддиновни (1-т. 144-б.) сўроқ қилиш лозим.

– Тергов органи Б.Абдуллаевнинг айбини исботи сифатида кўраётган файлларда, яратилган санаси сифатида 2017 йилнинг 16 октябри турибди. Б.Абдуллаевнинг 2017 йилнинг сентябр ойида ҳибсга олинганлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу файлни топган ва уларни бошқа магнитли ташувчиларга кўчирган шахсларни сўроқ қилиб, нега файллларда 2017 йил 16 октябр санаси тургани ҳақида уларнинг тушунтиришини олиш лозим. 16.10.2017 йил санаси кўрсатилган файллар рўйхати скриншоти илова қилинади.

– Иш материалларида иккита флеш карта ҳақида айтилган: бири ашёвий далил сифатида тан олинган қора рангли 2ГБ №D33193, иккинчиси 2ГБ “ADATA” (4-т. 33-б.). булардан қайси бири ЖАТВА проекти билан боғлиқ – тушунарсиз. Ушбу иккита флеш карта эслаб ўтилган ҳужжатларда кўрсатилган маъсул шахсларни сўроқ қилиш лозим. Булар: терговчи Н.Мухиддинов, в/ч 02616 мутахассислари, флеш картани кўздан кечиришда қатнашган гувоҳлар.

– Иш материалларида Бобомурод Абдуллаев томонидан тузилган рус ва ўзбек тилларидаги матн намуналарини олиниш манбалари, жараёни ҳақида маълумот мавжуд эмас. Муаллифи албатта Б.Абдуллаев бўлиши мумкин бўлган текст намуналарини қабул қилишни тегишли равишда процессуал равишда рўйхатдан ўтказиш мавжуд эмас. Шунга қарамай, тергов органи, гўёки Б.Абдуллаевга тегишли дейилган қандайдир матнларни экспертиза ўтказиш учун тақдим қилган. Эксперт хулосаси, муаллифи албатта Б.Абдуллаев бўлган текстлар намунасини олиш процедурасига риоя қилинганлигига шубҳа бўлмаган тақдирда, исбот сифатида тан олиниши мумкин эди. Матн намуналарини олиш процедураларига риоя қилинмаслик эксперт хулосасини қабул қилиш мумкин бўлмаган ҳолатга келтиради ва қайта экспертиза ўтказилишини талаб қилади.

Ўзбекистон Жиноят Процессуал Кодексининг 95-моддасига асосан, далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг 88, 90, 92 — 94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади. Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланади.

Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далиллар тўпланган бўлса, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Жиноят Процессуал Кодексининг 92-моддасига асосан, киритилган қўшимча сўзлар ёхуд бошқа тузатишлар хусусида баённома охиридаги имзолар олдидан изоҳ берилади.

Ўзбекистон Жиноят Процессуал Кодексининг 94-моддасига асосан, иш бўйича қабул қилинадиган қарор синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилган далилларгагина асосланган бўлиши лозим. Текширув қўшимча далилларни тўплашдан иборат бўлиб, улар текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин.

Юқорида айтиб ўтилганларга асосан, сўрайман:

1.Ўзбекистон Республикаси МХХ тезкор ходими Тимур Якубовни, МХХ терговчилари Мухиддинов Нодир, Веселов Александр, Нодир Тўрақулов ва М.М.Эргашевларни, шунингдек, в/ч 02616 мутахассислари ва №125-сонли маълумотномани тайёрлаган шахсларни судда гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун чақиришни.

2.Ўзбекистон Давлат Хавфсизлик Хизмати (ДХХ) дан МХХ хатлар бўлимидаги (А.Қодирий кўчаси), 25.09.2017 йил А-4155 сон билан қайд қилинган ёзув мавжуд бўлган 2017 йилнинг сентябр ойи учун фуқароларни қабул қилиш журналини, ва 25.09.2017 йилда фуқаро Абдуллаева Чароснинг қабул қилинганлиги қайд қилинган видео ёзувни, ва Абдуллаева Ч.га Н.Тўрақулов ўз жавобида айтиб ўтган (1-т. 37-б.), №А-143 сони билан Абдуллаева Чароснинг аризаси қайд қилинган фуқаролар аризаларини рўйхатдан ўтказиш журналини талаб қилишни.

3.04.10.2017 йилда Бобомурод Абдуллаевдан олинган ашёларни кўздан кечириш баённомаини тузган терговчи Мухиддинов Н. ва ушбу баённомани имзолаган гувоҳлар Жўраев Умарбек ва Эгамбердиев Бехзодларни судда гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун чақиришни.

4.Б.Абдуллаевнинг уйини тинтув қилиш чоғида компьютер билан биргаликда олиб кетилган қаттиқ дискни, шунингдек, Б.Абдуллаевни қўлга олиш пайтида олиб қўйилган флеш картани ДХХдан талаб қилишни.

5.Экспертларнинг ёлғон хулоса берилган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида экспертлик тадқиқотидан аввал огоҳлантирилмаганликларини ҳисобга олган ҳолда 29.11.2017 йилги №10838/24 сонли эксперт хулосасини жиноят иши бўйича қўллаш мумкин бўлмаган ва ишончсиз далил деб қабул қилишни.

6.Экспертларнинг ёлғон хулоса берилган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида экспертлик тадқиқотидан аввал огоҳлантирилмаганликларини ҳисобга олган ҳолда 11.12.2017 йилги №10279/24 сонли эксперт хулосасини жиноят иши бўйича қўллаш мумкин бўлмаган ва ишончсиз далил деб қабул қилишни.

7.Экспертларнинг ёлғон хулоса берилган тақдирда, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида экспертлик тадқиқотидан аввал огоҳлантирилмаганликларини ҳисобга олган ҳолда 18.12.2017 йилги №10426/23 сонли эксперт хулосасини жиноят иши бўйича қўллаш мумкин бўлмаган ва ишончсиз далил деб қабул қилишни.

8.Иш бўйича, муаллифи Бобомурод Абдуллаев деб кўрсатилган ЖАТВА ва интернет-мақолалари матнлари бўйича қайта политолог-лингвистик суд экспертизасини тайинлашни. Экспертлар тадқиқи учун, экспертиза тайинлашда терговчи томонидан қўйилган айни саволларни қўйишни. Дастлабки тергов органига судга муаллифи аниқ Бобомурод Абдуллаев бўлган ўзбек тилидаги матнларни тақдим қилишини топширишни. Экспертизани Бобомурод Абдуллаев ва унинг адвокатлари иштирокида ўтказишни.

9.Иш бўйича, муаллифлари Усмон Ҳақназаров, Бобомурод Абдуллаев ва Муҳаммад Солиҳ деб айтилган мақолаларни қайта филологик суд экспертизасидан ўтказишни тайинлашни. Экспертлар тадқиқи учун, экспертиза тайинлашда терговчи томонидан қўйилган айни саволларни қўйишни. Дастлабки тергов органига судга муаллифи аниқ Бобомурод Абдуллаев бўлган ўзбек тилидаги матнларни ва муаллифи аниқ Муҳаммад Солиҳ бўлган рус тилидаги матнларни тақдим қилишини топширишни. Экспертизани Бобомурод Абдуллаев ва унинг адвокатлари иштирокида ўтказишни.

10.Иш бўйича, ЖАТВА проекти муаллифини аниқлаш ҳақида қайта филологик (муаллифлик) суд экспертизаси ўтказишни. Экспертлар тадқиқи учун, экспертиза тайинлашда терговчи томонидан қўйилган айни саволларни қўйишни. Дастлабки тергов органига судга муаллифи аниқ Бобомурод Абдуллаев ва Муҳаммад Солиҳ бўлган рус тилидаги матнларни тақдим қилишини топширишни. Экспертизани Бобомурод Абдуллаев ва унинг адвокатлари иштирокида ўтказишни.

11.Гувоҳлар ҳақидаги маълумотлар “қўлдан” ёзилган ва/ёки матнда нега принтер шрифти ва қўлёзма матн қўлланилганлиги ҳақида изоҳлар бўлмаган: 1-том, 144, 154, 172, 173, 175, 181, 183, 184, 214, 238, 253, 254, 255 – бетлар, тергов ҳаракати протоколларини қўллаш мумкин бўлмаган ва ишончсиз ҳисоблаб, далиллар рўйхатидан олиб ташлашни.

12.2017 йилнинг сентябрида Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси МХХсига ўз хоҳиши билан ёки мажбуран олиб келинганлиги ҳақидаги ва унинг қўлга олиниши пайтида ким қатнашганлиги ҳамда қўлга олиниши пайтида ундан олиб қўйилган ашёлар ҳақидаги маълумотни ДХХдан талаб қилишни.

Илова: 1 варақдаги скриншот.

Адвокат: С.А.Майоров